Get Mystery Box with random crypto!

Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетди Мантиқ ва қонун ч | Rasul Kusherbayev

Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетди

Мантиқ ва қонун чегарасига тўғри келмайдиган ҳаракатлар узвий давом этмоқда. Бу гал олий таълимда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиб, бундай ОТМларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилишини айтибди.

Бу нормал жамият вазири эмас,
"авторитар режим"га хос жамият мулозимининг таҳдиди. Янги вазиримиз ҳам автократия йўлидан кетмоқда.


Дарвоқе, о нималар деяпсан, ҳаддингдан ошма дегувчи акалар: қанча хаспўшламайлик бизни шундоқ ҳам "авторитар режим"ли давлатлар қаторига қўшиб қўйишган. Бунинг асосий сабаби реал иш қолиб, кўп соҳада хўжакўрсинга ишлаш, катталарга "пахта қўйиш" билан вақт ўтказаётганимиз.

Тўғриси мен бирорта ҳам норматив ҳуқуқий ҳужжатда ОТМлар битирувчиларни ишга жойлаштиришга мажбурлиги ҳақида қоидани кўрмаганман. ОТМ вазифаси сифатли таълим бериш ва агар тегишли таълим даражага эга бўлса битирувчига диплом тутқазиш. Тамом вассалом!

Қизиқ: ҳориждаги нуфузли ОТМлар масалан, Гарвард, Оксфорд, Кембридж кабиларга ҳам шундай талаблар қўйилганмикан? Улар қанақа вазирларнинг талабларидан келиб чиқиб шундай натижаларга эришишган? Бу саволлар жаноб вазирга.

Бир нарса ойдинлашиб бормоқда: бу кетишда Ўзбекистонда бирорта ҳам ОТМ яқин орада ТОП 500 таликка кирмаса керак.

@r_kusherbayev