Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-05 08:46:46 Рамазон ойида тўрт иш...

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар:

БИРИНЧИСИ: жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик.

ИККИНЧИСИ: Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик.

УЧИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан чин қалбдан хокисорлик ила мухтож бўлиб жаннатни сўрашлик.

ТЎРТИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан дўзахдан паноҳ сўрашлик ва йиғлаб йиғлаб ушбу дуони қилишлик: “Эй, Аллоҳим! Ўзингнинг раҳматинг ила бизни дўзахдан озод қил”.

“Ислаҳий байаанаат” китобидан Ҳазрат Мавлоно Абдуррауф Сикҳаравий 2-жилд. 273-бет. Абдулқайюм

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.5K viewsedited  05:46
Ochish/sharhlash
2023-04-05 07:10:41 Шайхнинг телефони ЖИРИНГЛАДИ... Ҳар доимгидай рўза ҳақида берилган саволларга жавоб беришлик учун, гўшакни кўтарган Шайх берилган саволдан "КАРАХТ" аҳволга тушиб қолди...

– Ассалому алайкум Шайх! (қалтироқ овозда зўрға гапирар эди).

— КОНДИЦИОНЕРЛИК хонада нозу-неъматлар билан саҳарлик қилиб ўтирган Шайх жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

– Мен Сомали (Африка давлати) дан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, (бироз сукут қилиб, инграган ҳолда) ИФТОРлик ҳам, САХАРЛИК ҳам қилмаяпмиз...
Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ. Бизнинг тутаётган рўзамиз ДУРУСТМИ?!

– Илтимос, жавоб берсангиз!
– Ало жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, алооо?!!

— Шайх бу саволга жавоб БЕРА ОЛМАДИ... Чунки, ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган эди...

— Бизлар эса нозу-неъматларга кўмилиб кетдик, бироз ФИКР юритайлик ва ШУКР қилайлик!

— Сўнгра ана ўша Кунда албатта неъматлар тўғрисида МАСЪУЛ бўлурсизлар.!

Мойчечак


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
10.2K viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2023-04-04 22:59:20 «Уйингиз фаришталар билан тўла эди»

Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиб (эр) лари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қуръон тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига:

- "Ассалому алайкум" -деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз:

- " Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз!" - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-"Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг!" - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар.
Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан:

-"Кошки ўтирсангиз эди" - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз:

-"Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми..?" - дедилар.
Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар.

-"Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим.”
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:

-"Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”

Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-"Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳиб (эр) ингиз Али (р.а)ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар.
Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдир.
Бошқа бир гуруҳи эса қўлингизда соҳибингизни кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлни фарзандига меҳр-шафқат билан севиб хизмат қилишлиги, фаришталар келиб сайр этадиган, улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматлардандур.
Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан (р.а) ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қуръон эшитиш учун келишган эдилар. Қизим, аёллар жудаям омадлидирлар. Агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларини тузатсалар, агар мазкур хизматларни онгли равишда, сидқи дилдан ибодат қасди ила бажарсалар, уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади...”

Хулоса: Бир аёл, ўз ҳаётига ислом нуқтаи назаридан қараса, Ислом динининг бой маданияти ила ҳаётини зийнатлантирса, ўз мустақил ҳаётини Исломий ўлчовлар билан гўзаллаштирса, бу аёлнинг уй-рўзғор юмушлари ҳам катта бир ибодатдир. Аёлларнинг жаннатни қозонишлари соҳиблари орқали янада осонроқ бўлади.
Бу ҳам бўлса, аёлларимиз учун жудаям яхши севинтирувчи хушхабардир.

Ҳадис:
«Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳиби (эри) га итоат қилса, у аёлга:
-"Жаннатнинг ҳоҳлаган
эшигидан киргин" - дейилади».
(Аҳмад ибн Ҳанбал, Саҳиҳут Тарғиб ват Тарҳиб)

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.4K viewsedited  19:59
Ochish/sharhlash
2023-04-04 10:22:07 Бугунги замонда нималар содир бўлаётганига бир эътибор беринг:
– Уйлар, яшаш масканлари катталашди, аммо оилалар кичрайди.
– Тиббиёт ривожланди, аммо соғлик-саломатлик ёмонлашди.
– Мол‑мулк кўпайди, аммо хайр‑садақа озайди.
• Эминлик топилди, аммо фикр сокинлиги барҳам топди.
– Илму маърифат кўпайди, аммо ҳикмат билан иш тутиш озайди.
• Муваққат, юзаки дўстлар кўпайди, аммо ҳақиқий дўстлар ноёблашди.
– Соатларнинг турли - тумани кўпайди, аммо вақтнинг қадри йўқолди.
– Инсонлар кўпайди, аммо инсонийлик йўқолди.

Аллоҳдан гўзал хотима сўраймиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
9.8K viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash
2023-04-04 03:55:37
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.7K viewsedited  00:55
Ochish/sharhlash
2023-04-04 03:52:56 Аллоҳ учун “Аллоҳ“ десайдим

Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:

— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...

— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?

— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.

— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.

Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.

— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай «Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ» дейсан.

Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили «Аллоҳ» десада, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: «Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!»

Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.

Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:

— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.

— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?

— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.

— Вазирликни берсамчи?

— Уни ҳам қабул этмайди.

— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?

— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.

— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф.

Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:

— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.

— Кераги йўқ.

— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.

— Йўқ.

— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмасада, уни никоҳингизга олсангиз.

— Йўқ.

Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибдида, сўрабди:

— Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдингку. Энди нега ундан воз кечяпсан?

Дўсти табассум қилдида, шундай жавоб берди:

— Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун «Аллоҳ» деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун «Аллоҳ» десайдим, нелар бўлмасди...

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.8K viewsedited  00:52
Ochish/sharhlash
2023-04-03 22:43:11 #Уламолар_суҳбатидан
Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун
фаришталарнинг афзали бўлди.
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун
у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун
Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.
– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи
энг яхши ой бўлди.
– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси
энг яхши кеча бўлди.

Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар
бўлишини бир ўйлаб кўринг…

Доктор Аҳмад Ийсо Маъасровий.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.5K viewsedited  19:43
Ochish/sharhlash
2023-04-03 17:39:04
Чўпон ота...
Бир эшитиб кўринг...

Якинларга хам улашинг

Уланиш
T.ME/OCHILDI_DOMLA
11.0K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-04-03 16:14:16
Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
Бухорий ривояти.
Амин я роббал аламин!
Каналга аъзо бўлинг!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
9.3K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2023-04-03 16:12:20 SIZ QANCHA YASHAGANSIZ? ESHTIB BILIB OLING

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba:
@OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing


Kanalga obuna bo'ling
T.ME/OCHILDI_DOMLA
10.3K views13:12
Ochish/sharhlash