Get Mystery Box with random crypto!

— Ўткир Ҳошимов асарларидаги қаҳрамонларни ҳаётдан олганми ёки | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Ўткир Ҳошимов асарларидаги қаҳрамонларни ҳаётдан олганми ёки ҳаммаси тўқимами?
— Униси ҳам, буниси ҳам эмас. Чумоли нимаики топса уясига ташийди. Ўргимчак ичидан суюқлик чиқариб тўр тўқийди. Чумолига ўхшаб, йўлидан нимаики кўрса ҳаммасини қоғозга туширадиган ёзувчи чинакам ёзувчи эмас. Ўргимчакка ўхшаб уйига биқиниб олиб, ҳар нарсани ичидан тўқиб чиқарадиган одам ҳам чинакам ёзувчи эмас. Чинакам адиб асаларига ўхшаши керак.
Aсалари бир грамм бол йиғиш учун миллионлаб гулга қўнади. Шунга яраша шарбат тўплаш учун 46 минг чақирим масофани учиб ўтаркан. Бундан ташқари болари ҳар томчи гул шарбатини хартумчасидан 240 марта тўкиб, қайта ютиб, ишлов бераркан. Aммо бу ҳали асал тайёр бўлди дегани эмас. Шундан кейин ҳам болари асални махсус катакчаларга жойлаб, бир неча соат мобайнида қанот қоқиб, ҳаво юбориб тозаларкан. Aсал айнимаслиги учун. Ҳақиқий асар дунёга келгунча қаламкаш ҳам тахминан шунча азият чекади. Шундагина асар айнимайди.