Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.37K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 323

2021-02-19 17:40:17 Турфа синовларда тутдек тўкилиб,
Дунёнинг бир чети турар сўтилиб,
Бало эшиклари қолсин ёпилиб,
Келинг, яхшиликдан сўзлашайлик, дўст!

Энг ёруғ кунларга умидни боғлаб,
Чўкиб бораётган дилларни чоғлаб,
Яқинларимизни маҳкам қучоқлаб,
Келинг, яхшиликдан сўзлашайлик, дўст!

Кўнгилни кўтармоқ юмушми оғир,
Қуёш чиқмайдими тинганда ёмғир,
Ёмон ҳабарлардан чарчадик ахир,
Келинг, яхшиликдан сўзлашайлик, дўст!

Ўлчовин ўлчаманг берган умрни,
Чиройли қилайлик бардош, сабрни,
Қирони келмаса бўлди меҳрни!
Келинг, яхшиликдан сўзлашайлик дўст!

Ишонинг, ҳеч қайтмай қолмайди Баҳор!
Тун ўтиб, ёруғ тонг отишлари бор!
Худодан ноумид бўлмайлик зинҳор!
Келинг, яхшиликдан сўзлашайлик, дўст!

Малика Салимова

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
23.8K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-02-19 15:03:01 Рустамжон домла - Ёмон инсоннинг ёмонлиги ўзига кифоя қилади

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
20.1K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-02-19 14:33:06
BOLANGGIZ OVQAT YEMAYDIMI?
IJNIQ VA QAYSARMI?
KO'P KASAL BO'LADIMI?
DARSLARNI O'ZLASHTIRISHGA QIYNALYAPDIMI?
SHIRINLIK VA FASFOODLARGA O'CH BO'LIB QOLGANMI?
BO'Y VA VAZNDAN ORQADA QOLYAPDIMI?
GIJJA VA PARAZITLARDAN BEZOVTA BO'LYAPDIMI?

UNDA BU MAHSULOT AYNAN SIZ UCHUN

HOZIROQ MUTAHASISLARDAN BEPUL MASLAHAT OLING


@BabymarineLead_bot
17.2K views11:33
Ochish/sharhlash
2021-02-19 12:01:02 ─ Балки умрага олиб борсам онам
севинар. Бу эса барча оламлар Робби
бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган
умрамдан кўра савоблироқ!
Улар ҳузуримдан чиқдилар. Эшикни
ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни
қўймаслигини тайинладим...
Ичимдан келган йиғи портлади...
Ўзимга ўзим шундай деб пичирладим:
─ Бу кампир ўғлига ҳомиладор бўлиб,
туғишдан бошқа оналик хизматини
қилмабди: на тарбия берибди, на кечалари
бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва
йиғиларига ўртоқ бўлмабди...Унинг
ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан
кўзларини очмабди ... Лекин шундай
бўлишига қарамай ўғилдаги меҳр ва
ғахўрликни қара ... Холисанлиллоҳ айт–чи,
ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга
мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига
қилган муомалани қилаяпмизми? ...

Аллоҳим, ота–онамизга ғамхўр бўлишимиз
учун бизга мададкор.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
25.6K views09:01
Ochish/sharhlash
2021-02-19 12:00:26 Юрагимни ларзага солган ҳикоя!

Бир доктор аёл шундай
ҳикоя қилади:
Хонамга ташхис учун
олтмиш ёшлардаги кампир билан ўттиз ёшлардаги
эркак кириб келиш. Эркакнинг кампирга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у кампирнинг қўлини ушлар
ва устидаги ёпинчиғини тузатиб қўярди ...
Қўли билан овқат ва сув берар эди.
Кампирнинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан
кейин, эркакдан кампирнинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки кампирнинг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатроқ эди. Эркак
шундай жавоб берди:
─ У туғилганидан бери ақлий ногирондир.
Ҳайрат ичида:
─ Унга ким боқади?─ деб сўрадим. У:
─ Мен, деб жавоб берди.
Мен:
─ Шундайми? Унинг кийимлари ва
танасини ким ораста тутади?,─ дедим.
─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб,
кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб
бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган
кийимларини кир ювиш машинасига
соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини
харид қиламан─ деб жавоб берди эркак.
─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни
ишга олмайсиз?,─ деб сўрадим.
У жавоб берди:
─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб
шикоят қила олмайди. Шунинг учун
хизматкорнинг онамга озор бериб,
кўнглини оғритишидан қўрқаман!
─ Сиз уйланганмисиз.
─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам
бор.
─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз
қарар экан–да?
─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик
кўрсатади: овқатларини пишириб,
едиради. Онамга ёрдам бериши учун
хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман.
Бироқ, мен ўзим онам билан бирга
овқатланишни яхши кўраман. Чунки унинг
қанд касали бор!
Унинг сўзларини эшитар эканман
ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг
тутиб турар эдим. Ўша онда кампирнинг
қўлидаги тирноқларнинг олинагни ўғринча
нигоҳ ташлаб билиб олдим ва:
─ Унинг тирноқларини ким олади?,─
дедим.
─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен
оламан. Бечора ўзининг тирноқларини ола
олмайди,─ деб жавоб берди ўғил.
Кампир ўғлига қараб:
─ Менга қачон картошка сотиб оласан?,─
деб қолди.
─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб
бораман!,─ деди ўғил.
Она шундай қувонди–ки, болалардек:
─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз!,─ деб
юборди.
Ўғил менга қараб:
─ Онамнинг бундай қувонишини кичик
фарзандларимнинг қувончидан афзал
кўраман!,─ деди.
Мен ҳолатдан таъсирланганимни
сездирмаслик учун унинг делосини
варақлай бошладим. Сўнгра:
─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини
йўқми?,─ деб сўрадим.
─ Мен унинг ягона фарзандиман. Чунки
отам уйланганидан бир ой сўнгра онам
билан ажрашган экан,─ деб жавоб берди.
─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган
бўлса керак?
─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик
қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда
бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат
қилсин!
─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми?
Унинг сизга бирон марта эътибор
берганини биласизми? Бошқача айтсак:
Қувончу қайғуйингизга ўртоқ бўлганми?
─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан
буён биламанки, онам шундай ногирон.
Ўша ёшдан буён унинг қўлу оёғиман ва
бошига бирон нарса келмасин деб
қўрқаман.
Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан
қандай фойдаланиш кераклигини
уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади
ва:
─ Ана энди дўконга борамиз!,─ деди.
Кампир:
─ Маккага бормаймиз–ми?!,─ деди.
Ҳайратландим ва:
─ Уни Маккага қандай олиб борасиз?,─
дедим.
─ Учоқда,─ деди ўғил.
─ Уни Макка олиб борасизми?
─ Ҳа.
─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку?
Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни
қийнайсиз?
23.5K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-19 10:00:29
Аллохга таваккал қилган қалбни, Аллохга кўтарилган қўлни Аллох ёрдамсиз ташлаб қўймайди.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
20.2K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-02-19 08:00:23 ЎШАЛАРГА БЕРИНГ

Пулга сотар нуру-зиёни,
Тан олмайди хатто худони,
Талашади, талашар доим,
Ўшаларга беринг дунёни.

Дўсти ҳам пул, дугонаси ҳам,
Ялтирасин пешонаси ҳам,
Тилло бўлсин остонаси ҳам,
Ўшаларга беринг дунёни.

Виждонсизу, беномус, беюз,
Қалби қора юраклари муз,
Оқибатни билмайди афсус,
Ўшаларга беринг дунёни.

Билмас опа, акаларини,
Сингиллару, укаларини,
Ҳиссоблайди чақаларини,
Ўшаларга беринг дунёни.

Паноҳ бўлсин, бизларга паноҳ,
Ҳаммамизни асрасин Аллоҳ,
Менга ҳеч не керакмас эвоҳ,
Ўшаларга беринг дунёни.

Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
21.8K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-19 06:00:18 ​​​​​​ҚИЗИҚАРЛИ САВОЛЛАР


Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Саҳиҳ ҳадисда келганидек Мулк сураси

Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Каҳф сурасининг аввалги ўн ояти

Қайси сура бошидан аввалигача (бир дафъада) нозил бўлган?
Муддассир сураси

Қайси сурани Қуръоннинг ўркачи деб номланади?
Бақара сураси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар таълим олишига тарғиб қилганлар?
Нур сурасини

Қайси сурани Ҳаворийлар, деб номланган?
Соф сурасини

Видолашув сураси қайси?
Наср сураси

Мерос ҳақидаги фароиз сураси қайси?
Нисо сураси

Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Фотиҳа сураси

Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Фатҳ сурасининг охирги ояти

Қайси сурани кичик Нисо сураси, деб аталади?
Талоқ сурасини

Қуръоннинг келинчаги, деб қайси сурани номланади?
ар-Роҳман сурасини

Қайси сурани нажот берувчи, деб номланади?
Таборак "МУЛК" сурасини.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
22.6K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-02-19 04:00:18
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума муборак Азизлар!


Жума муборак кундир. Унда солиҳ амаллардан бўлган кўп фазилатлар жамланган:
Аллоҳнинг зикри ва намозга ошиқиш;
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар айтиш;
Икки жума орасидаги нур бўлган Каҳф сурасини ўқиш ва бошқалар...
Шунингдек жумада муборак бир соат борки, унда дуолар ижобат бўлади ва бу кун Аллоҳнинг наздида дунёнинг энг афзал кунидир!!!

Кунингиз фойдали, хайрли ва барокатли ўтсин!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
48.3K views01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-18 19:30:17 Олимлардан Мақсудий айтади:
— Биродарлар, душманларингиздан қўрқманг, шикоят этманг, улар сизларга зарар еткиза олмайдилар, чунки уларнинг душман эканликларини биласиз, шунинг учун ҳар бир ишингизда эҳтиёткорона ҳаракат қиласиз. Боз устига халқ сиз томонда, душман нима сўзламасин, бари бир ишонмайди. Шунга кўра душманларингиздан унча хавфсираманг, сизларга асл зарар етказадиган кишилар ўз дўстларингиздир. Қандай дўстларингиз? Албатта чин, самимий дўстларингиз эмас, риёкор, мунофиқ, тилёғламачи дўстларингиздир. Сизлар самимий дўстларингизнинг сўзларига эмас, кўпинча, риёкор дўстларингизнинг сўзларига лаққа тушасизу, улардан кўрган зарарингизни ҳеч бир душманингиздан кўрмайсиз, сўзимизнинг исботи учун далил керакми? Мана сизларга битта далил:
Ичкиликка берилган одам жонли бир қазо, оиласи учун буюк бир балодир. Бу бечоранинг ичкиликка муккасидан кетишига кимлар сабабчи бўлди? Душманларими? Ҳеч-да. Одам ўғли ичишга душманларидан ўрганмайди. Ҳеч бир душман ўз душманига:
— Қани юр, юзта-юзта қилиб, кўнглимизни очиб келайлик,— деб душманининг қўлидан тутиб, уни судрамайди, бу ҳаммага маълум ҳақиқат. У бечорани юзта-юзтага ундовчи, ниҳоят ирганчли ҳолга тушишига сабабчи бўлган риёкор дўстларидир. У боёқиш одам сифатидан чиққандан кейин, уни масхара қилиб, сонга санамай кулиб юрувчилар яна ўша дўстлари бўлади.

Биродарлар! Риёкор, икки юзламачи кишиларнинг дўстликларига ишонманг, чунки ҳамма ирганчли, бузуқ ишларни шулар ўргатадилар, чин, самимий дўстлар топишга киришинг.
Самимий дўстлар сизларни тўғри йўлга бошлайди, гўзал маслаҳатлари билан ҳар вақт сизларга ёрдам берадилар.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
21.3K views16:30
Ochish/sharhlash