Get Mystery Box with random crypto!

#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ Сажда ояти учун сажда қилиш | Саждаи тиловат | OCHILDI DOMLA

#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Сажда ояти учун сажда қилиш | Саждаи тиловат.

Ким саждаи тиловат оятини ўқиса ё эшитса дарҳол таҳоратли ҳолда, пок жойномоз устида, қиблага юзланиши керак.

Тиловат саждасини адо қилиш тартиби қуйидагича:

1) Нияти:
“Навайту ан асжуда саждататтилаавати мутаважжиҳан илал каъбати хоолисаллиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар” (такбирида қўл кўтарилмайди)


2) Тўғри саждага борилади ва 3-маротаба "“Субҳаана роббийал аълаа”ни айтиб “Аллоҳу Акбар” деб саждадан бош кўтарилади
(сажда 1-мартта бажарилади)


3)Саждадан бошини кўтариб қўлларини дуога очиб қуйидаги дуони ўқилади:
“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий Я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр” деб қўлларини юзларига суртиб омийн қилади.

Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 109
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 26
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 38
12. Нажм – 62
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19

Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, Шайтон йиғлаб шундай дейди: “Азоб бўлсин! Одам фарзанди саждага буюрилганди, сажда қилди, унга жаннат бўлади. Мен саждага буюрилгандим, бош торттим, менга дўзах бўлади”.

(Имом Муслим ривояти)


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA