Get Mystery Box with random crypto!

Автобуслар паркини кенгайтириш учун тадбиркорларга автобус пар | Rasul Kusherbayev

Автобуслар паркини кенгайтириш учун тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш учун:

ташувчиларни танлашда автобусни янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача имтиёзли кредит берилади.

Тошкентдаги 73 та асосий кўчада автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этиб, чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш дастури ишлаб чиқилди. Бу орқали, автобуслар ўртача тезлиги 1,5 баравар ошиб, кечикишлар бартараф этилади.

Шунингдек, вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур тасдиқлаб, ишларни бошлаш;

намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.