Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 24.15K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 170

2021-12-18 08:11:27 ​​Биз ҳануз тарихимизни кўрсата олмаяпмиз...

Корея Республикаси Президентининг Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросимига оид видеолавҳа ва суратларни томоша қила туриб, бир жиҳат алоҳида эътиборимни тортди. Фахрий қоровулга разм солдингизми, улар сафда ҳам қадимий, ҳам замонавий ҳарбий либосда эди. Қандай чиройли, қандай уйғун. Шундай эмасми?

Тўғриси, шу корейсларнинг ўз ўтмишини кўрсата билиш салоҳиятига ҳам қойил қолиш керак. Ўрганса арзийди. Масалан, тарихий мавзуда жуда кўплаб сериаллар ишлашган. Яқин-яқингача экранларимиздан тушмасди. Халқимизнинг аксарият қисми, каттаю кичик берилиб томоша қиларди. Энди шунчалик таъсир доирасига кириб қолгандикки, аҳолимизнинг кўпчилиги, афсуски, ўз тарихимизни чуқур билмаса ҳам Чосон, Когурё давлати ҳақида анча-мунча маълумотга эга бўлиб улгурганди. Болаларимиз ўзини Жумонг, Тангемдай тута бошлаганди.

Бунда, албатта, корейсларнинг айби йўқ. Бу — уларнинг ютуғи. Бизнинг эса энг катта камчилигимиз, оғриқли нуқтамиз эди. Камчиликки, бизда каттагина маънавий бўшлиқ бор эди (ҳозир ҳам у тўлдирилгани йўқ). Яъни, тарихий шахсларимизни кўрсатиб берадиган ижод намуналари етишмасди, ҳали-ҳамон етишмайди. Натижада ўғил-қизларимиз “мен Ибн Синоман”, “мен Жалолиддинман”, “Темурман”, дейиш ўрнига, “Тангемман”, “Жумонгман” дерди. Жиддийроқ туриб айтганда, биз учун бу катта фожиа аслида.

Шунинг учун ҳам давлатчилик тарихимизни чуқур ўрганиш, ҳаққоний ўрганиш, тарғиб қилиш, сериаллар шаклида халқимизга етказиш, дунёга кўрсатишнинг аҳамияти катта. Очиғи, киночиларимиз, маданият соҳасига қарайдиганларимиз, маънавиятчиларимиз бу борада ҳалигача бирор тузукроқ натижа кўрсатгани йўқ. Ваҳоланки, уларга давлатнинг қилаётган яхшилигию яратиб бераётган шароити қолмади менимча. Санаторий дейсизми, дам олиш зонасими, моддий рағбат, мукофот... Шунча ғамхўрликдан кейин ҳам бир нарсани қойиллатмай, уялмай бош кўтариб юришганига нима дейсиз.

Тўғри, экранларимизда миллий сериаллар кўпайди. Аммо уларда олиб чиқилаётган мавзуларга бир қаранг: қўшхотинлик, қайнотанинг келин билан дон олишиши (!), ўйнашлар, қуда-анда муносабатлари... Дод дегингиз келади. Нимани тарғиб қилишяпти ахир? Ит эгасини танимайди, билган одам билганини қилиб ётибди. Бунақада келажагимиз қандай бўлади?

Юқорида гапни фахрий қоровулдан бошлагандим. Шунга қайтсак. Нега биз ана шу анъанадан фойдаланмаймиз? Тақлид деманг асло. Шунчаки, ҳаёлимга келган фикрни айтяпман.

Жалолиддинни, Темур бобони тенги йўқ саркарда деймиз, қудратли армияси бўлганини гапирамиз. Ана ўша даврдаги либосларни бизнинг фахрий қоровул ҳам расмий маросимларда кийса нима бўлади? Буям тарихни кўрсатиш бўлмайдими? Майли, замонавий ҳарбий либосимиз ҳам турсин. Улар билан бирга отлиқ шаклидами, пиёда кўринишидами, тарихий кийимлардаги аскарларимиз ҳам саф тортса-а?.. Фикримча, ўтмишимиз, тарихий қудратимизни шу шаклда ҳам кўрсатсак зўр бўларди. У ҳар қанақасига кўз-кўз қилишга арзийди.

@platformauzb
6.4K views05:11
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:25:14 ​​Россияга нисбатан санкциялар узайтирилди

Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга қарши санкцияларни узайтиришни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель маълум қилди.

Қайд этилганидек, Европа давлатлари, ўз навбатида, Россияга Минск келишувларини бажаришни бошлаш бўйича ҳам мурожаат қилишган.

Айтиш жоизки, Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан иқтисодий чекловлари, мана, етти йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Санкциялар Россия Федерациясининг энергетика, молия ва мудофаа соҳаларига қарши қаратилган.

Масалан, Россиянинг бир қатор компаниялари ва банклари учун Европа Иттифоқи капитал бозорларига кириш чекланган, қурол экспорти ва импортига, қолаверса, икки томонлама товарларга тақиқ қўйилган. Нефть қидириш ва қазиб олишда баъзи хизматлар ва технологиялар бўйича ҳам чекловлар мавжуд.

Дастлабки санкция 2014 йилнинг июль ойи охирида бир йилга жорий этилганди. 2015 йилдан бери чекловлар ҳар олти ойда узайтириб келинмоқда. Европа Иттифоқи тақиқлар муддатини чўзиш ҳақида қарор қабул қилишдан олдин Минск келишувининг бажарилиш ҳолатини баҳолайди.

@platformauzb
4.7K views11:25
Ochish/sharhlash
2021-12-17 11:07:02
Бизда бўладиган баъзи ишларга ҳайрон қолиб кетади одам. Бозор бузиладиган бўлса, янги раҳбарлар нимага керак? Ё хайрихоҳлар келдимикан?..

@platformauzb
5.3K views08:07
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:44:39 ​​Мирзиёев ва Мун нималарни муҳокама қилди?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида томонлар нодир металларни етказиб бериш ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга икки томонлама савдо битимини илгари суриш бўйича келишиб олдилар.

Ўзбекистон раҳбарини қутлар экан, Мун унинг йилнинг биринчи ва охирги саммити Мирзиёев билан ўтказилгани “жуда муҳим” эканини айтди. Биринчиси, январь ойи виртуал тарзда ўтказилди.

Мунни “биродарим” деб атаган Мирзиёев ўзини уйдагидек ҳис қилишини айтиб, ўзбек халқининг Жанубий Корея ва унинг халқига бўлган меҳрини етказди.

Учрашув якунида қўшма баёнот қабул қилинди. Унда мамлакатлар ўзаро алоқаларни, жумладан, савдо келишуви орқали, Жанубий Корея Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаши, шунингдек, саноат ва фан, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ режаларни амалга оширишга интилиши тасдиқланди.
Саммит якунида еттита шартнома ва ўзаро англашув меморандумлари ҳам имзоланди.

Олий даражадаги музокаралар "Чонг Ва Даэ"даги тушлик билан якунланди.

Келаси йили икки давлат дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди.
@platformauzb
5.5K views07:44
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:20:16
Навоий бюсти энди Сеулда ҳам бор

Кеча Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий бюстининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
@platformauzb
5.7K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-12-17 07:14:58
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг "Чонг Ва Дэ" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими.

Фото: Yonhap news

@platformauzb
5.9K views04:14
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:45:26
«Тошкент ёшларни севади» шиори остида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ёшлар ойлигида ҳеч бир ёшлар тоифаси назардан четда қолмаган. Бу йил олдинги йиллардан фарқли равишда ёшларнинг барча қатлами учун алоҳида лойиҳалар ва дастурлар тайёрланганининг гувоҳи бўляпмиз.

Жумладан, ойлик доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда ҳамкор ташкилотлар 13-16 декабрь кунлари Тошкент вилоятида ёшлар учун спорт, соғломлаштириш ва ватанпарварлик лойиҳасини амалга оширган.

Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да ўтказилган лойиҳанинг ёпилиш маросимида анъанавий учрашувлардан воз кечилиб, гулхан атрофида ёшлар томонидан айтилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинган, мурожаат ва муаммолар ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилган.

@platformauzb
4.9K views10:45
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:58:43 Тадбиркор Когон шаҳар ҳокимлигига дўкон совға қилди

Туман ҳокимининг қарорига кўра, фуқаро Х.Рашидова жорий йилнинг 6 декабрь куни ўзига шахсий мулк сифатида тегишли бўлган Когон шаҳар бош бекати ҳудудидаги савдо дўкони Когон шаҳар ҳокимлигига беғараз топшириш тўғрисидаги ариза ёзган.

“Шаҳар ҳокими ўринбосари А.Аминов, шаҳар ҳокимлиги бош ҳисобчиси Г.Нишонова, “Когон уй-жойлар ва нотурар жойлардан фойдаланиш ва ҳисобга олиш” давлат унитар корхонаси раҳбари Ж.Ишанқуловга Когон шаҳар бош бекат ҳудудидаги хажми 60,0 м. кв. бўлган савдо дўконни нотариал идораси билан биргаликда белгиланган тартибда қабул қилиш ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин”, дейилади қарорда.

@platformauzb
5.5K viewsedited  08:58
Ochish/sharhlash
2021-12-16 10:03:32
Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторга берилган Ғафур Ғулом боғи масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

“1 йилдан ошдики, тадбиркоримиз ҳалигача ўзига қўйилган вазифаларни бажармади”, деди пойтахт ҳокими. Эслатиб ўтамиз, Ғафур Ғулом боғи қўштирноқ ичидаги “хорижлик” инвесторга боғни таъмирлаш шарти билан 49 йилга ижарага берилган.

Манба
6.1K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-12-15 12:02:10
- Опа, энди нос ҳақида гапирманг, иложи бўлса, умуман, гапирманг, жонли эфирда бизнинг кимлигимизни билиб қолишяпти.
@platformauzb
5.6K views09:02
Ochish/sharhlash