Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 168

2021-12-24 18:07:53 Бизда сиёсий маданият борми?

(Иккинчи қисм)

Ахборот истеъмолида ҳамон ўрисга қараммиз. Орентирларимизни рус ахборот маконига қараб созлаймиз. Россия артистларини кентларимизга олиб келишни бахт, уларнинг биз ҳақимизда бир оғиз гапиришини, еган ошини мақташини шараф, деб биламиз. Кремль Сурия ёки Ироқни қораласа, биз ҳам қўшиламиз. Мусулмонлик бир чеккага чиқиб кетади.

Ўзбек тилининг мақомини кўтариш ҳақида қабул қилаётган қонунга парламентдаги ноибларимиз оёқ тирайди, ярим советча, ярим миллий ва ёрти исломий эътиқодимиз билан биз киммиз, кимлигимиз(идентитетимиз)ни қандай аниқласак бўлади?

Фақат чопон, дўпи, ош ва сомса орқали ўзлигимизни ифодалаймизми? Бизда миллий тафаккур, миллий манфаат, миллий принцип, деган нарсалар борми? Агар бўлса, нималарда кўрамиз уни?..

Юз йил мустамлакада яшаган, мустақил бўлганига ўттиз йил бўлган эса-да, ҳамон томони ноаниқ жамиятними? Гап шундаки, мустақиллик қўлга киритилиб, коммунистик партия диктатидан воз кечилгандан кейин жамиятда аниқ миллий мафкура шаклланмади. Одамларни эргаштира оладиган нафақат ғоялар, балки лидерлар ҳам етишмади.

Ижтимоий-руҳий ушбу “хаус” жамиятга турли дарбадар ғоялар кириб келишини таъмин этди. Миллатни, миллий давлатни қуриш аро йўлда қолди. Бугунги кўринган қизил ипнинг ортидан эргашишимиз, ким нима деб аккилласа, қўшилиб кетишимиз шундан — аниқ қарашларимизнинг шаклланмай қолганидан, деб биламан.

Буни жонлантириши, махсус концепциялар яратиши керак бўлган ижтимоий институтлар тўғри ишламаётгани ёки эскичасига ишлаётгани ушбу инқирозни чуқурлаштираётгани мана шу жойда очиқ кўринади.

Шундай институтлардан бири — Маънавият ва маърифат маркази. У эски даврдаги "Билим жамияти" ўрнига пайдо бўлган (гўё трансформация қилинган) институт.

Бироқ у моҳиятан худди ўша совет идеалогияси ётқизган рельсдан кетаётир. Шакл ва мазмун ўша-ўша... Қолган институтларимиз ҳам оёғини эски замондан тўлиқ узиб олган эмас.

Расмий Матбуот ва ТВнику гапиравериб чарчадик. Ҳатто у совет цензураси даврларидагидан-да “ёпилиб” олган. Ҳарқалай ўша даврларда ҳам танқид берилар, ҳатто "Муштум" деган журналлар бор эди...

Хуллас, бугун жамият ўз томонини аниқлаб олиши, бунунг учун давлат унга шароит яратиши керак бўлади. Яъни, энг аввало, миллий ахборот маконини яратиши, миллий манфаатларимизни аниқ ифода этувчи истиқболга йўналтирилган дастур яратиши ва уни халқ муҳокамасига қўйиши керак бўлади, назаримда.

Биз дунёга Россия ёки Хитойнинг кўзи билан боқмаслигимиз, бошқа акторларнинг ҳою-ҳавасини ўзимизнинг оғир тақдиримизда акс эттирмаслигимиз керак. Биз ўйинчи кучларнинг оғзи, қулоғи эмас, улар билан тенг туриб гаплашишга ўрганмоғимиз керак. Бунинг вақти эса аллақачон келган!

@platformauzb
3.7K viewsedited  15:07
Ochish/sharhlash
2021-12-24 17:10:45 platforma.uz pinned «Бизда сиёсий маданият борми? (Биринчи қисм) Одамни салкам ерга урувчи ушбу сўров, албатта, менгаям унча хуш келмайди. Бироқ оҳанги риторик писандага бурканган ушбу савол барибир мавжуд. Аслида сўроқ гап шубҳалар ортидан туғилади. Масалан,…»
14:10
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:56:59 Бизда сиёсий маданият борми?

(Биринчи қисм)

Одамни салкам ерга урувчи ушбу сўров, албатта, менгаям унча хуш келмайди. Бироқ оҳанги риторик писандага бурканган ушбу савол барибир мавжуд. Аслида сўроқ гап шубҳалар ортидан туғилади. Масалан, юқорида сўралаётган изоҳни ҳам ишончсизлик, бизда сиёсий маданиятнинг шаклланмай қолаётгани юзага чиқарган бўлса эҳтимол.

Хўш, сиёсий маданият нима, у миллат учун нега муҳим? Албатта, саволнинг биринчисига давлат сиёсатининг жамият олдидаги легитимлиги, матбуот, сўз ва ҳуқуқ эркинлиги, ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ялпи либерализм дейишимиз мумкин.

Бироқ бу тенденцияларга қисман йўл берилиб, "сиёсий трансформация"лар ҳақида ваъзлар янграр экан, саволнинг жавобини топиш чигаллашади.

Ҳақиқатан ҳам, бизда глобал дунё тамаддуни, қадриятлари, маданиятига йўл берилаётган (албатта, аксилзеҳниятдан ташқариларини истисно этган тарзда) ва биз ўзимизни замонавий дунёнинг бир бўлаги сифатида англашга чорланаётган эканмиз, унда муаммо нимада?

Мен буни 30 йилдан буён деярли ўзгармай келаётган жамиятнинг ижтимоий онги — сиёсий тафаккур турғунлигида, деб биламан. Албатта, бу ёлғиз сабаб эмас.

Бироқ жамиятдаги, сиёсий элитадаги мустабид тафаккур(колониал)нинг худди жувозга қўшилган отдек бир жойда айланиб — чўбир бўлиб қолиши, ўйлайманки, бошқа асослар ичидаги энг салмоқлиси.

Тан олиш керак, сиёсий эркинликларга йўл берилди. Масалан, буни сўз ва матбуот эркинлиги мисолида айтишимиз мумкин. Ҳа, жамиятни шакллантирадиган куч, энг аввало, матбуот. Бироқ кўрдикки, бизда унинг бешигини тебрата оладиган мутафаккир(интеллект)лар унча кўп эмас экан.

Ижтимоий тармоқларда эса "янги замон аскарлари" дейиш мумкин бўлган бир синф пайдо бўлди. Бизга ўхшаган блогерлар, турли даражадаги "авлиё"лар, "доҳий"лар ва буюклар...

Жамият бугун ижтимоий тармоқларга, интернетга муккасидан кетган ва ўзбек сегментидаги шу синфнинг ижодидан баҳраманд бўлмоқда. Тўғри, блоклар, сайтлар ичида интеллектуал даражаси юқори, савияси баландлари ҳам йўқ эмас.

Бироқ омманинг эътибори уларга жуда паст. Нега? Чунки умумсавод ҳалигидақа. Матбуотни, сўзни, фикрлашни тўсиб, бўғиб, бунинг устига, рўзғор деган темир қозиққа жамиятни ўтирғизиб, шундай жоҳил кўринишидаги бир индивидлар синфини яратдик. Табриклашга арзийди!

Бу синф тармоқларга кириб олиб тинимсиз сўкинади, бир-бирини қарғайди, устидан мағзава ағдаради, бириси иккинчисининг айбини қидиради, пайини қирқишнинг, эл олдида юзини шувит қилишнинг пайида бўлади. Зиёлилари ҳам яширин имзо билан қасира-қусур маҳорабага киришади...

Шу ҳолда миллат ҳақида гапириш ўринлими?! Шаклланмаган миллат ёки халқ қандай бўлади? Саволлар кўп. Бахтга қарши, барчаси менинг зиёнимга.

Фитрат домла бир замонлар "Эй, улуғ Турон, арслонлар ўлкаси, Темурларнинг Чингизларнинг, Ўғузларнинг, Атиллоларнинг шонли бешиги, қани буюк чиқдиғинг?.." дея ҳайқирганди.

Моҳиятан ушбу нидо ҳамон ўз кучини йўқотган эмас. Сиёсий мустақилликни қўлга олган биз ҳалиям тафаккур мустабидлигидан қутилган эмасмиз. Дунё ҳақида, дўст ва душман ҳақида аниқ қарашимиз, айтар сўзимиз, аниқ томонимиз йўқ.

(Давоми бор)

@platformauzb
5.0K viewsedited  11:56
Ochish/sharhlash
2021-12-24 11:22:25 Путин Хитой иқтисодиёти орқали АҚШга таҳдид қилди

Хитой албатта жаҳоннинг биринчи рақамли иқтисодиётига айланади, АҚШ Хитойнинг тараққиётига тўғаноқ бўла олмайди, деди Россия президенти Владимир Путин кеча ўтказилган Катта матбуот-анжуманида.

АҚШ Хитой тараққиётини ушлаб тура олмайди. Америка буни англаши шарт. Хитой иқтисодиёти харид қобилияти паритети бўйича ҳозир ҳам АҚШ иқтисодиётидан каттароқ. 2035 йил ўтади, 2050 йил келади. Хитой ҳеч истисносиз бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам дунёнинг биринчи иқтисодиётига айланади, дея таъкидлади Путин.

PS. Путиннинг гаплари менга «бичилган қул хожасининг ҳалигиси билан мақтанибди, деган мутойибани эслатворди...

@platformauzb
5.8K viewsedited  08:22
Ochish/sharhlash
2021-12-23 19:42:02
Бугун давлатимиз томонидан Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Ун, гуруч, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, тўқимачилик моллари, умумий оғирлиги 4 минг тоннадан зиёд кўмир ёқилғиси берилди.

Гуманитар ёрдамнинг Мозори Шариф шаҳрига етказилишида ўзига хос маъно бор. Чунки бу ерда кўп этник ўзбеклар ҳам яшайди.

Маросимда Афғонистон Муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Аббос Станикзай иштирок этиб, мамлакат учун оғир дамда кўрсатилаётган доимий эътибор, қўллаб-қувватлов ва бирдамлик учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

У ўз ҳудудидан қўшни давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга ҳеч қандай таҳдидларга йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.

Тадбирда қатнашган этник ўзбеклар барчага миннатдорлик билдирган.

@t.me/platformauzb
3.8K views16:42
Ochish/sharhlash
2021-12-23 14:45:39 ​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда?

(Учинчи мақола)

Бирон бир шахсни улуғлаш фикридан йироқман, аммо гап келганда шуни таъкидлаш жоизки, Эрдоған жуда катта тажрибага эга бўлган моҳир сиёсатчи. Ҳарқалай, у бошқараётган ҳукумат учун бу каби инқирозли вазият билан тўқнашиш биринчи марта эмас, ва ҳар гал Эрдоған масалани тўғри ҳал қилиб, вазиятдан чиқиб кетишни уддалаган.

Яъни, бундан келиб чиқиб айтмочиманки, бу сафар ҳам инқироз узоққа чўзилмайди, мухолифат уюштираётган норозиликлар ҳам Эрдоған ҳукумати вазиятни тиклаш учун янги механизм ва тезкор чораларни ишга тушириши билан ўз-ўзидан барҳам топади.

Шу сабабли, президент Эрдоғаннинг истеъфога чиқарилиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Шу билан бир қаторда, навбатдаги президент ва парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказиш таклифи ҳам бекор қилинди ва Эрдоған уларнинг ўз вақтида, яъни 2023 йилда бўлиб ўтишини яна бир бор таъкидлади.

Ҳозирча Эрдоған мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, бироз сабр қилишга ва ҳукумат амалга ошираётган янги иқтисодий моделга ишонишга чақирди. Жумладан, амалга оширилган тезкор чоралар оқибатида 21 декабрда турк лирасининг долларга нисбатан қиймати кескин ўсиб бошлагани (30-40 % гача) ҳақида хабар тарқалди. Демак, инқироз ҳадемай орқада қолади.

Бу масала тўлалигича Тукияга тегишли бўлшига қарамасдан, мени барибир яна бир нарса ўйлантириб қўйди. Ўз орамизда юрган ёки ташқи доирадаги россияпарастлар доимо “туркийпараст”ларга тош отиб келишади. Аммо шуни тушуниб олишимиз жоизки, Туркиянинг заифлашиши ва ютқизиши, ўйлашимча, барча туркий давлатларнинг заифлашиши бўлиб қолади.

Хулоса тарзида яна ўша мени кўп ўйлантирадиган журналистика муаммосига қайтаман. Зеро, халқаро журналистика ёхуд халқаро шарҳловчилик ушбу соҳанинг энг муҳим йўналишларидан бири. Ахир, ҳеч бўлмаса бизга энг қизиқ бўлган халқаро воқеалар моҳиятини ёритиш ва уларни таҳлил қилиб бериш вазифасини ҳеч ким бекор қилгани йўқ-ку.

Аммо матбуотимизда бизни қониқтирадиган мақолани топмай, яна ўша бизнинг “миямизни икки марта чайқаб, уч марта ювиб ташлайдиган”, яъни фақат Кремль манфаатларини олға сурадиган манбаларга мурожаат қилишга мажбур бўлаверамиз.

Хуллас, ўша саволни ҳадеб такрорлайверамиз – Янги Ўзбекистонда замонавий журналистикани ривожлантириш ғоялари концепциясини ишлаб чиқишга ким жавобгар?

@platformauzb
5.7K views11:45
Ochish/sharhlash
2021-12-23 12:04:05 ​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда?

(Иккинчи мақола)

Ҳақиқатан, кейинги даврда Туркия халқаро майдонда ўзини ниҳоятда дадил тутишга ва мустақил сиёсат олиб боришга уринаётгани кўпчилик кузатувчилар томонидан эътироф этилмоқда.

Бунинг тасдиғи сифатида, турк лидери Эрдоғаннинг ислом дини обрўйини тўкишга уринган француз президенти Макронга ёки Нетаньяху бошчилигидаги сионизм доираларга берган ўта кескин жавобларини, Туркиянинг бевосита ёрдамига таянган Озарбайжоннинг Россияга орқа қилиб келган Арманистонни енгиб, ниҳоят 20 йилдан кейин ўз ерларини озод қилишга эришганини, Сурия шимолида яшаётган туркий қавмларни ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиб, Россия билан талашишаётгани ёки Анқаранинг туркий давлатлар бирлигини кучайтириш йўлидаги сўнгги саъй-ҳаракатларини эсласак, кифоя.

Табиийки, бу фактлар ўз навбатида турк давлатини заифлаштиришга қаратилган уринишларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, Туркияга қарши кучларнинг асосий зарбаси айнан Эрдоғанга қаратилган, десак муболаға бўлмайди. Ҳарқалай, 20 йилдан буён давлатни бошқариб келаётган Эрдоғаннинг Туркиянинг бугунги сиёсатидаги роли нақадар муҳимлиги яққол кўриниб турибди.

Шу сабабли, халқаро майдондаги ҳукмрон бўлиб келган йирик кучлар Туркияни иқтисодий заифлаштириш ва Эрдоғанни обрўсизлантириш йўли билан Анқарани катта сиёсат доирасидан четлатиш мақсадида барча имконлардан фойдаланишга уринишлари турган гап.

Бу ҳол, ҳаттоки, Туркиядаги иқтисодий аҳволнинг танглашгани тўғрисидаги нохуш хабарларни иложи борича яшин тезлигида тарқатишда ким жонбозлик қилганлигида ҳам яққол кўринди. Мисолдан, бу йўналишда Ғарб ва рус матбуоти вакиллари алоҳида иштиёқ билан ҳаракат қилишди десак, ҳеч бир муболаға бўлмайди.

Айни пайтда Туркиянинг ички доирасида ҳам 20 йил давомида Эрдоғаннинг анча-мунча сиёсий душманлари йиғилиб қолганини таъкидлаб ўтиш жоиз. «Financial Times» газетасининг Туркиядаги мухбири Лора Пайтел айтишича, ички мухолифат вакиллари мамлакатда ҳозир юзага келган танг аҳволни Эрдоғанга қарши ҳужум уюштириш учун жуда қулай вазият деб ҳисоблашмоқда. Яъни, мухолифатнинг журналист фош қилган фикрига кўра, лира инқирози туфайли Туркия иқтисодининг батамом зафилашиб синиши уларга Эрдоғанни ҳокимиятдан кетказишга ёрдам беради.

Мисолдан, Келажак партияси раҳбари, яқиндагина Эрдоған партиясидан чиқиб мухолифат тарафига ўтган Ахмет Довуд-ўғли ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсатни нафақат “саводсизлик, балки давлатга нисбатан сотқинлик” деб атади.

Бундан ташқари, пайтдан фойдаланиб мухолиф бўлган яна икки партия –Халқ-республика партияси раҳбари Кемал Қиличдар-ўғли ва “Яхши партия” лидери Мерал Акшенер ҳам аслида 2023 йилнинг июнь ойига тайинланган президент ва парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказишни талаб қилишмоқда.

(Давоми бор)

@platformauzb
6.4K views09:04
Ochish/sharhlash
2021-12-23 09:59:15 ​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда?

(Биринчи мақола)

Кейинги ойларда жаҳон матбуотида Туркия яна молиявий инқирозга юз тутаётгани, лиранинг курси синаётгани ва, аксинча, инфляция, нарх-наво ва ишсизликнинг юқори суръатлар билан ўсаётгани, одамлар нон учун навбатга туришаётгани, Истанбул ва Анқара кўчаларида эса норозилик юришлари уюштирилаётгани ҳақида бири-биридан нохуш хабарлар тарқалиб бошлади.

Туркия Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган дунёдаги биринчи давлат. Сўнгра икки ўрта муносабатида совуқчилик ҳукм сургани ҳам рост гап. Аммо бу алоҳида мавзу, чунки қандай омиллар икки ўртага совуқчилик туширгани ҳақида ҳалигача бирон бир таҳлил бўлгани йўқ.

Мен айтмоқчи бўлганим, охирги йилларда Туркия энг яқин иқтисодий ҳамкорларимиздан бирига айланди (ташқи савдода 4-ўриндаги ҳамкоримиз). Бу мамлакат билан сиёсий яқинлик пайдо бўлди ва дўстона муносабатлар шаклланмоқда.

Шу сабабли Туркияда бўлиб ўтаётган жараёнлар халқимизда кучли қизиқиш уйғотиши табиий. Аммо негадир матбуотимизда Туркияда юзага келган вазиятнинг мағзини тушунтириб берадиган бирон шарҳни ёки таҳлилни кўрмадим. Бу ҳолни нима билан тушунтириш мумкин, шунчаки бефарқликми, сиёсий журъатсизликми ёки шарҳлаб бериш учун савиянинг етишмаслигими? Билмадим...

Ўз фикримни билдирадиган бўлсам, бир нарса аниқ – яъни қардош турк давлатидаги “лира қулаши” можаросига фақатгина оддий бир иқтисодий ёки молиявий масала сифатида қараш мутлақо нотўғри бўлади.

Чунки ушбу, бир қараганда оддий иқтисодий масала бўлиб кўринаётган, лира қулаши аслида анча мураккаб сиёсий жараёнга айланиб кетаётгани кун сайин аниқ бўлиб бормоқда. Боз устига, айрим ташқи давлатлар ҳамда ички мухолифат кучлар вазиятнинг янада чигаллашишига хайрихоҳ бўлаётган кўринади.

Шу аснода, мен бу постимда Туркиядаги вазиятнинг иқтисодий жиҳатлари эмас, балки сиёсий моҳиятига эътиборни қаратмоқчиман. Чунки иқтисодёти ҳажми 765 млрд. доллар бўлган, аллақачон “Катта йигирмалик”ка аъзо бўлган давлатларнинг аксариятини қувлаб ўтишга ҳамда ЯИМнинг жон бошига ўлчами бўйича бир қатор Европа мамлакатларини ортда қолдиришга муваффақ бўлган Туркия иқтисодиёти ўзини тезда тиклаб олишига ишончим комил.

Боз устига, бугунги кунга келиб, Туркия ЯИМ миқдори (харид лаёқати партитети бўйича ҳисобланганда) бўйича дунёда 11- ўринни, ЯИМнинг номинал ўлчами бўйича эса 20-ўринни эгаллаб турибди.

Хуллас, бир сўз билан айтганда, иқтисодий ва ҳарбий салоҳияти ўсгани сайин Туркиянинг дунёдаги геосиёсий роли ҳам тобора кучайиб бормоқда. Аммо Анқаранинг халқаро майдондаги, айниқса, ислом дунёси ёки туркий давлатлар миқёсида таъсир кучи тобора ошиб бораётгани ўзини дунёнинг ҳукмрони ёки устуниман деб ўйлайдиган айрим куч марказларига мутлақо ёқмаётгани аниқ.

(Давоми бор)

@platformauzb
6.7K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:42:49
Айни дақиқаларда "Қамчиқ" довонидаги ҳолат. ФВВ

@platformauzb
6.5K views04:42
Ochish/sharhlash
2021-12-23 05:39:39
Шермат Ёрматов вафот этди

Узоқ йиллар телевиденимизда «Қўшиғим – жон қўшиғим» телекўрсатувига муаллифлик қилган, минглаб болажонларга мусиқа санъати сирларини ўргатган Шермат Ёрматов вафот этди.

Шермат Ёрматов 1939 Фарғона вилояти, Фарғона туманида таваллуд топган.1967 йилда Тошкент давлат консерваториясини хор дирижёрлиги мутахасислиги бўйича тугатган.

Тошкент шаҳридаги 99-ўрта мактабда мусиқа ўқитувчиси ва «Бойчечак» хор студиясининг раҳбари (1962-82), Ўзтелерадиосида хор жамоаси дирижёри. (1967-70), «Булбулча» болалар хорининг бадиий раҳбари ва бош дирежёри (1971). 1970 йиллар ўртасидан бошлаб ўзбек болалар қўшиғи ҳамда хор санёатига бағишланган доимий «Қўшиғим – жон қўшиғим» телекўрсатувини олиб борди.

@platformauzb марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.
7.4K views02:39
Ochish/sharhlash