Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-18 16:16:33 Смотрите

XIJRIY YANGI YILINGIZ MUBORAK BÒLSIN ХИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН "Muharram oyi va ashuro kuni Fazilatlari...."



7.3K viewsedited  13:16
Ochish/sharhlash
2023-07-18 16:08:24 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Эслатма! 2023 йилнинг 19 июль куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2023 йилнинг 28 июль, жума кунига тўғри келади.

Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.

Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.

Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

@OCHILDI_DOMLA
9.3K viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash
2023-07-18 12:22:24 "Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba: @OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga obuna bo'ling
T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.2K views09:22
Ochish/sharhlash
2023-07-18 12:05:01 "Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba: @OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga obuna bo'ling
T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.1K views09:05
Ochish/sharhlash
2023-07-18 10:18:23 Бомдод намози - юрак-қон томирлари касалликларига шифо

Бир неча юз йиллардан бери олимлар инсон саломатлиги учун неча соатлик уйқу фойдалиги борасида бош қотириб келадилар ва ҳамон бу йўналишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бир гуруҳ мутахассислар инсон саломатлиги учун 8 соатлик уйқу фойдали десалар, айримлари 4-5 соатлик уйқу етарли эканини таъкидлайдилар. Иордания кардиология илмий-тадқиқот маркази олимларининг тадқиқотларга кўра, инсон саломатлиги учун 5-6 соат ухлаш меъёр ҳисобланар экан. Марказ олимлари узлуксиз узоқ вақт ухлаш юрак-қон томирлари учун зарарлигини, хусусан, қон қуюқлашиши, инфаркт, миокард касалликларига олиб келишини маълум қилдилар.
Шунингдек, кардиологлар юрак, юрак-қон томирлари касалликларини олдини олишда уйқудан туриб, ўқилган бомдод намози энг самарали шифо эканлигини тавсия этдилар. Боиси, узлуксиз уйқуни олдини олиш учун ҳар куни ўн беш дақиқа уйқудан туриш юрак-қон томирларини турли касалликлардан сақлашга сабаб бўлади.

Субҳаналлоҳ....

Кўнгил яқинларга ҳам улашинг савобига шерик бўласиз иншааллох!!!

Каналга уланиш

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.6K viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash
2023-07-17 10:31:54 ​​Болаларга паноҳ тилаш дуоси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга

أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ

«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таaммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.)

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.3K viewsedited  07:31
Ochish/sharhlash
2023-06-12 20:54:44 #Aqida #audio

Арш ва Курсий

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba
@OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga obuna bo'ling

T.ME/OCHILDI_DOMLA
2.3K views17:54
Ochish/sharhlash
2023-06-12 14:52:37 Фотиҳа сурасининг фазилати

Имом Ибн Қоййум роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Агар банда Фотиҳа сураси билан даволанишни яхши суратда адо этса, шифо топишда унинг ажойиб таъсирини кўради. Маккада бир муддат турган вақтимда менга бир хасталик етди. У ерда табиб ва на зарур дориларни топа олмадим. Шунда ўзимга Фотиҳа сураси билан ўқиб, дам солиб, муолажа қила бошладим. Сўнгра уни ажиб таъсирини кўрдим. (Яъни, шифо топиб, тузалдим)
Сўнгра касал бўлиб, оғриқлардан шикоят қилганларга уни тавсия қила бошладим. Кўпчилик шу (Фотиҳани ўқиб дам солиш) туфайли тез тузалиб кетди».

Изоҳ: Бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳа сураси ҳар беморлик учун шифодир» дедилар. (Шўъубул иймон, 1/450)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
3.1K views11:52
Ochish/sharhlash
2023-06-11 14:39:20 Аллоҳнинг изни билан гуноҳларни ўчирувчи сабаблар

1. Гуноҳларингни тасбеҳларинг билан ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бир кунда юз марта «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчириб юборилади", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

2. Истиғфорларинг билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атуубу илайҳи», деб айтса, урушдан қочгандаги гуноҳи ҳам кечириб юборилади», дедилар».
(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, деганлар.

3. Қуйидаги зикр билан гуноҳларни ўчир

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ер юзидаги бирор киши "Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ", деб айтса, гарчи унинг хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечириб юборилади", дедилар.
(Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳдан бошқа бирор куч ва қувват йўқ).
Имом Термизий ривояти.

4. Таом сўнгида ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки таом еб бўлиб: «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар.
(Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис, дедилар.

5. Кийим кийгандан сўнг ҳамд айтиш ила гуноҳларингни ўчир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.

(Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин).
Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!!!
•┈

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.7K views11:39
Ochish/sharhlash
2023-06-11 14:17:52 Ҳаёт ўлимдан сўради: Нима учун инсонлар мени яхши кўради-ю, сени ёмон кўришади? Ўлим: - Чунки сен гўзал ёлғонсан, мен эса аччиқ ҳақиқат!

@OCHILDI_DOMLA
8.4K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash