Get Mystery Box with random crypto!

Булар бари келажакда, қорақалпоқларнинг ҳам, Абхазия ва Пренис | Radioblog Sahwii

Булар бари келажакда, қорақалпоқларнинг ҳам, Абхазия ва Пренистровя, ДНР ва ЛНР каби, ҳеч ким тан олмайдиган айирмачи бўлгалардан бири бўлиб қолиши мумкинлигини кўрсатади. Мустақиллик уринишлари охири йўқ. Нореалдир. Буни қорақалпоқлар тушунмаяпдилар. Ёки, уларнинг тепасидагилар буни тушунсада, ўз халқини қурбон қилиш эвазига, шу бемаъни ҳаракатга уринишда давом этмоқдалар.
Мирзиёев ҳукумати, бу масалада чуқурроқ сиёсий мулоқотлар олиб бориши ва шу масалада очиқ ойдин томонларни жалб қилиб, ТВда гаплашишлари керак. бу мустақиллик уриниши бугунги реалликда, амалга ошиши имконсиз нарса эканини, улар тушунишлари лозим. Бунга етарли ресурслар уларда йўқ. Қўшниларга қўшилиш ҳам реалмас. Халқаро қонунларга зиддир. Бу темада гапиришдан одамларни тўсмаслик керак. Аксинча, ўша қорақалпоқ миллатчиларини ҳам жалб қилиб, суҳбатлашиш керак. Улар бу йўлни охири тупик эканини ўзлари тан олишгача олиб бориш керак. Куч билан бостирилса, бу муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Эртага яна бир кун чиқади. Яна қон тўкилади. Буни олдини олиш учун, Мирзиёев ҳукумати юқоридаги ишларни қилиши лозим.


Саҳвий


07. 07. 2022