Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЧОН МАСЖИД БОРАСИЗ? Эй олтмишга етганлар, Умри елдек ўтган | Оналар Канали

ҚАЧОН МАСЖИД БОРАСИЗ?

Эй олтмишга етганлар,
Умри елдек ўтганлар,
Худодан бахт кутганлар,
Қачон масжид борасиз?

Югурасиз тўй деса,
Ноғора-ю куй деса,
Ширвоз кабоб, қўй деса,
Қачон масжид борасиз?

Ҳаром-ҳариш ютасиз,
Нафсни хурсанд этасиз,
Тағин жаннат кутасиз,
Қачон масжид борасиз?

Ҳой мўйсафид, майпараст,
Aёлпараст, кайфпараст,
Дўзахни ўйланг бир пас,
Қачон масжид борасиз?

…Олтмиш, етмиш ёшингиз,
Сажда кўрмас бошингиз,
Шайтондир йўлдошингиз,
Қачон масжид борасиз?

Оғизда ғийбат-иллат,
Иғво-ю миш-миш, туҳмат,
Сиздан ким олгай ибрат,
Қачон масжид борасиз?

Масжид — Худонинг уйи,
Намоз — нажотнинг суйи,
Жуъма — мусулмон тўйи,
Қачон масжид борасиз?

Оғир сўнгги пушаймон,
Кўзингни оч, эй инсон,
Савобга чорлар Усмон,
Қачон масжид борасиз?

Бобоқул Усмон

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw