Get Mystery Box with random crypto!

— Болалик – энг беғубор, энг қизиқ хотираларга бой давр. Ўзинг | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Болалик – энг беғубор, энг қизиқ хотираларга бой давр. Ўзингиз ва турмуш ўртоғингиз Ўткир Ҳошимовнинг болалиги ҳақида сўзлаб берсангиз.
— Биз яшаган давр шунақа эдики, болалигимиз ўта бахтли, эркин, тўкис ўтган дейиш жуда қийин. Чунки Ўткир акангизнинг ҳам, менинг ҳам ёшлигим иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келган. Ҳамма урушга сафарбар қилинган, фронт ортида қийинчилик, оғир меҳнат ҳукм сурар эди. Aна шундай пайтда, 1941 йил 5 августда Ўткир Ҳошимов Тошкент шаҳрининг Дўмбиробод маҳалласида, пастак, пахса деворли томи лой билан ёпилган, баҳорда қизғалдоқлар очилиб турадиган уйда туғилганлар.
Ўша давр уйларини, болалигини адиб «Дунёнинг ишлари» қиссасида аниқ тасвирлаган. Биз ўн беш ёшга киргунимизга қадар ҳаётдаги ҳамма ўзгаришларни кўриб улғайдик. Қийинчиликларни енгишни, қаноатни, умуман ҳамма нарсага шукр қилишни эҳтимол ўша ҳаёт ўргатгандир бизга.