Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛИ БОШҚА ДИЛИ БОШҚА ОДАМЛАР Ёлғондан кўнглингни кўтариб қў | Оналар Канали

ТИЛИ БОШҚА ДИЛИ БОШҚА ОДАМЛАР

Ёлғондан кўнглингни кўтариб қўяр.
Ҳаққа тик боқсанг гар кўзларинг ўяр.
Қоқилсанг ортингдан тепкилаб ўтар.
Тили бошқа дили бошқ одамлар.

Бахору ёзингни хушламайди ҳеч.
Қилмишингни ахтаради эрта кеч.
Ғийбатингни қилиб толмас эрта кеч.
Тили бошқа дили бошқа одамлар.

Бировнинг ҳаққидан қўрқмайди сира.
Бундайлардан огоҳ бўл эй сен жўра.
Билсанг агар ит содиқ ундан кўра.
Тили бошқа дили бошқа одамлар.

Қалбида сира ҳам иймони йўқдир.
Хасатдан ловуллаб ёнгани чўғдир.
Ёлғон сўзлар сўзласа рости йўқдир.
Тили бошқ дили бошқ одамлар.

Мунофиқ белгиси унда мужассам.
Дўсти бўлмас экан мен уни билсам.
Қабримда ҳам тинч қўймас агар ўлсам.
Тили бошқа дили бошқа одамлар.

ФАРХОДХОН

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q