Get Mystery Box with random crypto!

«Уйингиз фаришталар билан тўла эди» Бир куни Саййидимиз | OCHILDI DOMLA

«Уйингиз фаришталар билан тўла эди»

Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиб (эр) лари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қуръон тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига:

- "Ассалому алайкум" -деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз:

- " Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз!" - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-"Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг!" - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар.
Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан:

-"Кошки ўтирсангиз эди" - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз:

-"Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми..?" - дедилар.
Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар.

-"Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидирлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим.”
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо:

-"Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”

Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

-"Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳиб (эр) ингиз Али (р.а)ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар.
Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдир.
Бошқа бир гуруҳи эса қўлингизда соҳибингизни кийимини тикар экансиз, оёқларингиз билан фарзандингиз бешигини тебратар эдингиз. Бир аёлни фарзандига меҳр-шафқат билан севиб хизмат қилишлиги, фаришталар келиб сайр этадиган, улар ҳайрон қоладиган ва табриклайдиган хизматлардандур.
Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан (р.а) ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар.
Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қуръон эшитиш учун келишган эдилар. Қизим, аёллар жудаям омадлидирлар. Агар ниятларини тузатсалар, агар ҳис-туйғуларини тузатсалар, агар мазкур хизматларни онгли равишда, сидқи дилдан ибодат қасди ила бажарсалар, уларнинг бажарган бутун ишлари ибодат ўрнига ўтади...”

Хулоса: Бир аёл, ўз ҳаётига ислом нуқтаи назаридан қараса, Ислом динининг бой маданияти ила ҳаётини зийнатлантирса, ўз мустақил ҳаётини Исломий ўлчовлар билан гўзаллаштирса, бу аёлнинг уй-рўзғор юмушлари ҳам катта бир ибодатдир. Аёлларнинг жаннатни қозонишлари соҳиблари орқали янада осонроқ бўлади.
Бу ҳам бўлса, аёлларимиз учун жудаям яхши севинтирувчи хушхабардир.

Ҳадис:
«Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳиби (эри) га итоат қилса, у аёлга:
-"Жаннатнинг ҳоҳлаган
эшигидан киргин" - дейилади».
(Аҳмад ибн Ҳанбал, Саҳиҳут Тарғиб ват Тарҳиб)

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA