Get Mystery Box with random crypto!

Саҳроларда гул бўлсанг гар гиёҳи бўл, Қалам бўлсанг дард олгув | Оналар Канали

Саҳроларда гул бўлсанг гар гиёҳи бўл,
Қалам бўлсанг дард олгувчи сиёҳи бўл,
Ҳар юракни севинтирсин хислатинг лек,
Фақат битта вафодорнинг дилмоҳи бўл.

Бўлсанг ҳамки бошқалардан ортда қолган,
Луқма бўлма кимлардандир ортиб қолган,
Садоқатнинг оловини дилга солган,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

Беш кунлик дун лаззатлидир вафо билан,
Баъзан умринг куяр битта хато билан,
Ўтинчларинг ижобатин кўкдан тилан,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

Қасд олмоқни Худога қўй, дўст куйдирса,
Отилган ўқ, моғор босган сўз куйдирса,
Бахтнинг ўзи кириб келар Хақ суйдирса,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

Ёлғизликка ёр айласа суратингни,
Қайғуларга бериб қўйма ҳайратингни,
Ишқи билан шод этибди сийратингни,
Фақат битта вафодорнинг дил моҳи бўл.

НИЛУФАР ТОҲИРОВА

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx