Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-30 11:04:12 АРАЗЛАБ КЕЛМАГИН, ЖОН ҚИЗИМ!

Кел қизим, тинчликми, нима гап?
Ўтган ҳафта келгандинг йўқлаб.
Вой ўлай, келдингми аразлаб?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Гап айтма, оқлама ўзингни.
Фаришта деб билма ўзингни.
Маъқуллама айтган сўзингни.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Ҳеч қачон сен тараф бўлмайман.
Қудаларимга айб қўймайман.
Эрингни айбдор қилмайман.
Аразлаб келмагин жон қизим.

Додажонинг дуода доим.
Ойижонинг ғамхўр, мулойим.
Ўша ерда тингин илойим.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Қани бўл, кўтар тўрвангни!
Уйингда ич карам шўрвангни!
Юрагим кўтармас ғалвангни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сезяпман, хаёлинг ёрингда.
Ўғлинг, қизинг икки ёнингда.
Пушаймонсан қилган корингга.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эгмагин дадангнинг бошини.
Синама аканг бардошини.
Кўтаргин фалакнинг тошини.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Эринг ҳеч келмайди ялиниб.
Ўзим олиб бораман бош эгиб.
Сени деб, бахтнинг деб, тахтинг деб.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- йигитлар сараси.
Совумасин эр- хотин ораси.
Фарзандларинг кутар дадаси.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Куёвим- бир очиқ, бир қувноқ.
Йўриғига юргинда сен аҳмоқ.
Нима бўпти урса бир шапалоқ?
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Турмушнинг мушти бор, чидагин..
"Лик" этиб аразлаб келмагин.
Бу "ақлли" чора, деб билмагин!.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Айбинг топ, узр сўра, эг бошинг!
Қовоқ уйиб, чимирма қошинг!
Заҳар бўлмасин тотли ошинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тилингни тий, билиб қил ишинг.
Қоровул қил тилингга тишинг.
Келинсан- малайга тенг киши.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Чиққан қизсан, чиғриқдан нари.
Бировнинг хасмисан ва ёри.
Оиланг номуси ва ори.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Лойқа сувлар тинар, кўрасан.
Ўша уйда даврон сурасан.
Юк кўтар, юзага чиқасан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ўргатдим бардошни, сабрни.
Меҳрла енгишни қаҳрни.
Борга шукр, йўққа сабрни.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Бошпананг тешикмас, бор томинг.
Дастурхонингда бор чой, нонинг.
Шукр қил, ямоқсиз либосинг.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Тўғри, келсанг хурсанд бўламан.
Онаман, бағримга оламан.
Аразласанг қувиб соламан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

"Онам ҳайдаб солди"- демагин.
Уйига сиғдирмади,- демагин.
Келсанг ҳам аразлаб келмагин!
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Ғийбатчи қўшнилар билмасдан.
Билиб- билмай гап, сўз қилмасдан.
Отангнинг обрўйин тўкмасдан.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Амма, холанг келса не қилай?
Келинлар олдида ноқулай.
Болама, айланай, ўргилай.
Аразлаб келмагин, жон қизим!

Сақлагин обруйинг, ҳурматинг.
Ўзинг келиб, ўзинг кетиб юрмагин.
Гапларим унута кўрмагин.
Аразлаб келмагин, жон қизим.
Мастурахон севган ой қизим!
Ақлга, чиройга бой қизим!

Интернетдан олинди.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
13.4K views08:04
Ochish/sharhlash
2023-04-29 17:59:13
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Умматим ичида умматимга энг меҳрибонроғи Абу Бакр,
Аллоҳнинг динида энг қаттиқроғи Умар,
ҳаёси энг кучлиси Усмон,
энг тўғри ҳукм чиқарувчиси Али,
Аллоҳнинг китобини энг тўғри ўқувчиси Убай ибн Каъб,
ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчиси Муъоз ибн Жабал,
меърос илмининг энг билимдони Зайд ибн Собит,
ҳар бир умматнинг омонатдори бўлади, умматимнинг энг омонатдори Абу Убайда ибн Жарроҳдир"
(Ибн Можа ривояти).


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
11.5K viewsedited  14:59
Ochish/sharhlash
2023-04-29 14:10:31
#Табассум_вақти

Она беш ёшли ўғлига танбеҳ берибди:
— Ҳадеб қўшнимизни уйига чиқаверма! Ўзини болалари кўп, ёқмайсан!
Ўғли:
— Нега энди? Ҳар чиққанимда, онаси:
— Келақол. Сен етмай тургандинг ўзи!, - дейди-ку..

••┄┄┄❅┄┄┄•••

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
14.1K views11:10
Ochish/sharhlash
2023-04-29 11:09:46 90% Аёллар яланғоч-сифат кийинувчилар жаннатни ҳидини ҳам ҳидламаслигини билишади. Лекин, шундай бўлса ҳам узун ва ёпиқ либос киймайдилар.

90% Аёллар қош терувчи аёл лаънатланганлиги ва (қошни териш) ҳаром ишлигини билишади. Лекин, барибир қош теришади.

90% Аёллар атр сепиб кўчага чиқиш ҳаромлиги ва ҳадиси шарифда агар аёл кўчага атр сепиб чиқиб одамларга ҳидини ҳидлатса зино қилувчи деб айтилганини билишади. Лекин, бепарво бўлиб атр сепиб кўчага чиқаверадилар.

90% Аёллар кўчага безаниб, бўяниб чиқиш ҳаромлигини ва фақатгина танмаҳрами учун безаниш мумкинлигини ҳам биладилар. Аммо, буларни билсаларда кўчага безанмай чиқмайдилар.

90% Аёллар аёлнинг овози фитна эканлиги ҳақида эшитишган. Аммо, ҳар жойда овозларини кўтариб гапириб, қаҳқаҳа отиб кулишади.

Саволим шуки: Жаннат шунчалар ҳам арзон бўлиб қолдими ёки муслима опа-сингилларимиз жаннатдан воз кечдиларми?!


Уланиш учун


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
16.6K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-04-28 12:40:01
#Ақлли_хотин

Эр қўпол тарзда
аёлига:
- Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? - деди.
Аёл:
- Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, - деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
- Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? - деди.
Аёл:
- Мен айтябман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, - деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...

Уруш-жанжал билан эрини кӯчага кузатаётган аёллар учун ибратли. Синаб кӯринг...

@OCHILDI_DOMLA
14.5K views09:40
Ochish/sharhlash
2023-04-27 22:00:24
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН..

Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер..

Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер..

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил..

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт..

Аллоҳим, жума кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин...Амин.!.

@OCHILDI_DOMLA

ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ЖУМА АЙЁМИ БИЛАН ТАБРИКЛАНГ


Канала уланиш учун

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
45.2K views19:00
Ochish/sharhlash
2023-04-27 19:58:12 Қазо_намози.. #Qòllanma

6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.

1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
12 кунда - 1 йиллик
1 ой 6 кунда - 3 йиллик
2 ойда - 5 йиллик
4 ойда - 10 йиллик
6 ойда - 15 йиллик

Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.

Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.

Яъни;

2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).

Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.

Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!

Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...

12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, марра бизники бўлади ИншаАллоҳ.

Пешинни 4 ракатдан 6 марта
Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта
Шомни 3  ракатдан 6 марта
Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда.

Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.

Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...

Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз  қанчаси ўтиб кетмоқда. 

Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.

Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.

Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин. Амийн!

Узингиз истаган яқинларингизга улашинг


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
19.2K views16:58
Ochish/sharhlash
2023-04-27 14:52:50 #СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Сажда ояти учун сажда қилиш | Саждаи тиловат.

Ким саждаи тиловат оятини ўқиса ё эшитса дарҳол таҳоратли ҳолда, пок жойномоз устида, қиблага юзланиши керак.

Тиловат саждасини адо қилиш тартиби қуйидагича:

1) Нияти:
“Навайту ан асжуда саждататтилаавати мутаважжиҳан илал каъбати хоолисаллиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар” (такбирида қўл кўтарилмайди)


2) Тўғри саждага борилади ва 3-маротаба "“Субҳаана роббийал аълаа”ни айтиб “Аллоҳу Акбар” деб саждадан бош кўтарилади
(сажда 1-мартта бажарилади)


3)Саждадан бошини кўтариб қўлларини дуога очиб қуйидаги дуони ўқилади:
“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий Я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр” деб қўлларини юзларига суртиб омийн қилади.

Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 109
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 26
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 38
12. Нажм – 62
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, Шайтон йиғлаб шундай дейди: “Азоб бўлсин! Одам фарзанди саждага буюрилганди, сажда қилди, унга жаннат бўлади. Мен саждага буюрилгандим, бош торттим, менга дўзах бўлади”.

(Имом Муслим ривояти)


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
14.0K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-04-27 09:04:57 Эй аёллар! Эрларингиз асабий ва чарчаб келганида уларни тўғри тушунишга ҳаракат қилинг. Уйга кириб келганида табассумингизни дариғ тутманг. Чунки ташқаридаги олам мудҳиш ва машаққатлидир. Эркаклар рўзғорни эплаш, бир луқма ризқ топишда қандай қийинчиликларни бошдан ўтказаётганларини яхши билмайсиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
14.7K viewsedited  06:04
Ochish/sharhlash
2023-04-26 10:35:03 Бахтли яшамоқчимисиз?!
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...

- سُبحان الله.
Субҳаналлоҳ


- الحمدلله .
Алҳамдулиллаҳ


- لا إله إلا الله.
Лаа илааҳа иллаллоҳ


- اللهُ أكبر.
Аллоҳу Акбар


- سُبحان الله و بحمدهِ.
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи


- سُبحان الله العظيم.
Субҳаналлоҳил ъАзийм


- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ


- لا حول و لا قوة إلا بالله.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ


- اللهم صلِ على نبينا محمد.
Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад


- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين

Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн
!

Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
18.5K views07:35
Ochish/sharhlash