Get Mystery Box with random crypto!

𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈

Telegram kanalining logotibi otkir_hoshimov_ijodi — 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈 𝐎
Telegram kanalining logotibi otkir_hoshimov_ijodi — 𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈
Kanal manzili: @otkir_hoshimov_ijodi
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.38K
Kanalning ta’rifi

Buyuk adib O'tkir Hoshimov ijodi kanaliga xush kelibsiz!
Bizni boshqa ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring:
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCZ-G1B7KjQPrDElCtLDGh5Q
Rasmiy bot: @otkirhoshimovijodibot
Fikr va takliflaringizni kutib qolamiz!

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2021-02-12 12:41:11 Ғор қиссаси

Қиссамиз бир ғайри табиий ғордан бошланади. Бу ерда болаликдан буён қуёш юзини кўрмаган бир неча киши яшарди. Улар ғор деворига қарама-қарши ҳолда занжирбанд этиб қўйилган ва занжирлар уларни ана шу девордан бошқа томонга қарашга йўл қўймасди. Ғордаги ягона ёруғлик эса маҳкумларнинг орқа томонида ёниб турувчи гулхандан тушиб турарди. Гулхан ва маҳкумлар орасида бир йўлак бўлиб, у йўлакдан одамлар ҳар хил буюмлар олиб ўтишар ва бу буюмларнинг сояси маҳбуслар қаршисидаги деворга тушарди. Аммо болаликдан ғорга занжирланган ушбу маҳбуслар девордаги шаклларни соя деб эмас, балки буюмларнинг асл кўриниши деб биларди. Маҳбуслар девордаги шакллар ҳақида узундан-узун баҳслар юритишар ва уларнинг табиати ҳақида ҳар хил тахмин ва мулоҳазалар билдиришарди.

Ана шундай кунларнинг бирида маҳбуслардан бири тасодифан озод этилиб, беихтиёр ғордан ташқарига қараб йўл олади. Маҳбус ғордан чиқар экан, чарақлаб турган қуёш унинг кўзларини ожиз қилаёзди. Аммо бир оз вақт ўтгач, кўзлари аста-секин ёруғликка мостлашиб, теварак-атрофга назар сола бошлайди. Айни пайтда у умрида биринчи маротаба жонзотлар ва ўсимликларнинг соясини эмас, асл шаклини кўраётган эди. Гулларнинг жозибаси, қушларнинг ранги ва дарахтларнинг кўркамлиги уни ҳайратга солади. Илгари сояларни мавжудот деб билган маҳбус энди асл табиат қандай эканлигини ҳис этишга муваффақ бўлганди.

Ҳақиқий дунёни “кашф” этган маҳбус ғорга қайтиб, девордаги шакллар шунчаки соя эканлигини ва реал ҳаёт ғордан ташқарида эканлигини бошқа маҳбусларга айтишга ошиқади. Аммо ғорга қайтаркан, у ердаги қоронғулик туфайли ердаги тошларга қоқилди. Унинг ёруғликка кўниккан кўзлари энди ғорнинг зулматига мослаша олмасди. Бунга гувоҳ бўлган ғордаги бошқа маҳбуслар унинг устидан кула бошлашди. Ёруғликда бўлган маҳбус у ердаги ҳайвон, ўсимликлар, ва улкан ёруғлик манбаи ҳақида тўлиб-тошиб гапирар ва ғор деворида кўринувчиларни ҳақиқий нарсаларнинг сояси эканлигини уларга тушунтиришга уринарди. Аммо маҳбуслар уни тушунмади – уларнинг фиркрича, у ғордан ташқарига чиқиб, ақлдан озиб қолганди. Бошида унинг гаплари аҳмоқона туюлган бўлса, энди уларнинг жаҳлини чиқара бошлади. Ва, ниҳоят, у маҳбусларни озод этиб, ғордан ташқарига чиқаришга уринганида, маҳбуслар унинг жонига қасд қилади.

Афлотун “Республика” асаридан

P.S.:
Таассуфлар бўлсинким, бугунги кунда орамизда "ғор" хаёлларидан воз кечолмаётганлар талайгина. Улар фикрларининг нафадар хато эканлигини билиб турсалар-да, ҳақиқатни тан олишолмайди ҳамда ҳақиқатга чорловчиларнинг шаънига турфа таъна тошларини ёғдиришади. Мана шундайлардан эҳтиёт бўлишимиз керак.

@adolat_kuychisi
373 views09:41
Ochish/sharhlash
2021-02-05 04:48:31
...
So'kinish bir san'at...

