Get Mystery Box with random crypto!

Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон! Тундан то тонгача қадар п | Оналар Канали

Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Тундан то тонгача қадар паришон,
Юзидан хорғинлик берса бир нишон,
Эй дунё сен билгин, сўзимга ишон,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Мевасиз дарахт ҳам яшолмас узоқ,
Азоблар қалбига қўяр бир тузоқ,
Сариқ рангда эмас, бўлса ҳам куз оқ,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Ҳатто мағрур қадди букилса ғамдан,
Кўзлари ёшланиб, бўшамас намдан,
Қалби ёришмайди, фойда йўқ шамдан,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Гап айтинг, сўзинггиз авайлаб аста,
Меҳр беринг илтимос, юракка даста,
Фарзандсиз диллари, вайрон ва ҳаста,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Кўрсинлар улар ҳам ўғил ва қизлар,
Қувонсин, бахтидан шод бўлсин юзлар,
Эрисин, юракда музлаган музлар,
Инсонга бир фарзанд бўлмасин армон!

Санжарбек Акбаров

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx