Get Mystery Box with random crypto!

— У кишининг яна қандай хотираларини тез-тез эслайсиз? — Хо | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

У кишининг яна қандай хотираларини тез-тез эслайсиз?
— Хотираларнинг бирида оила даврасида гаплашиб ўтирганимизда 6-синфда ўқир эдим, – дедилар. Мактабларида рус тилидан тадбир ўтказишибди ва Ўткир акангиз Пушкиннинг бир шеърини ёдлаб айтиб берибдилар. Шунда ўқитувчилардан бири «Бу боладан ё ажойиб ёзувчи, ё шоир чиқади!» – деган экан. Чиндан ҳам Ўткир Ҳошимовда ёшлигидан бошқача истеъдод бор эди.
Яна бир қизиқ воқеалардан бири. «Икки эшик ораси» романининг ёзилиш жараёнида, 1982 йили Пицунда шаҳрига бордик. Ёзувчилар ижодий уйидан жой беришди. Мен болаларни денгизга айлантиргани олиб бораман, бу киши деярли хонадан чиқмай ишлайдилар. Орадан ўн кунлар ўтди. Бир гал хонага қайтсак, ёзган нарсаларини йиртиб ташлаяптилар. Ҳай-ҳайлаб бир қисмини олиб қолдим. Қўлёзма сарлавҳасини шунда кўрдим «Эртага – куз!» Юз бетлар чамаси ёзилган экан, деярли ҳаммаси йиртилиб бўпти. «Нега ундай қилдингиз?» – десам қўл силтадилар: «Бўлмайди. Сиғмаяпти!..» Қўлёзманинг омон қолган қисмларини ўқиб кўрсам, бинойидек ёзилган. Нима «Бўлмагани», нима «Сиғмагани»ни орадан уч йил ўтгач, «Икки эшик ораси» романи қоғозга тўлиқ тушгач англадим. «Икки эшик ораси»дек салмоқли, фалсафий, психологик роман аввалги услубга ҳам, композицияга ҳам сиғиши мумкин эмас экан. Бу роман юз минглаб ўзбек хонадонига кириб борди. Деярли уч юз минг нусхада ўн мартадан ортиқ нашр этилди. Турли давлат тилларига таржима қилиниб, бутун дунёда машҳур бўлди.