Get Mystery Box with random crypto!

Гўзал ёшлигим Сочларимга оқлар кўринди, Хар боққанда келар ғ | Оналар Канали

Гўзал ёшлигим

Сочларимга оқлар кўринди,
Хар боққанда келар ғашлигим.
Юзларимга доғлар кўринди,
Қайда қолди гўзал ёшлигим.

Қийнаб қўйди рўзғор ғамлари,
Қийнаб қўйди рўзғор камлари.
Қийнаб қўйди мехр камлари,
Қайда қолди гўзал ёшлигим.

Онам кулча нонлар ёпарди,
Ўшал вақтга келади қайтгим.
Отам сўйиб кўкга отарди,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим

Хаёлларим остину устун,
Ох отарман охимда тутун.
Отабек дер соғиндим бугун,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Ўтди бахтим ўтди иқболим,
Ўтди шиддат ўтди жўшлигим.
Беғубор дил, сўзлари болим,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Дунё экан кўп маккор ўйин,
Ғамлар тайин, дардлари тайин.
Билолмадим қайтмоқлик сирин,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Белгинамдан кетяпди мадор,
Кўзларимнинг тўкилди нури.
Дилим хаста, тунларим бедор,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Соғинчингда бўлдим овора,
Оғриняпман сенсиз тобора.
Қатармисан, ўтингум зора,
Қайда қолдинг гўзал ёшлигим.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx