Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 166

2021-12-29 17:56:52
Президент фармони билан Нодирбек Абдусатторов “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланади, Тошкент шаҳридан 2 хонали уй берилади.
@platformauzb
4.3K views14:56
Ochish/sharhlash
2021-12-29 15:10:54
Бу шунчаки сарҳисоб эмас, муваффақиятлар кинолентаси...

Бизни Кинематография агентлиги томонидан кино соҳасининг 2021 йилдаги сарҳисобига бағишланган тадбирга таклиф қилишганида тўғриси, кўнгилдан навбатдаги одатий анжуманлардан бирида, деган фикр ўтди.

Йўқ, аввало, ушбу маросим дастури жуда қизиқарли ва мазмунга бой тарзда ишлаб чиқилганини айтмоқчиман. Айниқса, бир йиллик сарҳисоб қисқа дақиқали видеоролик орқали намойиш этилдики, у билан 2021 йилда киночиларимиз амалга оширган ишлар ва ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ҳақида кенгроқ тасаввурга эга бўлдик. Қилинган ишлар шу қадар кўпки, аслида ҳар бир мавзуга, йўналишга алоҳида видеоролик олса ҳам кам.

Янги фильмлар, халқаро кинофестиваллардаги ютуқлар, Тошкент халқаро кинофестивалининг ўтказилгани, Россиядаги кино институтининг Тошкент филиали очилгани...жуда кўп. Қисқаси, айтса, эътироф этишга арзигулик янгиликлар, муваффақиятлар.

Яхши таассурот олдик. Ниятимиз, 2022 йилда кино санъатимиз янада янги марраларни забт этсин. Олға!

@platformauzb
5.1K views12:10
Ochish/sharhlash
2021-12-29 14:00:11
Президент гранти, имтиёзли таълим кредити, талабага мадад, 1093 қисқа рақами, электронлаштирилган тизимлар, миллий сертификат ва халқаро имтиҳон тизимлари компенсацияси ҳамда яна ўнлаб янги имкониятлар — ёшлар йилида ёшлар учун нималар қилинди?

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ёшлар билан очиқ мулоқоти давомида ёшлар йилида ёшлар учун йўлга қўйилган тизимлар, лойиҳалар ҳамда келгусида ёшлар учун амалга оширилиши кутилаётган янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тўлиқ видео:



@platformauzb
5.1K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-12-29 12:19:06
Жорий йилда Тошкентда ёшлар учун қандай имкониятлар эшиги очилди?

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назиров ёшларни қўллаб-қувватлаш йилида ёшлар учун қилинган ишлар сарҳисобини эълон қилди.

Ўзимиз ҳам шахсан кузатдик, пойтахт ёшлар йилини муносиб ўтказди. Ҳар бир қилган лойиҳаларда ёшларнинг барча тоифасига эътибор қаратиб, ҳеч бир ёшни назардан четда қолдирмасликка ҳаракат қилди.

Абдулазиз Назировнинг ҳисоботи билан мана бу ерда танишишингиз мумкин. Ёшлар учун мана шундай кенг имкониятлар эшиги очилиши давомий бўлиши керак. Ёшлар эса мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиши керак!

@platformauzb
5.2K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-12-29 12:04:28
TBC UZ’da kreditni yanada manfaatli shartlar asosida oling!

Endi siz ushbu imkoniyatlardan foydalana olasiz:
Kattaroq summalar – 50 000 000 so‘mgacha
Pastroq stavkalar – yiliga 28% dan boshlab
Bonuslar - kredit summasidan 2% yangi mijozlarga sovg‘a

Rasmiy ish haqingiz bo‘lsa bas. Ijobiy kredit tarixi ham zarar qilmaydi.
TBC Bank – insonlar hayotini osonlashtiramiz!

Sayt: https://tbcbank.uz/uz/product/kredity
24/7 Baxt markazimiz (koll-markaz) telefon raqami: 1150
5.3K views09:04
Ochish/sharhlash
2021-12-29 09:43:13 ​​Нодирбекнинг истеъдодини увол қилмайлик, уни шунчаки тинч қўяйлик...

Яқин тарих гувоҳ: у спорт бўладими ёки бирор фан олимпиадаси бўладими бизда қанчадан қанча жаҳон чемпионлари чиққан. Лекин эскича қолиб кетган қараш туфайли уларнинг истеъдодига, ўз устида ишлашига тўсқинлик қилганмиз. Масалан, 2016 йилги Олимпиада чемпионларимизни олайлик!

Ўша натижадан кейин спортчиларимиз тадбирма тадбир юраверди, юраверди, юраверди... Турли маросимларда олд қаторларда ўтиришди, тинмай у журналистдан бунисига, бунисидан наригисига интервью берди.

Ўзбекистонда неча ташкилот борки, ҳаммасига меҳмон сифатида таклиф қилинди. Ҳаттоки маънисиз концертларгаям тушишга мажбур қилиб қўйдик. Уларнинг ўз устида ишлашига имкон бермадик. Шу билан охирги Олимпиададаги натижани кўриб турибсиз.

Ёки боксчимиз Руслан Чагаевни олайлик. Валуев устидан ғалаба қозонганидан кейин бир йил тўхтовсиз мажбурий тадбирлар билан банд қилдик. Шахматчимиз Рустам Қосимжонов ҳам Жаҳон чемпиони унвонини сақлаб қолиши мумкин эди. Унгаям тўзим бермадик. Хуллас, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Энди Нодирбек Абдусатторов ҳақида. Тўғри, эртага уни аэропортда карнай-сурнайлар садоси остида юзлаб мухлислар олқишида кутиб оламиз. Катта маросимлар ўтказиб, унинг, яқинларининг шаънига илиқ гаплар айтамиз, совғалар берамиз.

Йил давомида Тошкентда бўлган вақти тадбирлар ўтказиб, телевизордан туширмаймиз. Бундай “кун тартиби” уни мағлубиятга учрашига олиб келади. Буни юқоридаги бошқа спортчиларимиз ҳаёти мисолида айтиб ўтдик.

Нодирбекнинг истеъдодини увол қилмайлик, уни шунчаки тинч қўяйлик. У ҳам Магнус Карлсенга ўхшаб 4-5 йил давомида чемпионликни ҳимоя қилишига шароит яратиб берайлик. Шунда америкалик Майкл Фельпсга ўхшаган чемпионлар авлодининг навбати узилмайди.

Сўзим якунида ёш чемпион барчамизга яна бир карра муборак бўлсин!
@t.me/platformauzb
8.0K viewsedited  06:43
Ochish/sharhlash
2021-12-29 06:49:20
Шахмат тарихига янги ва энг ёш жаҳон чемпиони номи муҳрланган ўша ҳаяжонли онлар.

Раҳмат сенга, Нодирбек!

@platformauzb
7.1K views03:49
Ochish/sharhlash
2021-12-28 14:53:10
Айни пайтда Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларининг ноформал саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

@platformauzb
5.3K views11:53
Ochish/sharhlash
2021-12-28 12:58:32 platforma.uz pinned «Чот Робин Гудлари Аслида фоҳишалик, бузуқлик нафақат муқаддас динимизда, балки оддий инсоний мезонлар нуқтаи назаридан ҳам қора мавзу. Лекин у бор. Ҳатто, жамиятнинг энг элитар қатламида ҳам бу классик, аксилахлоқий нормага иштиёқ ҳеч қачон сўнмаган. Бу…»
09:58
Ochish/sharhlash
2021-12-28 09:16:40 Чот Робин Гудлари

Аслида фоҳишалик, бузуқлик нафақат муқаддас динимизда, балки оддий инсоний мезонлар нуқтаи назаридан ҳам қора мавзу. Лекин у бор. Ҳатто, жамиятнинг энг элитар қатламида ҳам бу классик, аксилахлоқий нормага иштиёқ ҳеч қачон сўнмаган.

Бу — улуғларимиз ва авлиёларимиз кўп уқтирган нафс билан боғлиқ. Нафсни "ўлдириш", ундан устун келиш эса авлиёликнинг бир шарти, дейиш мумкин.

Бироқ орамизда бундай журъатлилар жуда кам. Шу боис кўпам авлиё қидириб, жиғибийрон бўлиш нормал гап эмас.

Бизга ўзини жуда сипо кўрсатадиган сиёсатчилар, зиёлилар, ақл эгалари шу иш билан шуғулланмайди, бу кўчага кирмаган, деб кафолат бериш фавқулодда қийин ва жуда баҳсли масала.

Бир пайтлар британиялик илоҳиётшунос Тимоти Уинтер бу ҳақда шундай ёзганди: "...Сиёсатчилар ўз шармандаликлари билан бошқаларга ўрнак бўлмоқда: очиғини айтганда, президент Клинтоннинг шаҳватпарастлик билан боғлиқ ўз қилмишларини тан олиши зерикарли ҳодисаларнинг ипга тизилган сўнгги мунчоғидир. Бу эса сиёсий арбобларнинг ахлоқий ҳаёт борасида бошқаларга намуна бўла олмаслигини кўрсатади. Овал кабинетда, ҳар бир вазир ва парламент аъзосининг кабинетида бизга керакли яширин жиноят белгилари стол тортмасида туради ва уларнинг ҳар бир зерикарли хат ёзиш лаҳзасига лаззат бахш этади. Бу ҳол уларнинг, ўзини сипо тутишига қарамай, бир пулга қиммат одам эканини тасдиқловчи тартибсизликдир... "

Албатта, Ғарб сиёсий элитаси ва кибор жамияти ҳақида айтилган ушбу дашномга тўла мулоҳазаларни бизнинг жамиятга нисбатан ҳам қўллаш, афсуски, мумкин.

Умуман олганда, ушбу муаммо барча даврлар ва жамиятлар учун ўзига хос "бошоғриқ" бўлиб келган.

Лекин мен ҳозир бошқа бир нарса ҳақида гапирмоқчиман. Яъни кейинги пайтда, қисқа оралиқда интернетнинг ўзбек сегментида айнан фоҳишалик ва беҳаё лавҳалар билан боғлиқ шов-шувлар ҳақида.

Олдинроқ депутат аёл, ундан сўнг анави талаба қиз... Мени қизиқтирган нарса шу бўлдики, шу аёлларнинг ортидан, уларнинг тўшаги устига камера кўтариб бораётганларнинг аксарияти эркаклар, дирдай-дирдай йигитлар. Тўшак устидаги даъвоси ҳам қизиқ: "биз фоҳишабозликка қарши курашяпмиз..."

Мен ҳам сиз каби фоҳишаликни оқламайман. Лекин барибир беш-олтита эркакнинг камера кўтариб бир ожизанинг чотини пойлаб юришни, уни тутиб олиб, худди Ватанга бостириб кираётган хавфли рецедевистни ушлагандай ўзини мағрур тутиб , ғўддайган, бошини гулчамбарга чўзгандай керилиб тушган видеолавҳаларини интернетга жойлаб, оломондан рағбат кутаётганини тушунмайман.

Энг қизиғи булар ичида давлат одамлари, ички ишлар ходимлариям бор. Хўп, фуқарони ножоиз иш устида ушлабсан, қонунга зид келган ҳаракатлар учун қонунларимизда жазо борми, бор. Марҳамат қилиб уни терговга топшир, беҳаёлиги, қонунбузарлиги учун жазосини олсин. Бир ҳисобдан бундай ишларни қайсидир жиҳатдан оқлаш ҳам мумкиндир. Масалан, шармандали ҳолатни кўриб, бошқалар хулоса чиқарар, қабилида.

Билмадим, фоҳишаликка жуда кескин чоралар кўриладиган ислом давлатларида ҳам бу иллат батамом йўқ бўлган, деган ахборотни ҳали ўқимадим.

Мени ўйлантираётган яна бир сабаб бор. Бу ушбу жамиятимизда азалдан бўлиб келган (гарчи яширин бўлсада) иллатни сув юзига олиб чиқаётган сабаблар. Бунга мисол қилиб, ўзгадан ўч олишнинг разил йўли, канал ва блогчаларнинг ўз пиари йўлидаги енгилтак ҳаракати, деган омилларни келтириш мумкин.

Аммо ҳаммасидан ҳам муҳими шуки, жамият чот ва иркит ишлардан бошқа муҳимроқ масалалар ҳақида ўйлашни, муҳокама қилишни ўрганиши керак, назаримда.

Камера кўтариб чопиб юрган чот Робин Гудлари энди лавҳаларини интернетга эмас, куч тизимларига топширса, улар эса бунга қарши кескин кураш очса... Биз ҳеч қачон шу ўзимиз беҳаё лавҳалар, аксилахлоқий, негатив сюжетлар жойлаётган интернет тизимини болаларимиз ҳам кузатиб боришини эсдан чиқармаслигимиз керак, жаноб Робин Гудлар!

@t.me/platformauzb
6.4K views06:16
Ochish/sharhlash