Get Mystery Box with random crypto!

— «Дунёнинг ишлари» қайнонангиз ҳақида ёзилган экан. Ўткир Ҳош | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

«Дунёнинг ишлари» қайнонангиз ҳақида ёзилган экан. Ўткир Ҳошимов отаси ҳақида ҳам асар ёзганми?
— «Дунёнинг ишлари» нафақат менинг қайнонам, балки ҳар бир ўзбек аёли тийнатини кўрсатиб берган асар. Ўткир Ҳошимовнинг 50 йиллик юбилейи арафасида дўстларидан бири оилавий шажарамизни келтириб берди. Тошкентда «Ха лқлар дўстлиги» санъат саройи яқинида гўзал тарихий обида бор: Aбулқосимхон мадрасаси. Халқимизнинг атоқли адиби Aбдулла Қодирий шу мадрасада таълим олган.
Қизиғи шундаки, Ўткир акангиз ушбу мадрасани қурган Aбулқосимхон эшоннинг эвараси экан… Қайнотам тўғрисўз, ўта адолатпарвар инсон эдилар. Ноҳақликни кўрсалар бирпасда ёниб кетардилар. Қайнонам эса ўта камтарин, меҳрибон, фарзандлари учун жонини фидо қилишга тайёр ўзбек онасининг тимсоли эди. У киши юморга бой жуда кўп эртак ва афсоналарни билардилар. Кейинчалик қайниларим, қайнакаларим, Ўткир акангизнинг ўзи ҳам жуда кўп эсларди «бу эртакни онамдан эшитганмиз», деб. Қўшиқлар, лапарлар айтиб берар эканлар. Эҳтимол ёзувчи бўлишга илк турткини оналари берган бўлиши ҳам мумкин. Қайнотам ҳақида алоҳида асар ёзилмаган бўлса ҳам «Дунёнинг ишлари», «Дафтар ҳошиясидаги битиклар»даги кўп қаҳрамонларда қайнотам қиёфасини кўрганман.