Get Mystery Box with random crypto!

90% Аёллар яланғоч-сифат кийинувчилар жаннатни ҳидини ҳам ҳидл | Ochildi Domla GROUP

90% Аёллар яланғоч-сифат кийинувчилар жаннатни ҳидини ҳам ҳидламаслигини билишади. Лекин, шундай бўлса ҳам узун ва ёпиқ либос киймайдилар.

90% Аёллар қош терувчи аёл лаънатланганлиги ва (қошни териш) ҳаром ишлигини билишади. Лекин, барибир қош теришади.

90% Аёллар атр сепиб кўчага чиқиш ҳаромлиги ва ҳадиси шарифда агар аёл кўчага атр сепиб чиқиб одамларга ҳидини ҳидлатса зино қилувчи деб айтилганини билишади. Лекин, бепарво бўлиб атр сепиб кўчага чиқаверадилар.

90% Аёллар кўчага безаниб, бўяниб чиқиш ҳаромлигини ва фақатгина танмаҳрами учун безаниш мумкинлигини ҳам биладилар. Аммо, буларни билсаларда кўчага безанмай чиқмайдилар.

90% Аёллар аёлнинг овози фитна эканлиги ҳақида эшитишган. Аммо, ҳар жойда овозларини кўтариб гапириб, қаҳқаҳа отиб кулишади.

Саволим шуки: Жаннат шунчалар ҳам арзон бўлиб қолдими ёки муслима опа-сингилларимиз жаннатдан воз кечдиларми?!


Уланиш учун


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA