Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.48K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 326

2021-02-13 06:00:20 Саккиз хил тоифадаги аёл ҳеч қачон фазилатли бўла олмайди:

1. Эрига хиёнат қиладиган аёл!

2. Икки дўстни орасини бузадиган ёки ака-уканинг орасини ажрим қиладиган аёл!

3. Эри билан унинг онаси орасини бузадиган аёл!

4. Эркак кишига, моддий мақсадларини рўёбга чиқариш учун бўлган бир восита, деб қарайдиган аёл!

5. Эридан ажраб олиб, ундаги йўқ нарсалар ҳақида гапирадиган аёл!

6. Эрининг молида ишончга кириб олиб, уни исроф қилувчи аёл!

7. Адоватни ўзига юклаб олиб, уни фарзандларига ҳам сингдирувчи аёл!

8. Эри камбағал бўлгани учунгина унинг қалбини синдирувчи аёл!

Эй Аллоҳ! Ушбу тоифадаги аёллардан бизга паноҳ бербиб, Ўзинг сақла!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
22.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:00:19
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

ҲАЙРЛИ ТОНГ Азизлар


Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»



https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
37.4K views01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 19:30:04 ​​УЗУК

Уйга келсам, нотаниш одамлар келиб фарзандимиз бетоб бўлиб қолди, касалхонага ётқиздик, мусофирмиз, дори-дармон олишга пулимиз йўқ, шу узукларимизни гаровга олиб, қарз бериб туринг, албатта қайтарамиз, деб аяжонимдан юз минг олиб кетибди. Содда аям эса ,,Балнисага адёл-подёлам керакдир деб битта адёл, идиш- товоқ, майда кийимчаларданам бервордим, бечоралар хурсанд бўлиб кетди,, деб ўзларича хурсанд бўлиб ўтирибдилар. ,,Ҳа, боплабсиз, сизни алдаб қанчалик хурсанд бўлиб кетганини тасаввур қилаяпман, чунки қўлингиздаги узукнинг иккаласиям мис, қайтиб келишидан умидам қилманг, узукларнинг пробаси қалбаки, оборсангиз кислотага битта солса қоп- қора бўлади, шунда гапим тўғрилигини биласиз,, десам, гапларимга ишонмай ,,ОМОНАТ ТИЛЛА УЗУКЛАР,, дея рўмолчага боғлаб ҳалиги қарздорларни кутиб юрдилар. Узукларни эса кислотага солишгаям ҳожат қолмади, чунки икки ойгаям етмай турган жойида қорайиб кетди. Ҳар замон ,,Бу районда пулни танимаган одамига берворишга бизданам уста одам бормикин?,, деб аямга хазил-чин гап қилсам, ,,Ҳа, болам, чиққиси келган пул экан, Аллоҳ ғойибидан берса ўрни тўлиб кетади, сиқилаверма,, деб таскин бериб қўярдилар...
Шу ҳангомага кўп бўлмай, кечга яқин кўчада келаётсак, бир эр-хотин қўлида ёш боласи билан турибди. Яқинлашиб ,,Бизга ёрдамингиз керак, илтимос, фақат тўғри тушининг,, деб гап бошлади, буларам узук бериб пул сўраса керак деб юрагим шиғ этди. Тахминим тўғри чиқди: ,,Опа, биз Соврук ота деган зиёратгоҳга келувдик, йўлни хато айтишибди айланиб жуда узоқдан борибмиз, шу ерга келганда, пулимиз тугади, опажон, агар имконинггиз бўлса, 14 минг берсангиз шу пул билан манзилимизга етиб олардик,, деди. Ичимда ,,мис бўлгани учун 14 минг сўраяпти, бўлмаса юзминг сўрарди, энди бу йўлга ўтишибдида,, деб аямга қараб берманг деган маънода бош ирғаяпман. Кошки наф берса, барибир бердилар ўша пулни. Пулни олганда буларнинг хурсандчилигини кўриб ўзимга-ўзим ,,14 мингга шунча байрам бўлса, ...юз мингни олганлар қандай қилдийкан?,, деб қўяман. Қайта- қайта миннатдорчилик билдирган эркак ,,Шу пулни жуда кўп кишидан сўрадик, ҳеч ким бермади, рози бўлинг ,опа, фақат уйга борганда кўринг,, дия аямнинг чўнтакларига қўлини cолиб олди... Уйга келиб кўрсакки бир пушти кўзли узук!!! ,,Аяжон, буниям ҳалиги узукларингизга қўшиб қўйинг, бир икки ойда қорайиб нимадан ясалганини кўрсатади,, дедим. Узук рангини ўзгартирмади, тиллочи хола ,,Чиста бурунги Российски,, деб ташҳисам қўйиб берди...Одамларга, Аллоҳнинг буюргани бўлишига ишонмаганим учун аям бир умрга етадиган қилиб ,,пўстагимни қоққач,, ўша узукни "сенга дарс бўсин" дея қўлимга тақиб қўйдилар, узук меники бўлди... Бу ҳангомани эслашимнинг сабаби шуки, у кунгина битта яқинимни шу метод билан узук бериб алдаб кетишибди ,,Опа, аёл киши болам касал эрим уйга пулга кетди, икки соатга келади, деса юз минг пулни берворибман, кечгача кутдим келмади,, деб ҳафа бўлганда, менам ,,Ҳа, чиққиси келган пул экан, Аллоҳ ғойибидан берса ўрни тўлиб кетади, сиқилаверманг,, деб таскин бериб қўйдим, аям эса пуштикўзли узугимнинг тарихини уларга айтиб бердилар...

Умму Амина

Ишонч борки, яхшиликлар яшайди, одамларда умид ва ишонч сўнмасин...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
21.5K views16:30
Ochish/sharhlash
2021-02-12 17:40:27 ТИЛИ БОШҚА ДИЛИ БОШҚА ОДАМЛАР

Ёлғондан кўнглингни кўтариб қўяр.
Ҳаққа тик боқсанг гар кўзларинг ўяр.
Қоқилсанг ортингдан тепкилаб ўтар.
Тили бошқа дили бошқ одамлар.

Бахору ёзингни хушламайди ҳеч.
Қилмишингни ахтаради эрта кеч.
Ғийбатингни қилиб толмас эрта кеч.
Тили бошқа дили бошқа одамлар.

Бировнинг ҳаққидан қўрқмайди сира.
Бундайлардан огоҳ бўл эй сен жўра.
Билсанг агар ит содиқ ундан кўра.
Тили бошқа дили бошқа одамлар.

Қалбида сира ҳам иймони йўқдир.
Хасатдан ловуллаб ёнгани чўғдир.
Ёлғон сўзлар сўзласа рости йўқдир.
Тили бошқ дили бошқ одамлар.

Мунофиқ белгиси унда мужассам.
Дўсти бўлмас экан мен уни билсам.
Қабримда ҳам тинч қўймас агар ўлсам.
Тили бошқа дили бошқа одамлар.

ФАРХОДХОН

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
21.5K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:00:09 ​​ МЕҲР қаерда жойлашган?

ЮРАК да эмас, чунки у ер севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар билан қалашиб ётибди.
МИЯ да ақл
КЎЗ да зино ва хиёнат яширинган.
ЮЗ да эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
ҚОШ да кибр
КИПРИК ларда ҳасрат
ПЕШОНА да тақдир
ЯНОҚ ларда орият
БУРУН да димоғ
ОҒИЗ да тартибсизлик
ҚУЛОҚ ларда ишончсизлик
БОШ да ташвиш
БЎЙИН да қарз
ЕЛКА ларда бурч ва мажбурият
ҚЎЛ ларда меҳнат
ҚОРИН да нафс
ОЁҚ ларда умр бор.
МЕХР инсон кўксида жойлашган.
ОНА кўксига бош қўйган фарзанд
Суюклисини қучган ёр
Қизини бағрига босган ота
Боласига кўксини тутган она.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
5.1K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:00:07
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХАЙРЛИ ТОНГ


Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
14.9K views01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:30:09 Аёл вафоси билан гўзал

Бу мақолани ёзишдан аввал бу воқеани жуда кўп аёлларга айтиб бердим. Улар буни ёзиш, халққа ибрат қилиб кўрсатиш керак, деб мени мақола ёзишга ундадилар.

2010 йил 18 май куни хизмат билан бир хонадонга бордим. Маросим тугагач чамаси тўқсон ёшли бир онахон менга:
– Қизим кўпни дуоси ижобат дейишади, менга дуо олиб бергин,
– дедилар.
– Сизга нима деб дуо қилайлик деб, – сўрадим. Онахон кўзларига ёш олиб:
– Чолим урушдан эсон-омон келсинлар, шуни сўраб бергин, болам, – дедилар.
– Қайси урушни айтяпсиз, 1941 йилдаги урушми?
– Ҳа, худди ўша урушга кетганлар.
– Ҳалиям кутяпсизми, ахир 70 йилдан ошди, – десам, онахон:
– Нега кутмай, биров ўлганини кўрмаган бўлса, қора хат келмаган бўлса, никоҳим бор кутяпман, – дедилар. Бу мўътабар онахоннинг тўйи 1941 йил 30 июнь куни бўлган экан. Тўйнинг эртасига куёв ва унинг беш нафар укаларини урушга олиб кетишган. Ёш келинчак қайнона ва қайнотасининг хизматини қилиб, ҳалол меҳнат билан кун ўтказиб келган. Беш йилдан сўнг эрининг укалари урушдан қайтиб келишади, лекин унинг турмуш ўртоғидан дарак йўқ. Ундан ҳеч қандай хат-хабар келмайди. Умид билан кутиб йиллар сувдек оқиб ўтиб кетди. Ака-укалар уйландилар, фарзандли бўлдилар.
Улар ўзаро келишиб, йиллар давомида келинлик хизматини сидқидилдан адо этган янгаларига биттадан фарзандларини беришга қарор қилдилар. Сабр-бардоши тоғдек аёл хизматларига яраша мукофотини олди. Уч қиз, икки ўғиллик бўлди. Болаларни уч кунлигидан катта қилди, мана вақт-соат ўтиб уларнинг кенжаси ҳам элликка кирибди.
– Ҳа болам дуо олган омондир, – деб давом эттирдилар онахон.
– Икки ўғлимга қандай қилиб уй-жой қиламан дердим, буни қарангки икки ёнимдаги қўшниларим,
– онажон, биз ишдалигимизда болаларимизни катта қилиб бердингиз, едириб-ичириб яхши тарбияладингиз. Биз кўнглимиз хотиржам ишлаб юравердик. Ишларимиз юришиб бошқа жойдан уй-жой қилиб кетяпмиз, бу ҳовли биздан сизга ҳадя бўлсин, – дейишди. Кўзимга ёш олиб Аллоҳ таолога шукрона айтдим. Мана ҳозир 15 та набирам, 30 та эварам, 10 та чеварам бор. Мендан бахтли аёл йўқ.
Онахоннинг бу ҳикоясини эшитиб ҳайратда қолдим. Бу ҳақида келинидан сўрадим. Келин: “Бувамиз вафот этганлар. Мустақиллик майдонидаги темир дафтарда исмлари бор. Лекин бу хақда бувижонимизга айтолмаяпмиз, буни эшитиб ўлиб қолсаларчи. Овқат олиб ўтирадилар, эшикни қулфлатмайдилар, келиб қолса очолмайдилар, деб. Кўча эшикни ўзлари ярим тунда қулфлаб кириб,
намоз ўқийдилар”, деди.
Бу онахоннинг вафосига, сабр-бардошига, матонатига тоғлар ҳам дош беролмаса керак.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
13.7K views16:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:40:16 Гадомизми, шохмизми,
Аллохга бир бандамиз.
Осмондами, ердами,
Жон омонат тандамиз...

Ойга чўзманг қўлингиз,
Ойни қучмоқ бизгамас.
Кампир ёки чол бўлиш,
Хар бир ўғил қизгамас...

Ғийбат қилманг не керак?
Жаннат, дўзох бор ахир.
Нолийверманг хаётдан,
Дунё шундай тор ахир...

Сиз бандасиз, мен банда,
Омонат бир жонимиз.
Келдик демак кетиш накд,
Ганимат хар онимиз...

Аллох берса шукр денг,
Бермаса йўқ начора.
Дунё шундай яралган,
Кимда бор, ким бечора...

Кўз ёшларга тўлган кўз,
Кулсин келинг шодланиб
Ўтсак бир кун яхши деб,
Юрсак қани ёдланиб...

Гадомизми, шохмизми,
Хом сут эмган бандамиз.
Йиғласак хам, кулсак хам,
Омонат бир тандамиз!!!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
18.1K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:00:20 Жамолиддин домла - Бандасиданмас Аллохдан сўранг

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
14.7K views12:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:00:18 ​​САДОҚАТ

Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг ТАЪЗИЯсига бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан. Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам кўзларидан ЁШ тинмас эди... Одатимизга кўра одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб таъзиямни изҳор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик сўзларни айтдим. Шунда Отахон қўлимдан ушлаб:

--- Сиз мени кампиридан айрилиб БЕВА қолганига йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак... Менинг йиғлашимга бошқа "САБАБ" бор,~ деб йиғисининг сабабини айта бошлади:

---“Менинг оёғимда БОДИМ бор... Ҳаво айниса, ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар эдим...

Кампиримнинг ҳам дарди бор – қон босими юқори... Босими кўтарилганда БОШИ қаттиқ оғрийди... Дори~дармонлар ҳам қилдик. Лекин ёш ўтган сари дорилар ҳам унчалик кор қилмай қўяр экан...

Кеча оқшомга борганда БОШ оғриғи КУЧАЙИБ қолди... Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни бошлади. Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай қолади. Кечаси билан БЕЗОВТА бўла бошладим. Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб оёғимни уқалай бошлади. Мен унга:

--- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг "ХАСТА" бўлсанг... Бир оз дам ол... Босимингга ЗАРАР қилмасин,~десам, у:

--- Майли, қўяверинг. Бошим анча ТУЗУК... Анча яхши бўлиб қолдим,~ деб оёғимни ушлай бошлади...

Бир қанча муддатдан сўнг ЖИММ бўлиб қолди... Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди~да, деган хаёлда:

--- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни ол, ~ десам ИНДАМАДИ...

Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин ЕЛКАсидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам..... оёғимни ушлаган кўйи "УЗИЛИБ" бўлган экан...

Ҳа, домла !
Ўзи КАСАЛ ~ бўлишига қарамай, ОХИРГИ НАФАСИГАЧА менинг хизматимни қилганига йиғлаяпман” !

Шарқ халқларида АЁЛлар ~ниҳоятда юқори даражада қадрга эга бўлганлар. Улар ўзларининг умр йўлдошларига ҳаётларининг <<ОХИРИГА>> қадар садоқатда бўлганлар !

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
18.1K views09:00
Ochish/sharhlash