Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-06-09 17:19:39 ТАҲОРАТ ОЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

Таҳорат олиш учун шундай жой танлаш лозимки, қуйилган сув ерга тушиб, кийим-бошга сачрамасин. Таҳорат қилишда беҳуда сўзларни гапирилмайди. Шароит бўлса, юзни қиблага қилиб таҳорат олиш ҳам одобдандир. Намозхон таҳорат қилишидан олдин унга тайёргарлик кўриши керак. Кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Масалан, оёқларни ювиш навбати келгандагина пайпоқларини ечишади. Бир оёқдаги пайпоқ ечилиб, оёқ ювилгач, у қайта кийилиб, сўнгра иккинчи оёқ пайпоғи ечилиб ювилади. Баъзилар ўртада бир артиниб олиб, сўнгра оёқни ювишга киришадилар ва ҳоказо. Бундай қилиш макруҳ ҳисобланади.

Суннатга кўра, таҳорат амаллари орасига бегона амал кирмаслиги керак. Узрли кишилар бундан мустасно.

1.Ният қилиш. Ният қалбдан ўтказиш билан бўлади. Аммо ниятни тилда айтиш мустаҳабдир.

2.Таҳоратни “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” билан бошлаш. Агар таҳорат аввалида “Бисмиллоҳ”ни айтиш эсдан чиқса, эслаганда айтилади.

3.Икки қўлни бўғинлари билан уч марта ювиш. Бармоқларни бир-бирига киритиб, ораларига сув етказиш керак. Узуги бор одам уни қимирлатиб тагига сув етказиши зарур. Қўллар ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا وَالْإِسْلَامَ نُورًا

“Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал маа тоҳурон вал Ислама нурон”

“Сувни поклик манбаи, Ислом динини эса нур қилиб яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”.
.. ᅠ
БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.0K views14:19
Ochish/sharhlash
2023-06-08 22:02:18
Assalomu Aleykum

Barchangizga JUMA Ayyomingiz Muborak Bo'lsin


Yaqinlaringizni Birinchi Bo'lib
Tabriklang


Kanalimizga obuna bo'ling
http://t.me/Ochildi_domla
13.3K views19:02
Ochish/sharhlash
2023-05-15 17:31:10 ЛИБОСГА ОИД УМУМИЙ ҲУКМЛАР

1. Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир.

2. Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.

3. Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

4. Жумҳур фуқаҳолар йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса жоиздир, дейишган.

5. Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.

6. Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

7. Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

8. Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

9. Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.

10. Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).

11. Яшил рангли кийим жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.

12. Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.

13. Ҳайвонлар сурати солинган кийим эркаклар ва аёллар учун ҳаромдир.

14. Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам ҳаромдир.

15. Жонли бўлмаган нарсаларнинг сурати бор кийимнинг ҳечқиси йўқ.

16. Терининг рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, Оиша онамиз йиртиб ташлаб, қалин рўмол ўратиб қўйганлар.

17. Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки икки шуҳратдан қайтардилар:
"Эй Аллоҳнинг Расули, икки шуҳрат нима?" дейишди. "Кийимнинг юпқалиги ёки қалинлиги, юмшоқлиги ва қаттиқлиги, узунлиги ва қисқалиги. Бас, ўшанинг ўртачаси ва тежамлиси бўлсин", дедилар".
Байҳақий "Шуъабул-иймон"да ривоят қилган.

18. Абулфараж қуйидагиларни айтади: "Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ийд ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди".

19. Имкони бўлатуриб, зоҳидликни ва тақвони кўрсатиш учун, қасддан хароб кийимларни кийиш мумкин эмас.

20. Ҳанафий ва шофеъий мазҳаби уламолари олим кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.

21. Мусулмон инсон учун бошқа диндаги қавмларнинг рамзи (шиори) ва белгиси бўлган кийимларини кийиш ҳаромдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Ижтимоий одоблар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

https://t.me/OCHILDI_DOMLA
5.0K views14:31
Ochish/sharhlash
2023-05-15 08:59:51 #Мутойиба

- Неварагинам нима қиляпсан?
- Интернетда ўтирибман, сиз
буни тушинмайсиз
- Нега тушинмас эканман,
друзянгда "Қайсар қиз" борми,
роса севишасану?
- Ха бор
- Ўша мен бўламан болам

Интернетда куп утирманг .. ким билан гаплашаётганингизни билинг .. огох булинг

Якинларга хам улашинг

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.8K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-05-14 15:59:27 Ҳикоя қилишларича, бир аёл ҳар куни оиласига деб ва яна битта ошиқчаси билан йўлдан ўтган кетган гадойга деб, нон ёпар экан.
Оч-наҳор олар деган мақсад билан нонни деразасидан чиқариб, осиб қўяр экан. Букри одам ҳар куни шу дераза ёнидан ўтиб, нонни оларкану, уй эгаларига миннатдорчилик билдириш эвазига минғирлаб, ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак! деб кетар экан. Ҳар куни шу аҳвол, букри одам келиб нонни оларкану, шу сўзларни айтиб йўлида давом этар экан. Аёл, букри одамни нон учун миннатдорчилик билдирмаганига тоза жахли чиқа бошлабди. Аёл ўзига ўзи шундай деди: Бу букри деганлари ҳар куни тушунарсиз гапларини қайтаргани қайтарган, нимани назарда тутаётган экан, деб ҳайрон бўлибди. Кунлардан бир куни, аёл букрига қарши бир нарсаларни ҳаёл суриб, қарор қилибди. Шундай қилсам, бу букридан қутиламан, дебди. Ўрнидан дарров туриб, букрига деб алоҳида нон қориб, хамирга озгина захар ҳам қўшиб юбориб пиширибди. Тайёр бўлган нонни тезгина шошиб деразага осиб қўйибдию, лекин қилган ишидан қўллари дир-дир қалтирай бошлабди. Дарров ўзига ўзи, Бу нима қилганим деб, нонни олиб оловга улоқтириб юборди. Сўнг бошидан хамир қориб, яна ўша-ўша жойга нонни осиб қўйибди. Одатдагидек букри келиб нонни олиб ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак! деб, аёлни дилидаги фикрларидан бехабар букри минғирлаб, йўлида давом этиб кетаверибди. Аёл ҳар куни нонини ёпар экан, узоқ узоқларга келажагини ўзгартираман деб кетиб қолган ўғлининг хаққига дуо қилар экан. Мана орадан ойлар ўтибдики, ўғлидан ҳеч бир дарак йўқ экан. Доим, эсон омон уйга қайтсин деб, дуолар қилар экан. Захарли нондан қутилган кун, кимдир аёлнинг эшигини ярим тунда тақиллатибди. Очиб қараши билан аёл даҳшатга тушади. Чунки унинг қаршисида ўғли турган эди. Ранглари ўчган, кўринишидан жудаям нимжон ва заиф эди. Кийимлари эса йиртилиб кетган, деярли гадойдан фарқи йўқ эди. Кўринишидан жудам оч ва толиққан. Бола уйга кириб, нафасларини ростлаб олиб онасига: менинг бу ердаги вужудим, мўъжизанинг ўзи онажон, бу ердан бир неча миллиард узоқликдаги масофада эдим. Мазам йўқ, жуда ночор аҳволда эдим. Йўллар шу даражада оғир эдики, жудаям қаттиқ толиққан эдим. Агар букри одам бўлмаганида, мени ўлишим аниқ эди. У менга ўзида бор таомини мени қутқариб қолиш учун, умид билан берди. Тақдиримга битилган бу яхши инсон мени ейишимга бир бутун нон берди. Нонидан бераётганида эса, бу унинг ҳар кундаги озуқаси эканлигини айтди. Менинг ҳожатим унинг ҳожатидан катта бўлгани учун, бугунги насибасини менга берди. Она шўрлик бу сўзларни эшитиши биланоқ юзидан даҳшатга тушгани билиниб турар эди. Кўзлари эшикка қадалиб, эрта тонгда туриб тайёрлаган заҳарли нонини ҳаёлидан ўтказди! Агар заҳарли нонни оловга улоқтириб юбормаганида, айланиб келиб ўғлига насиб қилган бўлиб, ҳозир ёнида ўтирмаган бўлар эди. Ўша лаҳзада, букрини айтган маъноли гапларига тушуниб етди. Ёмонликни улашсанг ўзинг билан қолажак, яхшиликни илинсанг, ўзингга қайтажак!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
12.8K viewsedited  12:59
Ochish/sharhlash
2023-05-13 14:29:16 Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама!
Зеро, берса, миннатдир, бермаса, зиллат (хорлик)дир!
Аллоҳдан истагин, берса, неъматдир, бермаса, ҳикматдир
...

Мавлоно Жалолиддин Румий.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
11.1K viewsedited  11:29
Ochish/sharhlash
2023-05-13 09:11:19 Закот бермаган ҳожининг наркоман ўғли...
Куни кеча акам билан суҳбатлашиб қолдик. Гап орасида айтиб берган бир воқеалари мени жуда мутаассир қилди. Уйқум қочди... Ғоят ҳаётий ва ибратли воқеа бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим.

“Бир қадрдонимиз бор. Ўзи таниқли шифокор, аёли ҳам олий маълумотли. Тадбиркорлик орқали унча-мунча бойлик ҳам орттирди. Уч нафар қизини яхши жойларга узатган, уч нафар ўғлига ҳам тагли-тугли оилаларнинг одобли қизларини келин қилган. Қисқаси, оиласига ҳамма ҳавас қилади.

Бир куни шу ҳожи акам қўнғироқ қилиб қолди. Кутилмаганда фарзанди орқали синовга тутилибди. Обрўли бир ташкилотда ишлайдиган ўғли наркоманларнинг сиртмоғига тушибди. Тоғдаги дала ҳовлисини ва бир офисини арзон-гаровга сотиб юборибди. Тошкентдан водийга – қадрдонимнинг ёнига учиб бордик. Қийин кунида ёнида бўлгим, бу ҳам Аллоҳнинг синови эканини эслатиб, унга далда бергим келди. Йўлма-йўл акамизнинг ҳаёт йўлини таҳлил қилиб кетдим. Ўзи намозхон, бойлигиниям ҳалол йўл билан топган. Ҳаромдан ҳазар қилади. Лекин...

Мени чиройли чойхонада кутиб олди. Овқатланиб бўлгач, дардини дастурхон қилди. Уларни айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Фақат жудаям обрў-эътиборга эга қудасининг олдида боши хам бўлганини ва айниқса мана шу ҳолат қаттиқ изтиробга солганини таъкидлашим кифоя, менимча...

“Ҳожи ака! Билишимча, ўғлингизни “мелиса” ҳам, духтир ҳам, насиҳат ҳам бу балодан қайтара олмайди. Аммо битта йўли бор, қиламан десангиз, айтаман. “Албатта қиламан, укажон, тезда айтинг!” дедилар. Мол-дунёнгизни ҳисоблаб, домладан қанча закот беришингиз кераклигини ҳисоблатиб олинг. Кейин маҳалла-кўйдан ночор яшайдиган оилаларга закотингизни бўлиб берасиз” дедим. Бўлди, албатта шундай қиламан дедилар. Яна битта иш бор, дедим у кишини ҳайрон қолдириб, Содирхонни дуо қиласиз, бошқа танбиҳ бермай турасиз. Рози бўлди.

Олти-етти ойлардан сўнг яна қўнғироқ бўлди. “Укажон, Тошкентга келувдим, уйдамисиз?” – ҳожи ака довон ошиб, атайин менинг ёнимга келибди. Кўришдик. Гапиролмай йиғлаяпти, мен хавотир аралаш охирини кутяпман. Ўзига келиб айтишича, ўғли бутунлай “қутилибди”. Беш вақт намозни канда ўқияпти экан. Ҳатто вилоят ҳокимлигига ишга ҳам кирибди.

Субҳаналлоҳ... Яратганнинг санъатига, чеварлигига яна бир карра лол қолдим.

“Укажон! Энди айтангиз бўлар, бунинг сири нимада?”

“Ҳожи ака, қачондан бери пул топасиз, бирор марта закот берганмисиз?”

...У киши жавоб беролмай жим қолди.
“Топган бойлигингизда камбағалларнинг ҳақи бўлади. У ҳақ ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Агар ўз ихтиёрингиз билан бермасангиз, бошқа йўл билан чиқиб кетади барибир, аммо бу жуда оғриқли бўлади. Закот камбағалларнинг бойда турган омонати, уни тезроқ бериб, елкадаги оғир юкдан қутилиш керак!”, дедим.

“Тўғрисини айтсам, биринчи марта ночор оилаларга маҳсулот олиб борганимда қандайдир ичимдан йиғи келаверди. Тушунмайману лекин ичимдан ўтган ўша туйғуни умрим давомида биринчи марта ҳис қилиб тургандим. “Бериш” роҳат дегандингиз. Чиндан ҳам шунақа экан...”

Бу орада собиқ наркоман уч марта қўнғироқ қилиб, дадасидан ҳол-аҳвол сўради, камчилик йўқми, деб хабар олди. Ўзим ҳам роҳат қилдим.

Бу ҳаётий воқеа. Мана шу кунларда бўлиб ўтди. Ўшанчун бой бўламан деган одам эҳсон қилиши керак. Закоту садақаларини ортиғи билан бериб юрса, топган-тутганида барака бўлади, яхшиликларга буюради. Чунки Аллоҳ эҳсоннинг мукофоти эҳсондир деган...”

Даврада ўтирган дўстларимиз ҳам бу ҳикоядан қаттиқ таъсирланди. Ибратли бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим. Зеро, Рудакий ҳазратлари айтганларидек:

Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим

Унга дарс беролмас ҳеч бир муаллим.

Абдулазиз Муборак.


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
18.1K viewsedited  06:11
Ochish/sharhlash
2023-05-12 12:45:50 ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар
:

1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди.

"Қуръон қалблар шифоси"
китобидан.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
11.7K views09:45
Ochish/sharhlash
2023-05-11 22:05:14
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
♡ Чин юракдан билдирай тилак,
♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

ЖУМА МУБОРАК!

@OCHILDI_DOMLA
41.0K views19:05
Ochish/sharhlash
2023-05-11 15:17:19
Yaqinlarga yuboring va sababchisi siz bo'ling'

Kanalimiz https://t.me/OCHILDI_DOMLA
24.4K views12:17
Ochish/sharhlash