Рамазон ойида тўрт иш... Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойида амал қилишлари учун умматларига тўрт ишни буюрганлар: БИРИНЧИСИ: жуда кўп “Ла илааҳа иллаллоҳ”ни ўқишлик. Яъни, юриб кетаётиб ҳам, ўтириб туриб ҳам, ҳар дамда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб тилда зикр қилишлик. ИККИНЧИСИ: Аллоҳ таъолога чин қалбдан тавба ва истиғфор қилаверишлик. УЧИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан чин қалбдан хокисорлик ила мухтож бўлиб жаннатни сўрашлик. ТЎРТИНЧИСИ: Аллоҳ таъолодан дўзахдан паноҳ сўрашлик ва йиғлаб йиғлаб ушбу дуони қилишлик: “Эй, Аллоҳим! Ўзингнинг раҳматинг ила бизни дўзахдан озод қил”. “Ислаҳий байаанаат” китобидан Ҳазрат Мавлоно Абдуррауф Сикҳаравий 2-жилд. 273-бет. Абдулқайюм http://T.ME/OCHILDI_DOMLA 8.5K viewsedited 05:46