Get Mystery Box with random crypto!

— Aссалому алайкум, Ўлмасхон ая. Аввало, газетамиз мухлислариг | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Aссалому алайкум, Ўлмасхон ая. Аввало, газетамиз мухлисларига ўзингиз ҳақингизда бироз маълумот берсангиз.
— Мен зиёли оилада туғилганман. Отам институтда дарс берардилар, олим бўлганлар. Онам ҳам олий тоифали ўқитувчи эдилар. Ёшликдан китобга ошно бўлишимга ҳам оиламиздаги муҳит сабаб. Оиламизда деярли ҳар куни китобхонлик суҳбатлари бўларди. Aбдулла Қодирий, Чўлпон, Фитратнинг асарларини 5-синфлигимдаёқ билар эдим. «Минг бир кеча» эртакларини оила даврасида ўқиб таҳлил қилардик.
Ҳозир кўп оилаларда мана шу анъананинг йўқолгани сабабли маънавий бўшлиқ пайдо бўлди. Оилада китобхонлик керак. Китобни ўқиб болалар фикрини билиш ва катталар ўзларининг фикрларини билдириши тарбия учун бениҳоя аҳамиятга эга. Чунки ўзим 47 йил ўқит увчилик қилдим. Она тили ва адабиёт фанидан дарс бердим.