Get Mystery Box with random crypto!

​​Биласизми Тиш пастасининг ноодатий қўлланиши… Чивин чақи | Оналар Канали

​​Биласизми
Тиш пастасининг ноодатий қўлланиши…

Чивин чақиши ва майда шилинишлар натижасидаги қичишишни йўқотади.
Енгил куйишда оғриқсизлантиради.
Юздаги ҳуснбузарлардан қолган янги доғларни тезроқ кетказишдa ёрдам беради.
Қўл тирноқларини ялтиллатиб тозалайди.
Сочларни силлиқлашда қўл келади. Гел шаклидаги тиш пасталарини соч учун ҳам қўллаш мумкин.
Қўллардан пиёз, саримсоқпиёз ҳамда балиқ ҳидини кетказишда ёрдам беради.
Кийим-кечак ва гиламлардан қийин кетувчи доғларни тозалашда қўл келади.
Оқ рангдаги оёқ кийимлар кераксиз тиш чўткаси билан ишқаланса, янгидек оппоқ ҳолига қайтади.
Деворларга чизилган қалам ҳамда фламастер изларини осон кетказади.
Кумуш заргарлик буюмларини ялтиллатиб тозалайди.
Қирилган компьютер дискларини ҳам тозалайди.
Гўдаклар сут идишларидаги нохуш ҳидни тезда йўқотади.
Тагига олган металл ҳамда чўян идишларни тозалашда ёрдам беради.
Чўмилиш учун махсус кўзойнаклар тиш пастаси билан ювилса, сув остида парланмайди.

Умида Худойназарова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx