Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.28K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 319

2021-12-13 18:31:01
YANGI YIL STOLINI BEZATISHNING 99 XIL USULI

SALFETKA TAXLASH USULLARI

MEVA VA SABZAVOTLARNI CHIROYLI KESISH USULLARI

BAYRAM TORTLARI, DUNYO TAOMLARI, SALATLAR

BARCHA QIZ VA AYOLLAR BIZ BILAN SIZ HAM BIZGA QO'SHILING

https://telegram.me/+O24eLXqEUIBiM2Nk
https://telegram.me/+O24eLXqEUIBiM2Nk
7.9K views15:31
Ochish/sharhlash
2021-12-13 17:40:03 Сардор домла - Ота-она рози Ҳудо рози

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
9.3K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-12-13 14:01:41 Адашган кўнгил

Топганига қилмай қаноат,
Бир келинчак бозорга чиқди.
На да бозор, на да савдога,
Ўзлигидан ўзидан чиқди.

Қарашлари бўлди бошқача,
Тарозига ўзини солди.
Писанд қилмай қўйди эрини,
Феьл атвори ўзгариб қолди.

Дурустгина эди ҳайтовур,
Саломини қилмасди канда.
Қузингни оч сенга не бўлди,
Эй ношукур,эй ғофил банда.

Қайнонаси куйинар эссиз,
Келин эмас қизим дегандим.
Нима деса қилдим муҳайё,
Ортда қолар изим дегандим.

Насиҳату ўгит қилмас кор,
Битта сўзни қайтарар ҳадеб.
Ажрашаман бу ҳаёт бекор,
Ороланиб бераверди зеб.

Ҳай-ҳай, ҳай-ҳай ўзингдан кетма.
Эсингни йиғ бўлма ношукур.
Эркакники қарқара бўлса,
Аёлники масхара бўлур.

Болаларнинг айтар сўзи йўқ,
Жовдирайди кўзлари маьюс.
Юракларин тешгандайин ўқ,
Бор жаҳони сўзлари маьюс.

Мургак юрак изтиробининг,
Уволлари тутмасин яна.
Бошинг тегиб деворга бир кун,
Аламлари ютмасин яна.

Тавба дейман ёка ушлайман,
Киноларда буларди шундай.
Кунгил иши деб болалари,
Қолар эди узилган гулдай.

Режиссерлар асли кинони,
Яратарлар олиб ҳаётдан.
Баьзиларга бўлсин деб сабоқ,
Тийиларми деб ҳиёнатдан.

Ҳамма бирдай бу тушунчага,
Бирдай эга бўлолмас экан.
Бир қориндан тушса ҳам хатто,
Бир-бирин билолмас экан.

Аллоҳ ўзи яратгувчидир,
Ризқ берган ҳам ўзи бўлади.
Бериб қўйиб неьматларини,
Кузатган ҳам ўзи бўлади.

Берганига қилгин қаноат,
Сабрнинг ҳам савоби бордир.
Хато тушган ҳар қадамингнинг.
Қайси бир кун жавоби бордир.

Инобатхон Ибодуллаева

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
14.0K views11:01
Ochish/sharhlash
2021-12-13 13:30:45
Бел, Оёк,Тизза, Грыжа оғриқларидан чарчадингизми?

Аёллар ва эркаклар учун...

ДЫМОК — Сиздаги барча оғриқлар ва Грыжани тез фурсат ичида асоратсиз Хитой табобат оламида тан олинган, табиий гиёхлардан таёрланган, хозирги кунда бизнинг Давлатимизда хам биринчилардан ўрин олишга улгурган.

Натижа деярли дархол сезилади.

-Ревматизм
-Артрит
-Артроз
-Подогра
-Бўғим оғриклари
-Бўғимларда суюқлик етишмаслиги
-Суяк синиши
-Оперяциядан сўнг тез тикланиш
-Умуртқа поғонасидаги оғриқлар
-Грыжани асоратсиз тез фурсат ичида даволаш.

Нархи: 109.000 сўм

Акция: 1+1=3

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.

Буюртма бериш учун:
https://100k.uz/oqim/43721
11.3K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-12-13 11:00:44
Сув олтиндан ясалган идишга қуйилса ҳам, сополдан ясалган идишга қуйилса ҳам, барибир, сувлигича қолади. Ҳеч қачон номини ўзгартирмайди. Сен ҳам ҳар қандай вазиятда аслингдагидек қол.

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.6K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 07:00:23 Даъватга ёрдам бермайдиган олти хил одам

Ҳақ динга даъват қилишда қуйидаги олти хил одам фойда бермайди:

1- Шуҳрат қозонишга ошиқадиган ва бу йўлда ўлиб-тириладиган шуҳратпараст одам.

2- Гапда полвон, ишда қўрқоқ одам. Гапни қойиллатади амалий бажариш пайтида эса ишга киришолмай қўрқиб тураверади.

3- Билими паст, услуби бузуқ (ёқи йўқ) одам.

4- Фидокорликдан кўра омонликни афзал кўрадиган одам.

5- Ўзига ўзи керагидан ортиқ баҳо берадиган мағрур одам.

6- Ярамас инсонларнинг қўлида ўйинчоқ бўладиган заиф-нотавон одам.

(Мустафо Сибоий. “Ҳаёт менга шундай ўргатди” китоби, 255-бет.)

Абу Закарийя ал-Маданий

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
14.4K views04:00
Ochish/sharhlash
2021-12-13 04:00:56
Ассаламу алайкум
вараҳматуллоҳ

ХАЙРЛИ ТОНГ!


Аллоҳим.! ~сизга шундай кўз берсин~ки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг.

Сизга шундай қалб
берсин~ки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.

Сизга шундай тоқат
берсин~ки, ҳаётнинг ҳар
зарбасига чидаб беринг.

Сизга шундай забон
берсин~ки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.

Сизга шундай умр берсин~ки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...


Кунингиз ҳайрли ва барокатли ўтсин!

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
37.3K views01:00
Ochish/sharhlash
2021-12-12 19:30:59 Aлам

