Get Mystery Box with random crypto!

ЧИНАКАМ ЁЗУВЧИ АСАЛАРИДЕК БЎЛИШИ КЕРАК Мен севимли ёзувчи | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

ЧИНАКАМ ЁЗУВЧИ АСАЛАРИДЕК БЎЛИШИ КЕРАК
Мен севимли ёзувчим Ўткир Ҳошимовнинг асарларини ўқиганимда доимо гоҳ йиғлагим, гоҳ кулгим келади. Нега, дейсизми? Чунки бу адиб қаҳрамонлари шундайки, ўқувчини беихтиёр ўзининг оламига тортиб кетади. Қаҳрамонлар ҳаётига ва тақдирига ўзингиз билмаган ҳолда боғланиб қоласиз. Улар билан бирга куласиз, уларга қўшилиб йиғлайсиз...
Шунинг учун ҳам бу ёзувчи асарларининг илк ўқувчиси бўлиш осон эмас. Бугун биз ана шу инсон билан суҳбат қилишга, адиб билан боғлиқ хотираларни сиз билан бўлишишга қарор қилдик. Бугунги суҳбатдошимиз – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг турмуш ўртоғи Ўлмасхон ҲОШИМОВА.

Aзиз AБДУМАЛИК суҳбатлашди.