Get Mystery Box with random crypto!

-Дадангга айтиб қўй, мен учун овора бўлмасин', - деди бор гапд | Оналар Канали

-Дадангга айтиб қўй, мен учун овора бўлмасин", - деди бор гапдан хабар топган ўғли Мансурга. - қўйинг энди, ойи, бўлиб ўтган ўша кунги гапларни унутишга ҳаракат қилинг. Дадамни бир сафар кечиринг...
​​Бу дилхираликдан сўнг Баҳром ўғлини ёнига чақириб, гап бошлади:
- Ўғлим, сен мени тўғри тушун. Шу ёшимдаги бундай қилмишим ёш боланинг иши.
Фақат онанг мени ҳалиям яхши кўрадими, йўқми, синаб кўрмоқчи эдим. Бу атайлаб уюштирилган эди, холос...
...Шу кундан бошлаб болалар ота-онасини яраштиришга уринишди. Бўлмади.
Шундай қилиб, иккаласининг ҳам ғурури бир-бириникидан устун келди.
"Мендан ўтди, ди- лингга озор бериб қўйдим, кел, энди кўп диққат бўлаверма", - деб Баҳром узр сўрамади.
"Хўп, дадаси, қалтис ҳазилингиз бор бўлсин, қайтиб бундай қилманг", - деб Зебо айтмади. Афсуски, ҳаётнинг ёзилмаган қонунлари борки, бу инсоннинг ғурури билан ҳисоблашмайди. "Эр бермоқ - жон бермоқ", деб бежиз айтишмаган.
Гарчи Баҳром Зебога хиёнат қилмаган бўлса ҳам у ич-ичидан эзилаверди. Сиртига чиқармагани билан дард оширди. Туппа-тузук юрган одам бир кунда ётиб қолди. қон босими кўтарилиб кетди. Болалари зир югуриб "Тез ёрдам" чақиришди.
Шифокор зарур муолажаларни қилди-ю, бир неча кун ўрнидан қимирламай ётишни тайинлади. Баҳром эндигина ишга етиб борганди. Бирдан қўл телефони жиринглади. - Дада, бу мен, Мансурман, - деди бироз ваҳимада.
- Нима гап, ўғлим?..
- Ойим касал бўлиб қолди. Ҳозир доктор чақириб, кўрсатдим.
- Ие, қандай қилиб? Ахир, эрталаб ҳам ишга кетишга тайёргарлик кўриб турганди-ку?!
- деди хавотирланиб.
- Ҳа... қўққисдан, қон босими ошиб...
- Ҳозир бораман, ўғлим, ҳозир...
Баҳромни қора тер босди. Ўзини-ўзи койиди. Раҳбарига бор гапни тушунтириб,
тез уйига йўл олди. ...
Зебо кўзларини ҳиёл очган эди, эри кўзларида ёш билан унинг юзларини силаб, кечирим сўраб ўтирибди: "
- Мени кечир, Зебо..." Туйқус Зебонинг кўзларида ҳам ёш айланди.
Негадир эрига нисбатан меҳри жўшиб кетди.
У эрининг қўлларини маҳкам ушлади. Шунда Баҳром ўзида дадиллик сезди ва аёли то соғайиб кетгунича ёнидан жилмади.
Зебонинг сўна бошлаган қалби эрининг муҳаббати туфайли яна кундай ёриша бошлади...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx