Get Mystery Box with random crypto!

255 Савол Эри тирик бу́либ талогини берган бу́лса 3ой 10кун д | Radioblog Sahwii

255 Савол

Эри тирик бу́либ талогини берган бу́лса 3ой 10кун деб эшитгандим. Сиз менга 4 ой 10кун дедиз кай бири ту́гри?

Жавоб:

Бақара сураси 28 оятда шундай дейилади.

وَٱلْمُطَلَّقَٰتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ ثَلَٰثَةَ قُرُوٓءٍۢ ۚ وَلَا يَحِلُّ لَهُنَّ أَن يَكْتُمْنَ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ فِىٓ أَرْحَامِهِنَّ إِن كُنَّ يُؤْمِنَّ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْءَاخِرِ ۚ وَبُعُولَتُهُنَّ أَحَقُّ بِرَدِّهِنَّ فِى ذَٰلِكَ إِنْ أَرَادُوٓاْ إِصْلَٰحًا ۚ وَلَهُنَّ مِثْلُ ٱلَّذِى عَلَيْهِنَّ بِٱلْمَعْرُوفِ ۚ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ ۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ


Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар. Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ раҳмларида ҳалқ қилинган нарсани беркитишлари ҳалол бўлмайди. Ўшанда эрлари уларни, агар ислоҳни ирода қилсалар, ўзларига қайтариб олишга ҳақлироқдирлар. Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир. Аллоҳ азиз ва ҳакимдир.




{ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ } أي: حيض, أو أطهار على اختلاف العلماء في المراد بذلك, مع أن الصحيح أن القرء, الحيض
,


Шу оятдаги уч қуруъ дегани, тафсирда учта ҳайз дейилган. Уч марта ҳайз кўриши ва тозаланиши шартдир. Кейин, иддаси тугайди. Агар ҳомиладор бўлмаса, агар ҳомиласи бўлса, уни туққунгача кутади. Шу қуруъни мазҳаб уламолари орасида ихтилоф қилишган. Аввало, эри уни талоқ пайтидамас, ҳайздан тозалангач, талоқ қилиши лозим бўлади. Шу талоқ қилинганидан сўнги кейинги ҳайзгача ўтган муддат, қуруъга кирадими йўқми?

ذهب الشافعية والمالكية إلى القول بأنَّ المقصود بالقُرْء الطهر، واستدلُّوا بقول الله -سبحانه وتعالى-: (يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلاَثَةَ قُرُوءٍ


Шофиий ва Моликий мазҳабидагилар қуруъни, покланиш дейишган. (Ҳайздан покланиш) Оятдаги: Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар.» деган сўзини далил қилишган.

وعندما ترى المرأة الدم في حيضها الثالث تكون قد انقضت عدّتها، وهذا على الرأي الأول؛ أي رأي الحنفية والحنابلة،


Бизнинг наздимизда қуруъ, ҳайздир. Учта ҳайзни кўриши билан иддаси тугайди. Бу Ҳанбалийя ва Ҳанафийя мазҳабидадир.

Бу икки хил тушунишни фарқи шуки, биттасида ҳайзни ўзини учта бўлиши ва биттасида ҳайзни кўриши ва ундан покланиши шарт қилинган. Энди бу ерда талоқ қилинган аёлни, ҳайздан покланганида талоқ қилинишини ҳисобга олишган. Чунки, ҳайз пайтида талоқ қилиш ҳаромдир. Покланиб талоқ қилган бўлса, У то ҳайз келгунча кутади. Ва шу ҳайзни кўрса, шу биринчи ҳайзи ҳисобланади. Ва тозалангач, шу каби, яна иккита ҳайз кўриши ва тозаланиши лозим бўлади. Бу муддат аввалги вақт билан қўшганда тўрт ой бўлади. Чунки, оятда учта қуруъ дейилди. Агар қуруъни ҳайз деб олсак, аёл талоқ олганидан кейинги кундан бошлаб кун санамайди. Чунки, эри тирик бўлган ва талоқ қилган аёлнинг иддаси учта қуруъдир. Бу учта ҳайздир. Ёки, ҳайздан покланишликдир. Бу уч ойу ўн кун эмас. Уч ойу ўн кунлик муддат йўқ. Уч ой бор халос. Буни куни турлича бўлиши мумкин? Буни талоқ қилингандан кейинги учта ҳайзни кўриши ва покланишига ҳисобланади. Тўрт ойу ўн кунлик муддат, эри ўлган аёллар учундир. Уч ой ҳайз кўрмайдиган аёллар учундир. Улар кун санашади. Чунки, ҳайз кўрмайдилар.

Бу ҳақида, Талоқ сураси 4 оятида шундай дейилади.

وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِن نِّسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ

Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддалари, агар шубҳа қилсангиз, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларининг ҳам.

Демак, ҳайз кўрмайдиган қари аёллар ва ёки жуда ёш аёллар талоқ қилинганда, иддаси уч ойдир.

Бу муддат эри ўлган аёлларга тўрт ой ўн кундир.

Бақара сураси 234 оятда шундай дейилади.

وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا ۖ

Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқдир.

Эри ўлган аёллар, агар ҳомиладор бўлмасалар, тўрт ой ўн кун идда сақлашлари шартдир. Бунда кун санашлик лозим бўлади.