Get Mystery Box with random crypto!

Чўпоннинг дуоси Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга | Оналар Канали

Чўпоннинг дуоси

Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирса, марҳумнинг ёди учун ҳеч ким келмабди. Шунда аёл эрини ўзи кафанлаб, бир аравага солиб, кўмиш учун қишлоқ яқинидаги тоққа олиб кетибди.

Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб, ундан ҳол сўрабди. Аёл бўлган воқеаларни айтгач, йигит қабр қазиб, жаноза, дуо ўқиб, марҳумни дафн этибди. Аёл қишлоққа қайтибди.

Шу кечаси қишлоқ аҳлидан бир неча кишининг тушида аён бўлибдики, кечаги марҳум жаннатий бўлибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билиш мақсадида марҳумнинг уйида боришибди.

Унинг аёлидан:
— Биламизки, эринг умри давомида бизга зулм қилиб келди, озор берди. Бирон яхши ишини эслолмаймиз. Унинг қандай фазилати бор эдики, Аллоҳ унга жаннатни насиб этибди? – деб сўрашибди.

Аёл ўйлаб-ўйлаб, эрининг ҳаётидан бирон фазилат тополмабди. Аёлдан кеча нима бўлганлигини сўрашибди. Аёл борини сўзлаб берибди.
Шунда улар демак, гап чўпонда, у валий зотлардан бўлиши мумкин, деб ўйлашибди-да тоққа йўл олишибди. Қарашса, йигит оддий чўпон, валийлик асоратлари кўринмайди.

Ундан сўрашибди:
— Эй йигит, сен Аллоҳнинг дўстлариданмисан? Сен кеча кўмган киши жаннатий бўлганини бизлар тушимизда кўрдик. Кеча ўзи нима бўлган эди?

— Мен валий эмасман. Кеча мен гўр қаздим, марҳумни дафн этдим. Жанозасини ўқидим. Сўнггида дуо қилдим.

— Ҳа, нима деб дуо қилгандинг?

— Дедимки, Аллоҳим, мен умрим бўйи шу тоғларда чўпонлик қилдим. Бу тоғларга Сенинг саломингни айтиб келган ҳар бир мусофирни меҳмонинг билиб, унга сут соғиб бердим, гўшт қовурдим. Энди, менам сенга бир меҳмон жўнатяпман. Уни ўзинг яхши кутиб олгин! - деб дуо қилдим.

Аллоҳим икки дунёда юзимизни ёруғ қилсин. омийн!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw