Get Mystery Box with random crypto!

​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда? (Икк | platforma.uz

​​Бугунги Туркия атрофида нималар бўлмоқда?

(Иккинчи мақола)

Ҳақиқатан, кейинги даврда Туркия халқаро майдонда ўзини ниҳоятда дадил тутишга ва мустақил сиёсат олиб боришга уринаётгани кўпчилик кузатувчилар томонидан эътироф этилмоқда.

Бунинг тасдиғи сифатида, турк лидери Эрдоғаннинг ислом дини обрўйини тўкишга уринган француз президенти Макронга ёки Нетаньяху бошчилигидаги сионизм доираларга берган ўта кескин жавобларини, Туркиянинг бевосита ёрдамига таянган Озарбайжоннинг Россияга орқа қилиб келган Арманистонни енгиб, ниҳоят 20 йилдан кейин ўз ерларини озод қилишга эришганини, Сурия шимолида яшаётган туркий қавмларни ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиб, Россия билан талашишаётгани ёки Анқаранинг туркий давлатлар бирлигини кучайтириш йўлидаги сўнгги саъй-ҳаракатларини эсласак, кифоя.

Табиийки, бу фактлар ўз навбатида турк давлатини заифлаштиришга қаратилган уринишларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, Туркияга қарши кучларнинг асосий зарбаси айнан Эрдоғанга қаратилган, десак муболаға бўлмайди. Ҳарқалай, 20 йилдан буён давлатни бошқариб келаётган Эрдоғаннинг Туркиянинг бугунги сиёсатидаги роли нақадар муҳимлиги яққол кўриниб турибди.

Шу сабабли, халқаро майдондаги ҳукмрон бўлиб келган йирик кучлар Туркияни иқтисодий заифлаштириш ва Эрдоғанни обрўсизлантириш йўли билан Анқарани катта сиёсат доирасидан четлатиш мақсадида барча имконлардан фойдаланишга уринишлари турган гап.

Бу ҳол, ҳаттоки, Туркиядаги иқтисодий аҳволнинг танглашгани тўғрисидаги нохуш хабарларни иложи борича яшин тезлигида тарқатишда ким жонбозлик қилганлигида ҳам яққол кўринди. Мисолдан, бу йўналишда Ғарб ва рус матбуоти вакиллари алоҳида иштиёқ билан ҳаракат қилишди десак, ҳеч бир муболаға бўлмайди.

Айни пайтда Туркиянинг ички доирасида ҳам 20 йил давомида Эрдоғаннинг анча-мунча сиёсий душманлари йиғилиб қолганини таъкидлаб ўтиш жоиз. «Financial Times» газетасининг Туркиядаги мухбири Лора Пайтел айтишича, ички мухолифат вакиллари мамлакатда ҳозир юзага келган танг аҳволни Эрдоғанга қарши ҳужум уюштириш учун жуда қулай вазият деб ҳисоблашмоқда. Яъни, мухолифатнинг журналист фош қилган фикрига кўра, лира инқирози туфайли Туркия иқтисодининг батамом зафилашиб синиши уларга Эрдоғанни ҳокимиятдан кетказишга ёрдам беради.

Мисолдан, Келажак партияси раҳбари, яқиндагина Эрдоған партиясидан чиқиб мухолифат тарафига ўтган Ахмет Довуд-ўғли ҳукумат олиб бораётган иқтисодий сиёсатни нафақат “саводсизлик, балки давлатга нисбатан сотқинлик” деб атади.

Бундан ташқари, пайтдан фойдаланиб мухолиф бўлган яна икки партия –Халқ-республика партияси раҳбари Кемал Қиличдар-ўғли ва “Яхши партия” лидери Мерал Акшенер ҳам аслида 2023 йилнинг июнь ойига тайинланган президент ва парламент сайловларини муддатидан олдин ўтказишни талаб қилишмоқда.

(Давоми бор)

@platformauzb