Яқиндагина онасидан айрилган йигит тушкун кайфиятда дўстига қўнғироқ қилди. Гўшакни чиройли овозли қиз кўтарди. Йигит адашиб тушганини пайқаб, гўшакни қўймоқчи бўлди. Лекин нимадир бундай қилишга йўл қўймас, қиз билан дардлашгиси келарди. Йигит гап бошлади: -Алло... -Эшитяпман, гапираверинг,- жавоб берди қиз. -Айтингчи, сизнинг онангиз борми? -Нимаа?! -Онангиз ҳаётмилар?-сўради йигит. Нариги томондан эса қизнинг билинар-билинмас йиғлагани эшитиларди. Йигитнинг қўққисидан бундай савол беришининг сабаби бир ой олдин онаси вафот этгани, айрилиқ юрак бағрини ўртаётгани эди. Агарда қиздан онаси борлигини эшитса бахтли инсон эканлигини, онасини янада асраб-авайлашини айтмоқчи эди. Қизнинг йиғлаб юборганидан билдики иккисининг ҳам дарди бир экан. Юракларидаги ана шу дард иккисини ҳамсуҳбат бўлишга ундади. Бир-бирларига тасалли беришди. Йигит қиздан яна қўнғироқ қилишга руҳсат олгач хайрлашишди Энди улар тез-тез қўнғироқлашиб туришар, қизнинг қўллаб- қувватлашлари, маслаҳатлари билан йигит оёққа тура бошлади. Янги иш топди, ғайрат билан, ҳаётга бўлган қизиқиши ортиб борарди. Бунинг учун уни ҳаётга қайтарган фариштаси Мафтунадан миннатдор бўларди. Улар бошқа бошқа шаҳарда яшардилар. Бир куни йигит ҳаммаданда гўзал қиёфада тасаввур қилувчи фариштаси билан учрашмоқчи бўлди. Учрашгач унга бўлган пинҳона севгисини изҳор етишни ният қилди. Учрашув куни белгиланди ва улар бир-бирини қуйидагича таниб олишни режалаштиришди: Йигит ҳарбий кийимда, қўлида Мафтуна ёқтирган атиргул ғунчасини ушлаганча поезддан тушиб келади. Мафтуна эса вокзалда, қўлида ўзи севиб ўқийдигани Булгаковнинг "Уста ва Маргарита" китоби бўлади.... Ниҳоят учрашув санаси етиб келди. Йигит ҳаяжон билан поезддан тушди. Вокзалда одам сийрак эди. Йигит китоб ушлаб олган қизни қидирди ва топди... Топди-ю фикрлари алғов- далғов бўлиб кетти. "Уста ва.......... Уста ва Маргарита"ни ушлаб олган қиз ногиронлик аравачасида ўтирарди..... Йигитнинг ҳаёллари чалкашиб кетди. Ўзига келиб қараганда эса қизнинг ёнига келиб қолган, қиз ҳам унга тикилиб турарди. "Аҳир нима бўлганда ҳам бу ўша менинг фариштамку, менга унинг қандайлигини аҳамияти йўқ" ўйлади йигит. Аммо сониялар ичида фикридан қайтди, ичида нимадир "аҳир у ногирон эканку, кет бу ердан кет, кет!" деган овоз исён кўтарарди. Йигит иккинчи овозга қулоқ тутди. -Мени кечиринг, мен... мен бундай бўлишини ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Сиз кутган йигит мен эмасман,- дедию ортига ўгирилди. Ногирон қиз ёнидаги ўриндиқда ўтирган қизга гап бошлади: -Мафтуна, сен кутаётган йигит шумиди? Йигит суҳбатдан таққа тўхтадию ортига ўгирилди. Ҳатто тасаввурларидан ҳам гўзал, ҳақиқаттанда фариштамонанд қиз унга алам ва нафрат билан тикилиб турарди. "А!.. Шу эканда Мафтуна, Эҳҳҳҳ... Нималар қилиб қўйдим" ўйларди йигит. -Йўқ опа, биз кутаётган йигит бу эмас, тасаввуримдаги олийжаноб йигит асли бўлмаган экан ҳам, ҳаммаси сароб! Мафтуна шундай дедию аравачадаги опасини судраб кета бошлади. Йигит ҳаммасини тушуниб етганди. Бир лаҳзалик тубанлик, худбинлик кўзларини кўр қилиб қўйганини, энди Мафтунани бир умрга йўқотиб қўйганини тушуниб етганди. Йигит фариштасининг ортидан чексиз пушаймонлик, айбдорлик ҳисси билан термулиб турар, Мафтуна эса ногиронлик аравачасидаги опаси билан тобора ундан узоқлашиб борарди... Йигит бир лахзага шайтоннинг гапига киргани учун, энди бир умр ўзидан нафратланиб ўтади!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
17.1K views16:30
Ochish/sharhlash
2021-12-12 17:40:05 Солихон домла - Ичадиганлар ҳақида

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.1K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-12-12 14:01:39 ​​Болаликни соғиндим мен болаликни,
Хотиралар китобини мана очдим,
Кўчасига бошлаяпти шўх болалик,
Дарвозангни тақиллатиб яна қочдим.

Ўсма сиқиб пиёланинг орқасига,
Ўсма қўйиб сочларингни ўрар эдинг,
Ёзган хатим олмасангда лабинг буриб,
Менга айтмай сен ҳам яхши кўрар эдинг.

Дугонанга пичирладинг нима дединг?
Кел менинг ҳам қулоғимга пичирлаб айт.
Биласанми мени шоир қилган қизча,
Сен ҳақингда ёзилади ҳар яхши байт.

Кўчангдаги райхон иси кўкни тутди,
Шу райхонни соғинганда борсам керак.
Кўчанг томон чорлаяпти мени ҳамон,
Сўзларимга қулоқ солмай бебош юрак.

Болаликни соғиндим мен болаликни,
Хотиралар китобини яна очдим.
Кўчасига бошлаяпти шўх болалик,
Дарвозангни тақиллатиб яна қочдим.

Илҳом Наби

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
17.6K views11:01
Ochish/sharhlash