Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-26 08:32:09 #ibrat
Кунларнинг бирида...

Бир бой киши камбағал одамга ачиган таомлар тўлдирилган идишни узатди. (Камбағал хурсанд бўлиб идишни уйига олиб кириб кетди) Камбағал идишни бўшатиб, уни тозалаб олиб чиқди. Ўрнига чиройли гулларни тўлдирди. Уни бойга олиб чиқди. Бой ҳайрон қолди. Камбағалдан нима учун бундай қилганини сўради: «Сенга айниган нарсаларга тўла идиш берсам, сен эса ўрнига гул тўлдириб чиқибсан!».

Фақир айтди: «Ҳар бир инсон қалбидаги нарсани беради».

Ибрат ва хулоса:

Қалбингизда доим гўзал нарсалар бўлсин!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
14.5K viewsedited  05:32
Ochish/sharhlash
2023-04-25 22:47:06
Намоз

1. Бомдод намози - Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2. Пешин намози - Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3. Аср намози - Зулматдан нурга чиқаради,
4. Шом намози - Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5. Ҳуфтон намози - Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.

АЛЛОҲИМ БИЗЛАРНИ НАМОЗНИ МУКАММАЛ АДО ҚИЛУВЧИЛАРДАН ҚИЛГИН..Амин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

УЛаниШ
@OCHILDI_DOMLA
19.6K views19:47
Ochish/sharhlash
2023-04-23 09:36:42 Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор...
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан ҳеч қачон соқит бўлмайди.

Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Yaqinlarga xam ulashing

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
3.9K viewsedited  06:36
Ochish/sharhlash
2023-04-22 12:26:10 Смотрите "SHAVVOL OYINING 6 KUN RÒZASI AFZALMI YOKI QAZO ROZA TUTGAN AFZALMI ?"
на YouTube


5.2K views09:26
Ochish/sharhlash
2023-04-22 08:56:41 Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди.
Подшоҳ унга яқинлашиб сўради: «Совуқ қотмаяпсизми?»
Қўриқчи: «Ҳа совуқ қотяпман, лекин иссиқ кийимим йўқ. Шунинг учун совуққа чидашдан ўзга иложим йўқ», деб жавоб берди.
Подшоҳ унга: «Ҳозир қасрга кириб, бирор ходимимдан сизга иссиқ кийим олиб келишини буюраман», деб ваъда берди.
Кекса қўриқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ қарсга киргач, берган ваъдасини унутди.
Эртаси куни тонгда, кекса қўриқчи қаттиқ совуқ туфайли ҳаёт билан видолашди. Унинг ёнида совуқдан титраган қўллар билан ёзилган мактуб турар эди.
Унда шундай деб ёзилган эди: «Эй подшоҳ, ҳар кеча бирор инсондан ҳеч нарса умид қилмай совуққа бардош берар эдим. Лекин сизнинг иссиқ кийим ҳақида берган ваъдангиз менинг қувватимни суғуриб олди ва ҳалок қилди».
Хулоса
Бошқаларга ваъда бераётганингизда аслида уларга тасаввур қилганингиздан-да кўпроқ нарса бераётган бўласиз. Шундай экан, берган ваъдангизга хилоф қилманг!
Агар ваъдангизни бажармасангиз, бу билан қанча нарсани вайрон қилаётганингизни билмайсиз.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
وَلاَ تَقْرَبُواْ مَالَ الْيَتِيمِ إِلاَّ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ حَتَّى يَبْلُغَ أَشُدَّهُ وَأَوْفُواْ بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ كَانَ مَسْؤُولاً

... Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд сўралажак нарсадир» (Исро сураси, 34-оят).

@OCHILDI_DOMLA
7.9K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2023-04-21 18:28:36 Смотрите "SHAVVOL OYINING 6 KUN RÒZASI AFZALMI YOKI QAZO ROZA TUTGAN AFZALMI ?"
на YouTube


5.0K views15:28
Ochish/sharhlash
2023-04-20 22:11:07
#Ҳайит_ва_Жума_Муборак

Рамазон Ҳайити ва Жума айёми муборак бўлсин

Бугун энг гўзал кунлардан бири, хам Ҳайит хам Жума, шундай улуғ кунда сизга икки дунёдаги барча яхшиликларни тилайман ЯҚИНЛАРИМ, ДЎСТЛАРИМ!

Дўстларга юбориб биринчилардан бўлиб табрикланг.

@OCHILDI_DOMLA
49.9K viewsedited  19:11
Ochish/sharhlash
2023-04-20 20:36:37 #Ҳайит_намози
ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
16.4K viewsedited  17:36
Ochish/sharhlash
2023-04-20 17:54:33 Мард Янга...

Гарчи замон мумсиқроқ,
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.

Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.

Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.

Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.

Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.

Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.

Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.

Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.

Қаратамиз, деди янга,
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтирда.

Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.

Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.

Туринг, деди хотини,
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз.

Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.

Ҳафта ўтмай докторлар
Янги дори дедилар.
Бу касалнинг ягона
Шудир кори дедилар.

Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.

Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.

Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.

Сотинг, деди, ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.

Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз.

Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.

Доктор деди: Оғир дард,
Умид фақат худодир.
Янга деди: Курашгум,
Ўнта жоним фидодир.

Яна деди: Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?
Доктор деди: Чораси
Япон деган бир жойда.

Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.

Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.

Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.

Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.

Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.

Сотинг, деди, ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.

Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.

Номусингиз синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз.

Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.

Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.

Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.

Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.

Сўрасангиз охирин
Нима бўлди, не этди?
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди Ласетти.

Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.

Эй акалар, демангиз:
Бу шунчаки ҳикоят.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.

Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига,
Мард янгалар бор бўлсин

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
17.0K viewsedited  14:54
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:37:28

13.4K views09:37
Ochish/sharhlash