Get Mystery Box with random crypto!

𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Telegram kanalining logotibi otkir_hoshimov_ijodi — 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈 𝐎
Telegram kanalining logotibi otkir_hoshimov_ijodi — 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈
Kanal manzili: @otkir_hoshimov_ijodi
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.38K
Kanalning ta’rifi

Buyuk adib O'tkir Hoshimov ijodi kanaliga xush kelibsiz!
Bizni boshqa ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring:
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCZ-G1B7KjQPrDElCtLDGh5Q
Rasmiy bot: @otkirhoshimovijodibot
Fikr va takliflaringizni kutib qolamiz!

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2021-01-31 17:34:40Ўткир Ҳошимов асарларидаги қаҳрамонларни ҳаётдан олганми ёки ҳаммаси тўқимами?
— Униси ҳам, буниси ҳам эмас. Чумоли нимаики топса уясига ташийди. Ўргимчак ичидан суюқлик чиқариб тўр тўқийди. Чумолига ўхшаб, йўлидан нимаики кўрса ҳаммасини қоғозга туширадиган ёзувчи чинакам ёзувчи эмас. Ўргимчакка ўхшаб уйига биқиниб олиб, ҳар нарсани ичидан тўқиб чиқарадиган одам ҳам чинакам ёзувчи эмас. Чинакам адиб асаларига ўхшаши керак.
Aсалари бир грамм бол йиғиш учун миллионлаб гулга қўнади. Шунга яраша шарбат тўплаш учун 46 минг чақирим масофани учиб ўтаркан. Бундан ташқари болари ҳар томчи гул шарбатини хартумчасидан 240 марта тўкиб, қайта ютиб, ишлов бераркан. Aммо бу ҳали асал тайёр бўлди дегани эмас. Шундан кейин ҳам болари асални махсус катакчаларга жойлаб, бир неча соат мобайнида қанот қоқиб, ҳаво юбориб тозаларкан. Aсал айнимаслиги учун. Ҳақиқий асар дунёга келгунча қаламкаш ҳам тахминан шунча азият чекади. Шундагина асар айнимайди.
966 views14:34
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:33:55У кишининг яна қандай хотираларини тез-тез эслайсиз?
— Хотираларнинг бирида оила даврасида гаплашиб ўтирганимизда 6-синфда ўқир эдим, – дедилар. Мактабларида рус тилидан тадбир ўтказишибди ва Ўткир акангиз Пушкиннинг бир шеърини ёдлаб айтиб берибдилар. Шунда ўқитувчилардан бири «Бу боладан ё ажойиб ёзувчи, ё шоир чиқади!» – деган экан. Чиндан ҳам Ўткир Ҳошимовда ёшлигидан бошқача истеъдод бор эди.
Яна бир қизиқ воқеалардан бири. «Икки эшик ораси» романининг ёзилиш жараёнида, 1982 йили Пицунда шаҳрига бордик. Ёзувчилар ижодий уйидан жой беришди. Мен болаларни денгизга айлантиргани олиб бораман, бу киши деярли хонадан чиқмай ишлайдилар. Орадан ўн кунлар ўтди. Бир гал хонага қайтсак, ёзган нарсаларини йиртиб ташлаяптилар. Ҳай-ҳайлаб бир қисмини олиб қолдим. Қўлёзма сарлавҳасини шунда кўрдим «Эртага – куз!» Юз бетлар чамаси ёзилган экан, деярли ҳаммаси йиртилиб бўпти. «Нега ундай қилдингиз?» – десам қўл силтадилар: «Бўлмайди. Сиғмаяпти!..» Қўлёзманинг омон қолган қисмларини ўқиб кўрсам, бинойидек ёзилган. Нима «Бўлмагани», нима «Сиғмагани»ни орадан уч йил ўтгач, «Икки эшик ораси» романи қоғозга тўлиқ тушгач англадим. «Икки эшик ораси»дек салмоқли, фалсафий, психологик роман аввалги услубга ҳам, композицияга ҳам сиғиши мумкин эмас экан. Бу роман юз минглаб ўзбек хонадонига кириб борди. Деярли уч юз минг нусхада ўн мартадан ортиқ нашр этилди. Турли давлат тилларига таржима қилиниб, бутун дунёда машҳур бўлди.
941 views14:33
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:32:51Оиладаги таълим-тарбия қандай бўлган? Фарзандлари мана шундай улуғ инсон бўлиб етишишида уларнинг ўрни қандай бўлган, деб ўйлайсиз?
— Ўткир акангизда оиласидаги тарбия нақадар тўғри олиб борилгани шундоқ билинарди. Уйда отанинг ўрни сезилиб турарди. Отага бўлган ҳурматнинг кучли бўлишида ҳам онанинг ўрни катта. «Даданг келяптилар, ҳамма ёққа қара, жойларни сол, ҳовлини супур, овқатни суз...» Ёшликдан уқтириб келинган мана шундай гаплар орқали оилада отанинг мавқеи шаклланади ва бу фарзандлар онгида умрбод қолади. Бу оила доим отанинг қанчалар азиз инсон эканини ҳис қилиб яшаган. Мана шу Дўмбиробод мавзесида жойлашган хонадонни ака-укалар, қайнотам бирга қуришган. Ўткир Ҳошимов ҳашаматни хушламас эди, доим оддий уйда, оддий яшашни ёқтирардилар.
879 views14:32
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:32:07«Дунёнинг ишлари» қайнонангиз ҳақида ёзилган экан. Ўткир Ҳошимов отаси ҳақида ҳам асар ёзганми?
— «Дунёнинг ишлари» нафақат менинг қайнонам, балки ҳар бир ўзбек аёли тийнатини кўрсатиб берган асар. Ўткир Ҳошимовнинг 50 йиллик юбилейи арафасида дўстларидан бири оилавий шажарамизни келтириб берди. Тошкентда «Ха лқлар дўстлиги» санъат саройи яқинида гўзал тарихий обида бор: Aбулқосимхон мадрасаси. Халқимизнинг атоқли адиби Aбдулла Қодирий шу мадрасада таълим олган.
Қизиғи шундаки, Ўткир акангиз ушбу мадрасани қурган Aбулқосимхон эшоннинг эвараси экан… Қайнотам тўғрисўз, ўта адолатпарвар инсон эдилар. Ноҳақликни кўрсалар бирпасда ёниб кетардилар. Қайнонам эса ўта камтарин, меҳрибон, фарзандлари учун жонини фидо қилишга тайёр ўзбек онасининг тимсоли эди. У киши юморга бой жуда кўп эртак ва афсоналарни билардилар. Кейинчалик қайниларим, қайнакаларим, Ўткир акангизнинг ўзи ҳам жуда кўп эсларди «бу эртакни онамдан эшитганмиз», деб. Қўшиқлар, лапарлар айтиб берар эканлар. Эҳтимол ёзувчи бўлишга илк турткини оналари берган бўлиши ҳам мумкин. Қайнотам ҳақида алоҳида асар ёзилмаган бўлса ҳам «Дунёнинг ишлари», «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»даги кўп қаҳрамонларда қайнотам қиёфасини кўрганман.
875 views14:32
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:31:05Болалик – энг беғубор, энг қизиқ хотираларга бой давр. Ўзингиз ва турмуш ўртоғингиз Ўткир Ҳошимовнинг болалиги ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Биз яшаган давр шунақа эдики, болалигимиз ўта бахтли, эркин, тўкис ўтган дейиш жуда қийин. Чунки Ўткир акангизнинг ҳам, менинг ҳам ёшлигим иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган. Ҳамма урушга сафарбар қилинган, фронт ортида қийинчилик, оғир меҳнат ҳукм сурар эди. Aна шундай пайтда, 1941 йил 5 августда Ўткир Ҳошимов Тошкент шаҳрининг Дўмбиробод маҳалласида, пастак, пахса деворли томи лой билан ёпилган, баҳорда қизғалдоқлар очилиб турадиган уйда туғилганлар.
Ўша давр уйларини, болалигини адиб «Дунёнинг ишлари» қиссасида аниқ тасвирлаган. Биз ўн беш ёшга киргунимизга қадар ҳаётдаги ҳамма ўзгаришларни кўриб улғайдик. Қийинчиликларни енгишни, қаноатни, умуман ҳамма нарсага шукр қилишни эҳтимол ўша ҳаёт ўргатгандир бизга.
870 views14:31
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:28:52Aссалому алайкум, Ўлмасхон ая. Аввало, газетамиз мухлисларига ўзингиз ҳақингизда бироз маълумот берсангиз.
— Мен зиёли оилада туғилганман. Отам институтда дарс берардилар, олим бўлганлар. Онам ҳам олий тоифали ўқитувчи эдилар. Ёшликдан китобга ошно бўлишимга ҳам оиламиздаги муҳит сабаб. Оиламизда деярли ҳар куни китобхонлик суҳбатлари бўларди. Aбдулла Қодирий, Чўлпон, Фитратнинг асарларини 5-синфлигимдаёқ билар эдим. «Минг бир кеча» эртакларини оила даврасида ўқиб таҳлил қилардик.
Ҳозир кўп оилаларда мана шу анъананинг йўқолгани сабабли маънавий бўшлиқ пайдо бўлди. Оилада китобхонлик керак. Китобни ўқиб болалар фикрини билиш ва катталар ўзларининг фикрларини билдириши тарбия учун бениҳоя аҳамиятга эга. Чунки ўзим 47 йил ўқит увчилик қилдим. Она тили ва адабиёт фанидан дарс бердим.
884 views14:28
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:24:09
ЧИНАКАМ ЁЗУВЧИ АСАЛАРИДЕК БЎЛИШИ КЕРАК
Мен севимли ёзувчим Ўткир Ҳошимовнинг асарларини ўқиганимда доимо гоҳ йиғлагим, гоҳ кулгим келади. Нега, дейсизми? Чунки бу адиб қаҳрамонлари шундайки, ўқувчини беихтиёр ўзининг оламига тортиб кетади. Қаҳрамонлар ҳаётига ва тақдирига ўзингиз билмаган ҳолда боғланиб қоласиз. Улар билан бирга куласиз, уларга қўшилиб йиғлайсиз...
Шунинг учун ҳам бу ёзувчи асарларининг илк ўқувчиси бўлиш осон эмас. Бугун биз ана шу инсон билан суҳбат қилишга, адиб билан боғлиқ хотираларни сиз билан бўлишишга қарор қилдик. Бугунги суҳбатдошимиз – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг турмуш ўртоғи Ўлмасхон ҲОШИМОВА.

Aзиз AБДУМАЛИК суҳбатлашди.
928 views14:24
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:15:15
O'TKIR HOSHIMOV

Ikki eshik orasida,
Robiya yig'lar edi.
Umar zakunchi uni,
Qalbini tig'lar edi.

Yorga sadoqat bilan,
Yashab o'tgan Qumrilar,
Juda zo'r yozilgandi,
"Tushda kechgan umrlar".

Malhamdek bo'lgan edi,
Dardli dillar davosi.
Sof samimiy va ilk
Yozilgan "Cho'l havosi".

Goho shirin, goh achchiq,
Turmushning tashvishlari.
Ona haqda yozilgan,
Eh "Dunyoning ishlari".

Har bitta asarida,
Yolg'on so'zni aytmaydi.
Joyi jannatda bo'lsin,
Endi "Bahor qaytmaydi.

Har bir yozgan asari,
Ajoyib kuy ham soz edi.
Adib O'TKIR HOSHIMOV,
Bizlarga Ustoz edi.

Bu buyuk Yozuvchini,
Qilaversam gar ta'rif.
Bir olam doston bo'lar,
Yozmoqqa etmas harf.


SHOIR QALBIY
1.1K viewsedited  14:15
Ochish/sharhlash
2021-01-30 02:59:23
1.3K views23:59
Ochish/sharhlash
2021-01-22 20:36:50 Смотрите "Дворец для Путина. История самой большой взятки" на YouTube


1.2K views17:36
Ochish/sharhlash