Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-20 08:17:06
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.1K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:58:31
Ихлос сураси эса ўн секунд ичида ўқиб бўлинар экан. Худди шунингдек, ушбу ҳадисда айтилган мазкур калималарни юз мартадан айтишга ҳам жуда кам вақт кетади. Ортикча куч-қудрат ёки зеҳн-заковат ҳам талаб қилмайди.
Бироқ бунинг савоби дунёча экан — ўнта қул озод қилганнинг, еттита туя сўйиб, садақа қилганнинг савоби берилар экан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
11.8K viewsedited  12:58
Ochish/sharhlash
2023-04-17 15:19:34 QADR KECHASIDA QANDAY DUO ÒQILADI VA NECHI RAKAAT NAMOZ ÒQISH KERAK BILIB OLASIZ



15.8K viewsedited  12:19
Ochish/sharhlash
2023-04-16 20:06:18 BENAMOZLAR UCHUN DAHSHATLI MARUZA ..BENAMOZLARGA YUBORAMIZ



5.5K views17:06
Ochish/sharhlash
2023-04-15 06:05:00 Тарихдаги энг кучли узр

Абу Зарр розияллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳга: “Эй қора хотиннинг ўғли, мени босиб олдинг!” дегандилар, Билол ғазаб қилган ҳолда ўрниларидан туриб: “Аллоҳга қасам, мен бу ишни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман”, дедилар. Бу хабар етказилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди ва: “Эй Абу Зарр! Онасини айбладингми? Сенда жоҳилият одатлари бор экан”, дедилар. Абу Зарр йиғладилар ва: “Эй Аллоҳнинг расули, менга истиғфор айтинг”, дедиларда масжиддан йиғлаган ҳолда чиқиб кетдилар. Кейин Билолнинг олдига келиб, юзларини тупроққа қўйдиларда: “Аллоҳга қасам, то оёғинг билан юзимни эзғиламагунингча бошимни кўтармайман. Сен олийжаноб кишисан, мен эса пасткашман”, дедилар. Билол ҳам йиғлаб унга яқинлашдиларда, унинг юзидан ўпдилар. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун бир марта бўлса ҳам сажда қилган юзни оёғим билан босмайман”, дедилар. Кейин икковлари ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлаб, йиғида давом этишди.
Бизлар бугунги кунда бир-биримизга ёмонлик қилиб қўйсак кечирасиз дейишга ҳам ботина олмаймиз.
Узр сўраш юқори маданият ҳамда олий фазилатли хулқлардандир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.4K viewsedited  03:05
Ochish/sharhlash
2023-04-14 02:04:03
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

@OCHILDI_DOMLA

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
17.2K views23:04
Ochish/sharhlash
2023-04-10 18:55:58 Бир киши кўз тегишидан ҳадиксирайди, бир куни ҳақиқатдан унга ҳасадчининг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб хавотир олади, айнан ўша йили ўқишга кира олмайди.
– Аёл эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда ўша иш ҳосил бўлади, яъни улар касал бўлиб қолишади.

Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми? Сабаби ушбу ҳадиси қудсийдадир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай дейди: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”, деб айтган. Шундай экан, Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилинглар, ким гўзал гумон қилса, муваффақиятга эришади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
10.6K viewsedited  15:55
Ochish/sharhlash
2023-04-09 10:59:58 #Тунги_зикрлар
« АСТАҒФИРУЛЛОҲ»

Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
«Астағфируллоҳ»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ учун сизга илиндим!
Каналга уланиш:

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
3.9K viewsedited  07:59
Ochish/sharhlash
2023-04-09 08:46:28 Қайнонамнинг дуоси ёҳуд онамнинг даккиси...

Менинг умр йулдошим "Зарафшон" ресторанида ишлаётган пайтлар эди.

Кайнонажонимга энг кўп ёрдам бериб турган ўша вақтида менинг умр йулдошим бўлганлар. Алохида яшаб, уч фарзандлик, ўғиллик бўлдик.
Умр йулдошим 3 жойда гап ўйнаб, хар сафар у пайтларда гаплар, мехмондорчиликлар уйда бўларди. Мен кичкина кичкина угил фарзандларим билан кушнимиздан хонтахта олиб чикиб, дастурхон тузатардим, пиширик пиширар эдим.
Икки хил овкат.:- норину, сомсани хамма узи киларди.
Хозирги пайтларга ухшаб тайер буюртма қилинмас эди.

Йилда уч марта гап олсалар, хужайиним дарров уша куни КАЙНОНАЖОНИМНИ уйга олиб келар эдилар .

Мехмонлар кетишгач, гапдан тушган хамма пулни ОНАЖОНларига туткизиб битта дуо килинг дер эдилар.

КАЙНОНАЖОНИМ рахматли кузда еш билан, (отинойи эдилар) угилларини дуо килардилар.

- шу пулингга кичкина опангга холодильник оберсам еки бельгияни пальтосидан олсам майлими? - деб рухсат хам сураб куярдилар


Хужайиним эса:
- Онажоним бу энди сизники. Кимга берасиз, нима киласиз, мени ишим йук ОНАЖОН , кам кустингизга ишлатаверинг дер эдилар.

КАЙНОНАЖОНИМЛА шунда менга караб, «сиз хам розимисиз» дегандек

- майлими шунака килсам? - деб сурардила

Мен эса :
- Менга караманг ойижон, бемалол углингизни дуо килиб, ишлатаверинг, - дердиму ,
ичимда эса (ешманде), вой учта кичкина бола билан гап кутсаму, бир сумини колдирмасдан бервордилая дердим.

Эртаси куни онамга:
- Каранг она, гапни хамма пулини куевингиз яна ойижонга бервордилар, хар сафар шунака киладилар, - дердим.

-Учир овозингни, хали эркакни пулига хужайин булиб колдингми? Таги паст, назари пастларни гапиряпсанми менга?
болам бу гаплар сенга ярашмадия - деб уршиб берардилар.
- Ялангоч колаяпсанми? Очмисан? Нимадан камчилигинг бор?
Аралашма, кайнонангга ковок уйсанг, мени кизим эмассан!
Мехмон кутган булсанг аеллик вазифанг болам еки улиб колдингми?
Худо хохласа учта углинг бор. Ана уларни пулига хужайин буласан!
Товушингни чикарма, очик юз билан эрингга кара ,худди курасан мендан, - деб уришиб берардила

Ман эса аламдан:
- Cизда беш угил, лекин кайси бири ГАП дан тушган пулини сизга беради?
Бизниям харажатли жойларимиз бор,
ахир икки хонада яшаймиз, учта углим бор, уйни кенгайтиришимиз керак.

Онам эса рахматли:
- эх болам а, Сен дуо олавер, уйни оллох сенга гойибдан беради дер эдилар...

Мана шу кунларгаям етиб келиб уйлаб колдим.

Кичик углим Жалолиддин австралияни СИДНЕЙ шахрида ошпазлик буйича укишни тамомлаб,
СИДНЕЙдаги " ХАЯТ "- деган мехмонхонада ишлаяпти.

Таътилга келиб, мени адаси билан олиб ДУБАЙга олиб келди.
"МАЗДА -6 " маркасидаги машинани ижарага олиб, ДУБАЙдаги хамма гузал жойларга хам таржимонимиз хам спонсоримиз булиб юрибти.

Оркасидан караб кузимга еш келади.

"Бундан хам куп ДУО олишга кодир эдик, нега она отани ганиматлигини уша вактда билмадик?
Еки хозиргичалик тушунмадик?

ОНАМ рахматлик айтганларидек гойибдан уй берди.

ОНАЖОНИМНИ уйлари Сузукота махалласидаги бузилди.
Олти хонали уйга эга булдик

Бу билан нима демокчи булганимни тушунган булсангиз керак!!!!!

(Бу маколам билан, ДУО ни нималарга кодирлигини эслатиб утмокдаман)

Ешларга ибрат булсин деб ездим.
ЕШЛИК КИЛИБ КАТТАЛАРНИ ,АЙНИКСА ОТА ОНАНИ ДИЛИНИ ОГРИТИБ КУЙИШМАСИН !!!!!!


КЕЛИНЛАРНИ ЧИРОЙЛИ ЯШАБ , ТУБ КУЙИБ, ПАЛАК ЕЗИШИГА , КЕЛИНЛАРНИ ОНАСИНИ РОЛИ БЕКИЕС ЭКАН..

АГАР УША ПАЙТЛАРДА ОНАМ МЕНГА :
- Вай кара, кайнонанг келиб, хамма пулни олиб кетдими ?
Ахир уйласа буладику , 3 нафар норасиданг бор, тор уйда утирган булсанг,нега боламни пулимни оламан ,ахир узи хам не умидлар билан гап уйнаган, пулини кор холига ишлатса булмайдими, деб енимни олиб , мени босмаганларида .............. нима булишини уйлаб узим куркувга тушдим


Шу ДУО сабаб , мен кукардим, хозир дуне курмокдаман, фарзандларимни эъзозидаман
АГАР МЕН КАЙНОНА ОНАЖОНИМНИ ДУОЛАРИНИ олмаганимда, балки бундай ИЛМга ОБРУга , КАЙТА КАЙТА УМРА САФАРЛАРИГА ва гойибдан ОЛЛОХ УЗИ ЕТКАЗГАН.уйларга ва бундай келажагимни меваси булмиш , асал неваралар куриш бахтига сазовор булмасмидим

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.7K viewsedited  05:46
Ochish/sharhlash
2023-04-08 15:09:22 Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...

Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!

• Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
• Завқланиб туҳмат қилиш билан,
• Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...

Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.

• Сизни ғийбат қилишяптими?
• Иғво қилишяптими?
• Хафа бўлиб ўзизни сиқманг! Балки хурсанд бўлинг. Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.0K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash