Get Mystery Box with random crypto!

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча президентларини давлат ман | Rasul Kusherbayev

Садир Жапаров Қирғизистоннинг барча президентларини давлат манфаати йўлида бирлаштирмоқда.

Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбаев, Сооронбай Жеенбеков ва Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров “нейтрал ҳудудда” учрашишган.

Маълум қилинишича, Садир Жапаров ўзининг "Facebook"даги саҳифасида мурожаатини эълон қилган ва унда ҳозирги глобаллашув даврида фақат ички барқарорлик ва миллий бирликка давлатларни ривожлантиришини таъкидлаган.

"Ҳаммани бирлаштириб, халқ келажаги ҳақида ўйлаш керак, раҳбарлар бирлигисиз тарафдорлар бирлаша олмайди.

Аввалига халқ сайлаган, охири аянчли бўлган барча президентларни бир жойга жамласак, бир муштдек бирлашган ягона халқ бўлиб қоламиз, деган ўй кўпдан бери мени қийнаб келади.

Мен ниҳоят ғояни амалга оширдим ва мамлакатимиз бошида турган барча президентларни бир жойга тўпладим
”, деб ёзади Садир Жапаров.

Жапаровнинг қайд этишича, собиқ президентлар унинг ташаббусини қўллаб-қувватлашган.

@r_kusherbayev