Get Mystery Box with random crypto!

— Оиладаги таълим-тарбия қандай бўлган? Фарзандлари мана шунда | 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Оиладаги таълим-тарбия қандай бўлган? Фарзандлари мана шундай улуғ инсон бўлиб етишишида уларнинг ўрни қандай бўлган, деб ўйлайсиз?
— Ўткир акангизда оиласидаги тарбия нақадар тўғри олиб борилгани шундоқ билинарди. Уйда отанинг ўрни сезилиб турарди. Отага бўлган ҳурматнинг кучли бўлишида ҳам онанинг ўрни катта. «Даданг келяптилар, ҳамма ёққа қара, жойларни сол, ҳовлини супур, овқатни суз...» Ёшликдан уқтириб келинган мана шундай гаплар орқали оилада отанинг мавқеи шаклланади ва бу фарзандлар онгида умрбод қолади. Бу оила доим отанинг қанчалар азиз инсон эканини ҳис қилиб яшаган. Мана шу Дўмбиробод мавзесида жойлашган хонадонни ака-укалар, қайнотам бирга қуришган. Ўткир Ҳошимов ҳашаматни хушламас эди, доим оддий уйда, оддий яшашни ёқтирардилар.