Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.37K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 320

2021-12-12 13:30:33
Nano Botox ажинларга қарши спрейи.

90% ажинлар дарҳол силлиқлашади.

"Қовоқларни" тўғрилайди.

Кўз қовоқларининг қора доиралари ва қоплари ғойиб бўлади.

Бу теримизнинг эластиклигига масъул бўлган коллагенни табиий жараёнларини яхшилайди!

Терининг метаболизми ва овқатланишини яхшилайди, летаргия ва эластиклик йўқолишидан халос бўласиз.

— Гўзал ва ёш бўлишни ҳоҳлаганлар учун!

Батафсил:
sotuvchi.com/s/O5Hep
Буюртма:
sotuvchi.com/s/O5Hep
15.5K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-12-12 11:01:53
Бахт ҳамма нарсага эришиш эмас.
Эришганларига шукур қилиб яшашдир.

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
17.2K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-12-12 07:01:38 Жисмоний машқлар бажариш фойдалари:

– Спорт билан мунтазам шуғулланиш узоқ умр кўришнинг оддий йўлидир.

– киши спорт билан шуғулланганида организми яхши чиниқади, мускуллари тез чарчамайди.
Чиниққан одамнинг нерв-эндокрин, юрак-қон томир, нафас олиш каби муҳим аъзолари иш фаолияти
ортади.

– спорт машғулотлари одам танасидаги тўқималар янгиланишига, унинг ѐш, соғлом, тетик
сақланишига сабаб бўлади.

– талоқда лимфоцитлар ҳосил бўлиши кўпаяди, организмнинг юқумли касалликлардан
ҳимояланиш қобилияти (иммунитет) кучаяди.

– кам ҳаракатлилик (гиподинамия) юрак фаолиятини кучсизлантиради. Натижада юрак-қон
томир касалликлари юзага келади.

– машқлар орқали қон айланиши тезлашади, миямизга кислород боради, мушаклар кучайиб,
бўғимлар ҳаракатини таъминлайди, руҳий таранглик йўқолади, энергия ортади.

– спорт билан шуғулланувчиларда юрак клапанлари, мускуллари яхши ривожланади, унинг
ҳажми бошқаларникига қараганда каттароқ бўлади.

– ўпканинг тириклик сиғими ортади (4500-6500 мл.га етади), нафас олиш, қон айланиш
аъзолари яхши ривожланади.

– одатда заифлашган, чиниқмаган танада микроблар кўпайиши учун қулай шароит пайдо
бўлади. Натижада одам касалланади.

– жисмоний машқлар туфайли юрак, буйрак, ўпка кучга тўлади, томирлар кенгайиб, эластик
ҳолатга келади, томирлардаги ѐғ нисбати, холестерин, шакар, инсулин пасаяди. Тананинг ѐғ нисбати
камайса, ўзимизни кучли ҳис этамиз, асаб тизимимиз соғлом бўлади.

– хотирани кучайтиришнинг энг муҳим шарти асаблар соғломлигидир. Бунинг учун эса
бадантарбия билан шуғулланиш лозим.

– уй шароитида жисмоний машқлар бажариш ѐки бирон спорт тури билан шуғулланиш ҳозирда
кенг тарқалган семиришнинг оддий давосидир. Зеро, семириш иш фаолиятини пасайтиради, кишини
заифлаштиради.

– жисмоний тарбия машқлари кишига кўтаринкилик, руҳий далда бағишлайди. Бундай ҳолда
иш унумли, соғлиқ жойида бўлади.

– агар киши бир кунда 10 дақиқа жисмоний машқлар бажарса, дақиқасига юрагининг 10 марта
уришини “тежаб” қолар экан. Бу, бир йилда 500.000 мартани ташкил этади. Мана шу йўл билан юрак-
қон томир касалликларидан халос бўлиш, юракни соғлом қилиш, инфарктдан қутулиш мумкин.

– ақлий меҳнат жисмоний меҳнат билан алмаштириб турилса, одам салга чарчаб қолмайди,
иши унумли бўлади. Чунки ақлий меҳнат даврида миядаги қўзғалган марказлар жисмоний меҳнат
вақтида дам олади. Илм олишда ҳар 40-60 дақиқада 5-6 дақиқа бадантарбия машқлари бажарилса, мия
зўриқишидан пайдо бўладиган невроз касаллиги олди олинади.

– спорт машғулотларини бажариш билан асаб тизими мустаҳкамланади, ноўрин ғазабланиш
бартараф этилади, кишининг иродаси мустаҳкамланади.
Хуллас, спорт билан шуғулланган одам ҳар тарафлама кучли, соғлом бўлади.

УНУТМАНГ!

Бир жойда соатлаб ишлаш, камҳаракатлилик, асабийлик кўп касалликларни келтириб чиқаради.
Абу Али ибн Сино шундай деган: “Бадантарбияни тарк этган одам аксари хароб бўлади. Зеро,
ҳаракатсиз қолган аъзолар қуввати камаяди”.


«Бахтли ҳаёт сари»

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
19.4K views04:01
Ochish/sharhlash
2021-12-12 04:01:08
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
38.2K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-12-11 19:30:53 ПРОФЕССОР ВА ТАЛАБА

Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди:
- Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми?
Бир талаба дадил туриб жавоб берди:
- Ҳа, Худо томонидан яратилган.

- Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор.
- Ҳа, сэр, - жавоб берди талаба.
Профессор сўради:
- Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да?
Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди.
Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради:
- Сизга савол берсам майлими, профессор?
- Албатта, - жавоб берди профессор.
Талаба туриб сўради:
- Совуқлик мавжудми?
- Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан?
Талабалар унинг саволига кулишди.
Йигит жавоб қилди:
- Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол –иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз.
Талаба давом этди:
- Профессор, қоронғилик мавжудми?
- Албатта мавжуд.
- Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, хар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Нютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандан биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик –ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча.
Охир оқибат, талаба профессордан сўради:
- Сэр, ёмонлик мавжудми?
Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди:
- Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни хар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир.
Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди:
- Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади.

Профессор ўтирди. Ёш талабанинг исми – Алберт Эйнштейн эди...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
20.3K views16:30
Ochish/sharhlash
2021-12-11 17:40:04 Сардор домла - Ҳурмо есам жинлар зиён бермайдими

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.7K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-12-11 14:00:53 КУЛМАГИН ДУНЁ

Оқшомлари шеърлар айтсам ўзимга ўзим,
Киприкларим тутолмаса, ёшланса кўзим.
Бошдан оёқ олов қўйса минг йиллик бўзим,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

Ҳилоли йўқ осмонларга боқиб чарчадим,
Ҳаётимни ёлғонларда ёқиб чарчадим.
Армонларнинг дарёсида оқиб чарчадим,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

Билганим шу  деворнинг ҳам қулоқлари бор,
Тўкилмасанг, сабр тошин қийноқлари бор.
Юрагимнинг бўлак-бўлак қуроқлари бор,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

Бир тунгина сирдошим бўл, эшит мени жим,
Шивирларим етиб борсин дилингга сим-сим.
Ҳасратимни сендан ўзга сезмасин ҳеч ким,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

Яшамасдан кунлар ўтар, вақтни ўлдириб,
Надоматнинг пичоғида қалбим  сўйдириб.
Сирларимни ошкор этма мени куйдириб,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

Еру кўкка ишонмасдим ёри жонимни,
Кеч англадим ўшал экан хори жонимни.
Яратганга аён фақат зори жонимни,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

Унитмоққа ўргатмади узоқ йўллар ҳам,
Сочларимдан баҳорларни олган йиллар ҳам.
Асли тупроқ бўлса ҳамки тош экан одам,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

Кулганлардан бошим эгиб, юзим бурганман,
Экканимни ўзим ўриб ўзим терганман.
Энди фақат юрагимни Хаққа берганман,
Бир мусофир меҳмонингдан кулмагин дунё.

НИЛУФАР ТОҲИР

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
19.7K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-12-11 13:30:38
АL-LADANI
ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА САМАРАЛИ ҚАРШИ ВОСИТА!

Чарчоқ ва уйқисраш!

Имунитет пастлиги ва касалликларга тез чалиниш?

Хотира пастлиги ва эслаб қолишдаги муаммолар!

Ақилни ишлашга мажбурлайди ва чархлайди!

— Ладан қадимги юнонча ладанон, ладанон, лот. Олибанум масри ạллбн, ал-лабан — сут [янги смола рангига кўра, Ливан — уч дарахт туридан олинган ароматик смола. Босwеллиа (Бурзер оиласи), Шарқий Африка, Арабистон ярим ороли ва Осиёда ўсади.

Юқоридаги касалликлар, жуда кўплаб касалликларни олдини олади ва даволайди. Соғлиғингизни асранг! Ҳозироқ буюртма беринг! Маҳсулот кафолатга эга! Ўзбекистон бўйлаб этказиб берилад

Батафсил:
batafsil.com/s/sds6L
Буюртма:
batafsil.com/s/sds6L
16.6K views10:30
Ochish/sharhlash
2021-12-11 11:01:47
«Диннинг барчаси (гўзал)хулқдан иборат. Ким хулқда сиздан устун бўлса, динда ҳам устун бўлади»...

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.5K views08:01
Ochish/sharhlash
2021-02-22 04:00:18
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳайрли тонг!


•Мусаффо тонг ва олдинда бизни кутаётган янги кун барчамизга муборак бўлсин.!!

•Аллохим ҳадя этган яна бир имкон муборакдур... Азизлар сизларни ҳеч вақт қалб гўзаллиги тарк этмасин...

•Кунингиз мазмунли, барокатли бўлсин. Ўзингизни ўзингизга керакли инсoнлар учун асранг- авайланг...

Ҳар бир бирингизни Яратган Эгам Ўзи қўллаб, паноҳида асрасин!!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
1.7K views01:00
Ochish/sharhlash