YouTube | Instagram | Telegram | Rasmiy guruh
932 views01:48
Ochish/sharhlash
2021-02-04 08:57:50
Адабиётимизнинг буюк ижодкорлари
1.4K views05:57
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:06:34
Dunyoda mukammal narsa yo'q. Hatto Muhabbat deb atalmish oliy tuyg'uda ham adolatsizlik bor. Kim qattiqroq sevsa, o'sha ko'proq iztirob chekadi.

𝐎'𝐓𝐊𝐈𝐑 𝐇𝐎𝐒𝐇𝐈𝐌𝐎𝐕 𝐈𝐉𝐎𝐃𝐈
12.3K views03:06
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:02:53 КИМСАН ҲУСАНОВНИНГ РОБИЯГА
ЕТИБ КЕЛМАГАН ХАТИ

(«Икки эшик ораси» романини ўқиб...)

«Робия! Мен ўлган эмасман, ишон!
Ишон, Ватанимнинг юрагидаман!
Тинчликни истаган жами одамнинг
Оппоқ орзулари, тилагидаман!
Эргашали ака мина остида
Қийма-қийма бўлди, ўзим кўрганман.
Вася амакининг шилиниб кетган
Жасадини тортиб, ерга кўмганман.
Даҳшат! Нимасини айтай, Робия?!
Қўйган болакайнинг кўзчалари йўқ!
О, бунинг ҳар бири осколка бўлиб
Дардли юрагимда қотиб қолган ўқ!
Робия, одамлар эшитсин, айтгин:
Номаълум аскар – мен, мағрур ҳар маҳал.
Мангу олов бўлиб, ўчмас ном бўлиб
Қалбингда тикланган ҳайкалман, ҳайкал!»

Нодира БАРАТОВА
1.5K views03:02
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:38:55«Оила даврасида» газетасининг китобсевар муштарийларига қайси китобларни ўқишни тавсия қиласиз?
— Ёш китобсеварлар фақатгина ўзбек адабиёти билан чегараланмай, жаҳон адабиёти дурдоналарини ҳам ўқиб туриши керак. Жаҳон адабиётидан Э.Хемингуэй, Ж.Лондон, Лев Толстой, Достоевский, Чингиз Aйтматов асарларини ўқишни тавсия қиламан. Чингиз Aйтматов асарларида, биласизми, нима бор? Инсон қисматини жуда чуқур тушунадиган хислатлар тасвири бор, уни албатта ўрганиш керак. Чунки ижодкор инсон қисматини биринчи ўринга қўйиши керак. «Жамила» қиссасини фильм кўринишида саҳналаштиришаётган экан. Қиссада оддий воқеа содир бўлади, лекин шу оддий воқеада ҳам жуда катта фалсафа акс этади, инсон тақдири очиб берилади. Ўзимизнинг мумтоз адабиётимиздан Навоий, Лутфий, Румий, Бобур, Фурқат каби мутафаккирлар асарларини ўқишни тавсия қиламан. Бу улуғ инсонларнинг асарларида, шу жумладан Фурқатнинг ғазалларида жуда ўкинчли ватан соғинчи ҳақидаги ажойиб фикрлар бор.
Умуман олганда, яхши китоб ўқиш керак. Ҳозир негадир ёшларимиз детектив асарларга шўнғиб кетишган. Детектив асарлар ўз йўлига, аммо бадиий асарларда ҳаёт бор. Китобхонда энг аввало китобхонлик «диди» бўлиши керак.
Ўткир Ҳошимов дунёдаги саккизинчи мўъжиза ҳақида жуда кўп гапирган эди. Тасаввур қилинг, сиз санъат музейига кирдингиз. Полотнолардаги рангларни, одамларнинг қиёфасини ўз кўзингиз билан кўриб, ҳаяжонга тушасиз. Тасаввур қилинг: сиз магнитофонда мусиқа тинглаяпсиз, чолғу оҳанглари, хонанданинг овозини эшитиб ҳаяжонга тушасиз… Энди тасаввур қилинг, китоб ўқияпсиз. Оқ қоғозда қора чизиқлар – ҳарфлардан бўлак ҳеч қанақа ранг йўқ. Ҳеч ким куй ҳам чалмайди. Aммо китобни ўқишга киришишингиз билан кўз олдингизда рангин манзаралар пайдо бўлади. Қулоғингиз остида ажиб оханглар жаранглай бошлайди. Ўзингиз билмаган ҳолда ҳаяжонга тушасиз. Мана шунинг ўзи энг катта мўъжиза эмасми?! Ҳа, бадиий адабиёт ҳеч шубҳасиз – саккизинчи мўъжиза!

Aзиз AБДУМАЛИК суҳбатлашди
1.4K views14:38
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:37:38Китоб ўқиш фойдали, китоб инсонга маънавий озуқа беради, китоб ўқиган инсондан ёмонлик чиқмайди, – деб кўп гапирилади. Сизнингча, китоб ўқувчига нима беради?
— Мен ҳозир 80 ёшни қоралайман деб қолдим. Лекин ҳалигача китоб ўқийман, газета-журнал менинг доимий ҳамроҳим (уйларига кириб бораётганимда Ўлмасхон аянинг столида 30 дан ортиқ газеталар турган эди). Ёлғиз қолдимми, фақат мутолаага бериламан. Китоб ўқувчига нима беради? Биринчи навбатда дунёқарашини кенгайтиради. Ҳаётнинг мураккаблигини англашга ўргат ади. Aдашиб турган пайтингизда шунақа бир китоб қўлингизга тушиб қолиши мумкинки, ўша китоб сизга тўғри йўлни кўрсатади. Китоб ҳақиқатдан ҳам тилсиз - забонсиз дўст.
Китоб инсонлар билан муносабатда бўлишни, сабр-тоқатни ўргатади ва сизга қиёслаш имкониятини беради. Мана бунинг ҳаёти мана шу ҳодиса туфайли шунақа бўлди, ҳаётда ҳам бундай ҳолатларга дуч келамиз. Aгарда китобдаги қаҳрамоннинг ўрнида мен бўлганимда қандай йўл тутган бўлардим, – деган савол ўз-ўзидан туғилади. Ҳақиқатан ҳам китоб ўқиган одамдан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.
1.2K views14:37
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:36:42Оилада китобга, мутолаага бўлган муҳаббатни фарзандларга, невараларга қандай сингдиргансизлар?
— Ота-онаси китоб ўқиётганини кўрган фарзанд ўз-ўзидан қўлига китоб олади. Ота-она китоб мутолааси билан машғул бола ўйлайди, «демак ҳаёт ўқиш ва ўқимоқликдан иборат экан», – деган фикрга келади. Ёки ота-она китоб ўқиб туриб мана шу китоб менга ёқиб қолди, деб айтса, болага ўқи деб айтсангиз-айтмасангиз ҳам бола ўша китобни топиб ўқийди. Оилада фарзандларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш учун, аввало ота-онанинг ўзи китоб ўқиши керак. Болаларига жонли кўргазма бўлиши лозим.
Уйда кичик кутубхона бўлса яна яхши. Болалар бўш вақтларида олиб ўқишади. Китобларни ҳар доим кўриб турса ҳам, китобга бўлган қизиқиши ортади. Уйда китоблар бўлмаса, кўрмайди ҳам, қизиқмайди ҳам, ўқимайди ҳам. Мактабда ўқувчиларни китобхонликка қизиқтириш учун ўқитувчининг ўзи китоб ўқиши, дарсга китоб олиб кириши даркор.
1.1K views14:36
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:35:57Ўзингиз мактабдаги, университетдаги устозларингизни эслаб турасизми, Ўлмасхон ая?
— Aлбатта! Ўша пайтларда бизни устозларимиз қаттиққўл бўлишарди. Мактабда математика устозимни жуда яхши кўрардим, исмлари Aкбар ака эди. Улар урушдан бир қўлидан ажралиб келганлар, чап қўллари билан доскага ёзиб бизга дарс ўтардилар. Дарсни шунақа ўтардиларки, мураккаб фанни оддий усулда мияга қуйиб қўярдилар. Мен шу устозларимнинг таълим-тарбияси билан ҳозиргача яшайман.
Миллий университетда Ғулом Каримов, Aюб Ғуломов, Матёқуб ака, Фозила опа дарслари ҳали-ҳамон эсимда. Масалан, Ориф аканинг фалон бет, фалон саҳифада нима ёзилган, деган саволлари қулоғимда ҳалигача жаранглайди. Биздан имтиҳонда шунақа сўрашарди.
1.0K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-01-31 17:35:17Ўткир Ҳошимовнинг устозлари ҳақидаги фикрлари қандай эди?
— Ўша пайтдаги устозларининг тарбиясини, жон куйдириб берган билимини ҳеч қачон унутмаганлар. Мактабдаги ўқитувчилари ҳақида гапирганда кучли математика домлалари, тил-адабиёт ўқитувчиларини жуда кўп эслардилар. Устозлари ҳақида «Мактабим» номли кичкина қатра бор. Мактабни чархпалакка ўхшатганлар. Чархпалак айланиб-айланиб ҳар бир томчи сувини далаларга тарқатгандек, мактаб ҳам қанча-қанча авлодларни таълим бериб, тарбиялаб ҳамма ёққа тарқатиб юборади, – деган эдилар.
974 views14:35
Ochish/sharhlash