Get Mystery Box with random crypto!

Мирзиёев тарихидаги қора доғ Қорақалпоғистондаги расмий хаба | Radioblog Sahwii

Мирзиёев тарихидаги қора доғ

Қорақалпоғистондаги расмий хабарга кўра, 18 киши ўлганлиги айтилди. Булардан 4 таси милиция ва қолганлари фуқаролар бўлган. Демак, бу 18 киши қони, Мирзиёев бошқарувчи тарихида тўкилган қонлардир. Бу унинг тарихидаги қора доғлардир. Бунинг учун у масъулдир.

Энди, диктотор ИАК тарихидаги қора доғ бўлиб қолган, Андижон Фожеъасига қарайлик, унда расмий маълумотга кўра, 87 киши ўлгани айтилди. Унда оломон Андижонни Ўзбекистондан ажратиб, мустақил бўламиз деб чиқишмаганди. Улар адолатсизликдан норози бўлиб, адолат талабида чиқишганди. Хуллас, ҳар иккала ҳолатда ҳам, одамлар қони тўкилди. Аммо, Мирзиёев даврида камроқ одам ўлди. Лекин, бу муаммони ҳал бўлди деганимас. Андижонда ўша воқеъадан кейин, қаршилик ғояси яшаб қолмади. Тўла тугаб битди.

Қорақалпоқда эса, аксинча, кучайди. Энди, ўзбек ва қорақалпоқ миллатлари орасида адоват пайдо бўлди. Бу адоват кўп йиллар ўз таъсири кўрсатиб туради. Яна вақти келиб, бу қаршилик ҳаракати бўлиб, майдонга чиқиши мумкин? Қорақалпоқлар ўзбекдан кўра, қозоқларга яқинроқ миллат. Улар эртами кечми, қачонлардир яна мустақиллик уринишлари давом этади. Мирзиёев қирғини, бунга янада куч бағишлайди халос.

Бу можаро ИАКники каби, Андижонда акрамийларни қатағон қилгани билан тугаб кетмайди. Бунинг касри асрларга татийди. Бу авлод бўлмаса, кейинги авлод буларга гувоҳ бўлади. Модомики, масала шундай экан, масалага чуқурроқ ёндашув лозим бўлади. Аввало, бугунги Қорақалпоқ ҳудудини масаласини кўриш керак? Бу ҳудуд руслар чизган шаклда қолиб кетаяпди. Бу масалага тадқиқотлар қилиниши ва қорақалпоқлар асл ватани бўлмиш Орол бўйидаги ҳудудлар уларники деб белгиланиши лозим. Ўзбеклар азалдан яшаб келган районлар, уларнинг таркибидан чиқарилиши керак. Булар Хоразм вилоятига қўшилиши ёки, мустақил вилоят бўлиши керак.

Иккинчи масала, уларнинг мақоми ҳақида. Улар ўз ихтиёри билан Ўзбекистонга қўшилган мустақил Республика сифатидаги мақом тўғримас. Агар шу вариант сақлаб қолинса, унда уларга тўла давлат деб тан олиш ва уларнинг ўз паспорти ва пули ва ҳаказолари бўлиши керак бўлади. Шуларга эга бўлгач, у мустақил давлат бўлиб, ўз ихтиёри билан Ўзбекистон Республикаси билан иттифоққа кирган Республика ҳисобланади. (ОИ давлатлари, ОИ иттифоқига киргани каби) Агар бунга боришга йўл қўйилмас экан, унда уларнинг мақомини ҳозирги Конституциядаги шакли, тушунарсиз мавҳумлигича қолаверади.

Қорақалпоқлар ҳозирги Конституцияга кўра, Ўзбекистон таркибидаги мустақил Республикадир. Бу тушунарсиз мақомдир. Уларда ўз паспорти, ўз пули, ўз армияси, ўзининг ҳеч нарсаси бўлмаса, у қандай мустақил Республика бўлади? Бу 90 йиллардаги мустақилликка уринишлар бўлганда, ИАК режими йўл қўйган хатодир. Улар Автоном Республика эдилар. Шу мақомини ўрнига, мустақил Республика деб, ўзгартиришди. Бу эса, реаллликка зид эди. Мустақил Республика бўлиши учун, қатор талаблар бор. Уларда бундай имконият йўқ. Аҳолиси сони жиҳатидан, улар мустақил давлат бўлиш имконига эга эмаслар. Буни ўзалри ҳам яхши биладилар.

Уларнинг тарқатган брошюраларида, улар Россия таркибига киришни исташаётгани айтилади. Мен гаплашган баъзилари, Қозоғистон таркибига киришларини айтишганди. Демкак, улар мустақил бўлолмайдилар. Улар Ўзбекистондан чиқсада, бошқа ён атрофдаги қўшнилар таркибига киришга мажбурдирлар. бу эса, катта муаммодир. Ўзбекистон Давлати ҳудуди БМТ томонидан шу бугунги шаклда тан олинган. Энди Қорақалпоқларнинг чиқиши, ва бошқасига кириши, Сиёсий харитада, Ўзбекистон ҳудудини, бошқа давлатга қўшиб олишни билдиради. (Худди, Кримни Руслар босиб олгани каби) Бу эса, халқаро қонунларга кўра, босқинчилик ва қабул қилиб бўлмайдиган ҳолдир.