Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-08 15:04:04 Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан, 1. Ожизликдан. 2. Дангасаликдан. 3. Қўрқоқликдан. 4. Бахилликдан. 5. Ўта қариликдан. 6. Бағиртошликдан. 7. Ғафлатдан. 8. Ночорликдан. 9. Хорликдан. 10. Бечораҳолликдан. 11. Камбағалликдан. 12. Кофирликдан. 13. Ширкдан. 14. Фосиқликдан. 15. Бадбахтликдан. 16. Мунофиқликдан. 17. Шуҳратпарастликдан. 18. Риёкорликдан. 19. Соқовликдан. 20. Карликдан. 21. Жинниликдан. 22. Моховдан. 23. Песликдан. 24. Ёмон касалликлардан. 25. Қарзларнинг оғир келишидан. 26. Кишиларнинг устун келишидан. 27. Неъматнинг завол топишидан. 28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан. 29. Тўсатдан келадиган ўчингдан. 30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.4K viewsedited  12:04
Ochish/sharhlash
2023-04-07 22:23:59
Sogʻindimda siz ya Rosululloh

Ulashing

Ulanish uchun

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
1.8K viewsedited  19:23
Ochish/sharhlash
2023-04-07 22:03:59
ESHITIB MAZA QILING SIZ VA YAQINLARINGIZ UCHUN ESHITING VA YODLAB OLING

Ulanish uchun
http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
2.0K viewsedited  19:03
Ochish/sharhlash
2023-04-07 18:13:49 Миллионер фаррош ҳикояси...

"Ҳаж сафарига бордик, ибодат қилиб юрганда бир отахонни кузата бошладим, уни ҳар куни масжид саҳнини тиззаси билан ўтирволиб юваётганини кўрардим. Ёши бир жойга бориб қолган отахондан дуо олмоқчи бўлдим, шерикларим билан ёнига бориб:
– Қандай ҳам яхши касбингиз бор,- дедим араб тилида. Чўнтагимдан бироз пул чиқариб қўлига тутқаздим.

Чол пулларни у ёқ-буёғини кўриб, “нима қилай буларни?” деган маънода менга қаради, "Дуо беринг бизга" дедим.
У пулни қайтариб қўлимга тутқазиб "Дуони пулга бермайман" деди. Қилган ишимдан бироз хижолат бўлдим...

Чолни суҳбатга тортдим, "Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилади?" дедим.
Чол эса:
– Сизлар мени пулга муҳтож деб ўйлаяпсизлар, тўғрими? Мен сизларга камбағал бўлиб кўриняпман, шундайми? Мақтаниш эмас-у, аммо мени кимлигимни биласизларми? - деди ва шу заҳотиёқ ўзи жавоб берди саволига:

-Мени Арабистонда фалонта заводим бор, ҳаж фондига ҳар йили фалон миллион реал ўтказаман, яна кўп ишлар қиламан, аммо кўнглим тўлмайди қилган ишларимдан. Кимлигимни унутмаслигим учун ҳаж бошланди дегунча ишимдан таътил олиб, чет элга дам олгани кетяпман, деб шу ерга келаман ва ҳаж охиригача шу ишни қиламан, мени бу кийимда биров танимайди, зора шу ишим Аллоҳга мақбул келса!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.8K viewsedited  15:13
Ochish/sharhlash
2023-04-07 06:19:04
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

@OCHILDI_DOMLA

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.1K views03:19
Ochish/sharhlash
2023-04-06 16:27:58
Xoji ota masjidida Ramazon shukuhi Quron xatmi davom etmoqda

Toshken tumani Xoji ota jome masjidi
8.6K views13:27
Ochish/sharhlash
2023-04-06 15:56:57 Аллоҳим! Рамазонда олий ҳиммат бер:
– рўза тутишга қодир жисм бер!
– таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
– зикрли тил бер, Аллоҳим!
– хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан
озод қил!
– мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
– амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
– рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.9K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2023-04-06 13:00:31 Оналар уч хил бўлар экан:
Биринчиси, боласига бир пайпоқ ёки қанд олиб берганида, “қани айтчи, болам, буни сенга ким олиб берди?” деб сўрар, шу тариқа боласини ўзига йўналтирар, ўзини кўрсатар экан;

Иккинчиси, ҳар совға олганида, “болам, буни мен олиб бердим, лекин даданг соғ бўлсин, унинг пулига олдим. У ишлаб пул топмаса, ололмасдик” деб болани отасига боғлар экан;

Учинчиси, “буни мен олган бўлсам ҳам, пулини даданг ишлаб топган бўлса ҳам, аслида Аллоҳ бизни, сени шу билан ризқлантирди. Ҳаммаси унинг марҳаматидир” деб, Аллоҳни эслатар экан. Миннатни, шукрни ёлғиз Аллоҳга қолдирар, иймон ва тақво учун жиддий бир пойдевор қўяр экан!

Биринчиси Онадир, иккинчиси вафоли ва ақлли Онадир, учинчиси эса вафоли, ақлли ва эътиқодли Онадир!
У ҳам Она, ҳам тарбиячи, ҳам буюк ўқитувчидир...

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
1.5K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2023-04-05 16:01:11 Рамазон ойида содир бўладиган баъзи хатолар:

1. Шомдан олдин ижобат бўладиган фурсатда дуони тарк
қилиш.
2. Шом азонини эшитганда такрорлаб турмаслик.
3. Токи азон тугагунича оғизни очмай туриш.
4. Шом намозидан кейинги равотиб суннатни тарк қилиш.
5. Таровеҳ намозини имом билан бирга охиригача
ўқимаслик.
6. Рамазоннинг биринчи кечасида таровеҳ ўқимасдан,
бошқа ишга машғул бўлиш.
7. Фақат Рамазонда намоз ўқиш.
8. Таом ва ичимликда исрофга йўл қўйиш.
9. Хатми Қуръонни тафаккур қилиб эшитишдан ғафлатда
қолиш.
10. Ифтор билан машғул бўлиб, шомни уйда ўқиш.
11. Шом билан хуфтон орасидаги вақтни беҳуда ўтказиш.
12. Саҳарликни тарк қилиш. (Чунки ҳадисда: «Саҳарлик
қилинглар, саҳарликда барака бор», дейилган).
13. Саҳарликда дуо ижобат бўладиган пайтни зое қилиш.
14. Ёш болаларни рўза тутишга қизиқтирмаслик.
15. Ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва алдов каби баъзи ҳаром
нарсалардан тийилмаслик.
16. Ҳайит учун кийиниш баҳонаси билан Рамазоннинг энг
охирги фазилатли кунларини бозорда ўтказиб юбориш.
17. Фазилатли кунларни сериал ва фильмлар томоша
қилиш билан ўтказиб юбориш.

Уламолар суҳбатидан.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
4.7K viewsedited  13:01
Ochish/sharhlash
2023-04-05 12:36:34 «Боламдан тотлиси йўқ дейди аёл»

Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл..!

Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола..!

Аёл борки бари, қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
7.0K viewsedited  09:36
Ochish/sharhlash