Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.57K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 169

2021-12-13 13:04:21
Қалин қор ёққани туфайли «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди. ФВВ

@platformauzb
6.3K views10:04
Ochish/sharhlash
2021-12-13 08:23:05 ​​Автобуслар ҳаракати, ҳайдовчилар фаолияти...қачон тартиб ўрнатилади?!

Пойтахтда охирги кунларда автобуслар иштирокида рўй берган йўл транспорт ҳодисалари шу мавзуда айрим мулоҳазаларни ёзишга ундади.

...Тошкентда жамоат транспортлари фаолиятига нисбатан бўладиган эътирозларнинг энг катта қисми автобус ҳайдовчиларининг ўз ишига ўта масъулиятсиз, совуққон муносабати боғлиқ, десам кўпчилик фикримга қўшилса керак.

Автобусни бетартиб бошқариш, бир-бири билан пойга ўйнаб, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиш, рулда бемалол телефонда гаплашиш, фильм ё бирор дастур кўриш, сигарета чекиш, бекатларда белгиланганидан ортиқча туриб, одамларнинг вақтини ўғирлаш, асабини бузиш, муомала маданиятини билмаслик, тап тортмай сўкинишлар - эҳҳе, минуслар шу даражада кўпки, йиллар давомида пойтахт юзига доғ бўлиб келаётган бундай ҳолатларга кимдир нуқта қўя олармикан, деб савол берасану, ҳеч жавоб тополмайсан.

Кечирасизу, ҳатто ҳайдовчию кондукторларимизнинг кийиниши талабга жавоб бермайди. Юниформа йўқлиги етмаганидек, айримлари борини ҳам тоза қилиб киймайди, жамоат ичида озода либосда бўлишим керак, деган тушунчага эга эмас. Қисқаси, тартиб йўқ, тизим йўқ.

Хорижда бўлганлар уларда қандайлигини яхши билади. Солиштирсак, тўғриси, одам уялиб кетади. Биз эса оғзимизни тўлдириб Тошкентни мегаполис дея мақтаймиз. Мегаполис фақат баланд ёки чиройли бинолардан иборат эмас, албатта. Ана шундай номга лойиқ бўлиш учун жамоат транспорти ҳам рисоладагидек бўлиши керак. Четдан келадиган меҳмон ҳам шу орқали кўп нарсани тасаввур қилади. Хулоса чиқаради.

Тўғри, “Тошшаҳартрансхизмат” мутасаддилари ҳайдовчилар билан боғлиқ бирор эътирозли вазият туғилса, муҳокама қилар, ўша ҳайдовчига ҳайфсан берар ёки уни ишдан бўшатар. Аммо бундай ҳолат яна такрорланаверади, эътирозлар туғилаверади. Демак, аниқ бир тизим яратиш вақти келди. Масалан, ҳайдовчи ва кондукторларни ишга олишда ўта қатъий талаб ўрнатиш, ишлаётганларини тўлиқ “элакдан ўтказиш”, жавобгарликни кучайтириш зарур.

Умуман, бу борада янги тартибни йўлга қўйиш учун керак бўлса энг юқори даражада муҳокама қилиш лозим. Чунки гап нафақат шаҳарнинг имижи, балки инсонлар хавфсизлиги, ҳаёти билан ҳам боғлиқ.

@platformauzb
6.3K views05:23
Ochish/sharhlash
2021-12-11 16:41:26 Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги BioNTech компаниясининг Pfizer вакцинаси билан мамлакатдаги 5-11 ёшли болаларнинг эмланишига рухсат берди.
@platformauzb
7.4K views13:41
Ochish/sharhlash
2021-12-11 16:20:57
Тошкентда маҳалла даражасида ёшлар байрами ўтказилди

Пойтахтда «Тошкент ёшларни севади» шиори остида ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида 10 декабрь куни Шайхонтоҳур туманидаги «Сархумдон» маҳалласида ёшлар сайли ташкил этилган. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров маълум қилди.

Маҳалла даражасида ўтказилган ушбу тадбирларга қўшни Гулобод, Сузук ота, Чорсу маҳаллаларидан ҳам ёшлар келиб, иштирок этишган. Ёшлар учун 10 дан зиёд спорт тадбирлари, нуронийлар билан «Уч авлод учрашуви», Беш муҳим ташаббусга қаратилган турли кўргазмалар ва акциялар ташкил этилган.

Шунингдек, маҳаллада «Ёшлар байрами» ташкил этилиб, таниқли санъаткорлар, ёшларнинг севимли гуруҳлари ёшларга унутилмас ва такрорланмас онларни, ёшларга хос қайноқ кайфиятни улашишган. Президент ҳар гал маҳаллага тушиш кераклиги ҳақида гапиради. Бу борада Тошкент бошқаларга ҳақиқий намуна бўла олди, назаримизда.

@platformauzb
7.4K views13:20
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:49:54 Соғлиқни сақлаш вазирлигига, парламентимиз вакилларига таклиф!

Бу - кўпчиликнинг дарди. Очиқ мулоқотда айтиб кўринг...

Январь ойида Президент соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ўзи маълум қилди, ССВ эълонлар берди, хуллас, яна бир катта тадбирга ҳаракат бошланди. Гарчи мулоқот шифокорлар билан кечса-да, ўта долзарб бир масалани ўртага ташламоқчиманки, агар бунга эътибор қаратилиб, ечим топилса, ўйлайманки, жуда кўп юртдошларимизни қийнаётган муаммо ҳал бўлади.

...Икки-уч ҳафта олдин бир танишимиз қўнғироқ қилиб, 3,5 ойлик неварасининг ранги тобора сарғайиб бораётгани, вилоятидаги шифокорлар анчадан бери сабабини аниқлай олишмаётганини, шунинг учун “САМПИга кўрсатиб келинг”, дейишганини айтиб, ёрдам сўради. “Ўйлаб ўтирмай йўлга чиқинг, ўзим бирга олиб бораман”, дедим.

Келишди. Минг хил ҳаёлда йўлга тушдик. Кўнгилни чўктирмасликларини, ҳаммаси яхши бўлишини айтиб, далда берган бўлдим. Манзилга етиб бордик, улар сўраб келган хирургга учрашдик. Қон таҳлили, УЗИ қилиб, натижалар билан қабулига киришимизни тайинлади. Ҳамма деганларини бажариб, олдига кирдик.

Шифокор аввал болани кўздан кечирди, кейин қоғозларга қаради ва анчагача жим бўлиб қолди-да, бошини қимирлатди. Демак, масала жиддий. “Жуда кеч олиб келибсизлар. Бир ойлигида операция қилса бўларди, ҳозир 50 га 50. Шунинг учун энди ягона чора Ҳиндистонга бориб, жигар кўчириш операциясини қилдириш. Лекин дорилари қиммат, бориш-келиш, операция - осон бўлмайди. Яхшилаб маслаҳат қилиб, кейин келасизлар, битта фирма орқали таҳлиллар жўнатилади. Қиламиз дейишса, олиб борасизлар. Жигарни онадан олади”, деди.

Совуқ хабардан танишим, турмуш ўртоғи, эндигина оналик бахтини ҳис қилган қизи - ҳаммалари хўнграб йиғлаб юборишди. Бу манзарани таърифлаб бўлмайди. Очиғи, одам буни душманига ҳам раво кўрмайди... Койкада ҳеч нарсадан бехабар жилмайиб ётган гўдакка қараб эса менинг ҳам бўғзимга бир нима тиқилди. Унга жуда раҳмим келди. “Ўзимизда ҳам трансплантация бошлангандику, шу ерда қилса бўлмайдими?”, деб сўрадим.

Афсуски, ёш болаларга қонун билан рухсат берилмаган. Ҳов анави Олий Мажлисда ўтирган депутатларга шуни кимдир тушунтиролса, қонун қабул қилинса, ўзимизнинг шифокорлар ҳам жигар кўчиришни уддалай олишади. Билсангиз, бу қанча юртдошимизга ёрдам бўларди. Ҳозир бундай касал кўп бизда. Шу қонун йўқлигидан одамлар мажбур Ҳиндистонга боряпти. Пули борлар амаллаяпти, пули йўқларнинг эса кўз ўнгида жигарбанди нобуд бўляпти. Қўлингиздан ҳеч нарса келмай, уриб турган юракнинг тўхташини кузатиб туриш қандай даҳшат, тасаввур қиляпсизми?..”

Қисқаси, воқеа шундай бўлди. Афсуски, қадрдоним бой эмас, рўзғорини амаллаб юрғизади. Операция учун пул топишига ақлим етмайди. Аммо у қизига қараб, “Сен кўнглингни чўктирма қизим, неварам учун охиригача курашаман, ҳаракат қиламан. Олиб бораман ўша Ҳиндистонига”, дерди... Мен мана шу воқеадан кейин қонун ҳақида ўйлаб қолдим. Болаларда жигар трансплантациясига рухсат бериш учун бизга нима тўсқинлик қилади? Нега шунча юртдошимизнинг сарсон бўлишига қараб турамиз? Балки Президент билан мулоқотда ушбу масала ўртага ташланар? Мен айнан шуни айтган бўлардим.

@platformauzb
7.3K views10:49
Ochish/sharhlash
2021-12-11 10:43:31 Коррупциянинг “шарафли” ғалабаси...

Бизда кампаниябозлик йўргагимизда теккан касалга ўхшайди. Давом этавериб-этавериб у классик мақом — ананаъвий қадриятга ҳам айланиб кетган.

Ҳа, бугун кўп қусурларимиз фазилатга дўнган. Эътибор қилаётган бўлсангиз, сўнгги кунларда расмий ОАВмиз бир тарғиботга зўр беришга ўтди.

Ҳар янги йил арафасидаги бошоғриқ — пиротехникачиларга қарши оммавий уруш. Бу ишда энг фаол ташкилот ҳозирча Божхона қўмитаси, кейин бунга бошқа куч тизимларимиз ҳам қўшилади.

Ҳар куни ўнлаб “осон йўл билан бойишни ўйлаб, ноқонуний йўл билан мамлакатимизга портловчи перотехник воситаларни олиб кирмоқчи бўлган ноинсофлар ушлангани”ни ва ушбу маҳсулотлар йўқ қилинганини айтади.

Бу тарғибот ва кураш деярли 31 декабргача давом этади. Бироқ янги йил кирадиган 31 дееабрь ҳаммаси бир тийинга чиқади.

Ўша куни тақрибан кечки ўн бирлардан кейин бутун шаҳару қишлоқларимизни ўшанақа перотехникаларнинг гумбурлаган овози, мусаффо осмонимизни эса унинг камалакдек сержило шуълалари тўлдириб юборади...

Бу ҳолат сизга ғалати туюлмайдими? Бутун куч тизимлари, айниқса, божхона унинг чегарадан ўтишига қарши курашса-ю, янги йил кечаси...

Буни коррупциянинг шарафли ғалабаси, дейишимиз мумкинми ёки шунчаки англашилмовчилик, деб қўяқоламизми?

@platformauzb
7.3K viewsedited  07:43
Ochish/sharhlash
2021-12-10 17:05:31 Юридик университетига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент давлат юридик университетига Акбар Ташкулов ректор этиб тайинланди.

У шу кунгача Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@platformauzb
7.4K viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:43:17 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги диққатига:

Ушласанг, дангал ушла...

Кеча ТВнинг хабар дастурлари, жумладан, "Ахборот" ҳам бир қанча лавҳа, репортаж, ва хабарлар берди. Албатта, сана муносабати билан.

Уларда кўрилган масала битта: қилинаётган ишлар ва қандай қилиб коррупцияга қарши самарали курашиш, қандай қилиб коррупциянинг негизини топиб уни таг-томири билан юлиб олиш...

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги сана муносабати билан ўтказган тадбирда жуда жиддий одамлар, жуда жиддий таклифлар билан ўртоқлашганини етказишди бизга ТВ хабарчилари. Бу ишга ҳатто халқаро ташкилотлардан ҳам экспертлар жалб этилган, улар ҳам экранда кўриниш берди.

Нима деганини тўғриси ҳозир аниқ айтолмайман. Бироқ масала битта: коррупцияни ва унинг хамиртуруши бўлган монополияни қандай йўқотиш ва халқимизга муносиб турмуш, ўғриларсиз жамият яратиб бериш борасида эди...

Шу жойга келганда одам ўзини хўрланган ва ҳақоратлангандай сезади. Нега? Чунки ҳамма кўриб-билиб турган нарсани яна нега қидиришади булар, нега тинимсиз мажлис ўтказиб, одамларнинг бошини қотиришади?

Ундан кўра, мана, Фалончиев, Пистончиев, Писмадончиев, Фалончижон, буниси Писмадончи аканинг ўғли билан куёви Нимажонлар демайдими, халқ қарсак чалмайдими? Нима қилади юз доллар олган мактаб директорини, бир миллион сўм олган қоровулни, ҳамшираларни, дояларни ушлаб кўрсатавериб?

Ушласанг, дангал ушла, ҳаммамиз биладиган "қонуний" коррупционерларни, ўзини Тошкент онасининг макрига тушгандай тутадиганларни ушла, бўлмаса бундай тарғиб-ташвиқни қўй, одамнинг томи кетиб қолиши мумкин.

Чунки бутун халқ кўриб турган нарсани кўрмаётгандек тутиб қидириш, бунга чет элликларни жалб қилиш, уларнинг тажрибасини ўрганяпмиз, деб аҳмоқ қилиш, очиғи, нормал одамни ҳам ақлдан оздиради.

@platformauzb
9.0K views11:43
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:43:49 Россияда Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус "КамАЗ" билан туқнашиб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши вафот этган, 10 киши турли даражада жароҳатланган. Манбада келтирилишича, йўловчиларнинг барчаси ўзбекистонлик бўлиб, улар "Прогресс" қишлоқ хўжалиги комплексида ишлашади.

@platformauzb
7.1K viewsedited  10:43
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:20:50
Айни пайтда Қозоғистоннинг "Хабар 24" телеканали олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитини жонли эфирда намойиш этмоқда.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлайди.
@platformauzb
7.1K viewsedited  10:20
Ochish/sharhlash