Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-03-29 15:30:45 Ey zinokor! Zino qilayotganingda onangni opa–singlingni qizingni o'yla...!!!

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba @OCHILDI_DOMLA

Eshiting va yaqinlaringizga xam ulashing

Kanalga obuna boling
T.ME/OCHILDI_DOMLA
7.7K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-03-28 22:57:04 ​Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

Yaqinlarga xam ulaahing

http://T.me/OCHILDI_DOMLA
6.5K viewsedited  19:57
Ochish/sharhlash
2023-03-28 15:45:03 Shayton va uning vasvasini quvish (haydash ) duosi (Namozdagi xar xayollardan saqlanish)

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba;
@OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga ulanish uchun

T.me/OCHILDI_DOMLA
8.8K views12:45
Ochish/sharhlash
2023-03-28 03:03:43 Йўқлаб бораман...

Юраман пеш билиб ишимни,
Билмадим, мен қандай боламан?
Кўрай деб энг яқин кишимни,
Онамни бир йўқлаб бораман...

Кутади ўзимдан зиёда,
Қўллари ҳар доим дуода,
Уловда бўлмаса, пиёда
Онамни бир йўқлаб бораман.

Болам деб тинмаган кун-у тун,
Жонини беради биз учун,
Эртамас, индинмас, шу бугун
Онамни бир йўқлаб бораман.

Дунёни бир четда қолдириб,
Ёшлигим эслатиб, кулдириб,
Қучоғим гулларга тўлдириб,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Неларни хом ҳаёл сургунча,
Ҳар ерда ҳам саёқ юргунча,
Соғиниб суратин кўргунча,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Ишим йўқ дунё-ю тахт билан,
Кўнглимга солгандим аҳд билан,
Ул-буллар олволиб шахд билан
Онамни бир йўқлаб бораман.

Кутади соғиниб йўл қараб,
Бир ойда келар деб кун санаб,
Меҳмони бўлиш ҳам зўр шараф,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Жонимга ородир суҳбати,
Сарвар Мирзо дардим ёраман.
Фарзандлик бурчимдир ҳурмати,
Онамни бир йўқлаб бораман! 

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.0K viewsedited  00:03
Ochish/sharhlash
2023-03-27 02:49:27 Kim shu namozni òqisa gunohi kechirilib xaj va umra ajrini olar ekan ..

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

Manba:
@OCHILDI_DOMLA

Eshting va yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga obuna bo'ling

T.ME/OCHILDI_DOMLA
9.7K views23:49
Ochish/sharhlash
2023-03-27 02:45:23 КЕЧ БЎЛМАСДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК!

Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётидан ибрат олайлик!
Оиша онамиз айтади:
Уйимизда бир ойлаб қозон қайнамаган кунлар кўп бўлар эди. У вақтда нон ҳам йўқ, қуруқ хурмо еб, устидан сев ичар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшак, ёстиқлари меш теридан бўлиб, ичи хурмо қипиғи тўлдирилган бўлар эди. Эланган оқ буғдой нонни, семиз қўй этини умрлари давомида кўрмадилар. Қорин тўйдириб, таом емадилар, кечаси оч ётиб, яна кундузи рўза тутар эдилар. Бир куни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга раҳмим келиб, йиғлар эдим. Орқаларига ёпишган қоринларини силаб: - Ота-онам Сизга фидо бўлсин ё Расулуллоҳ, дунё ноз-неъматларидан бироз фойдалансангиз нима бўлади?”, – дедим.”
Шунда ул зот:
- “Эй Оиша , ўтган пайғамбарлар бундан ҳам оғир қийинчиликларга чидаб юриб, Парвардигори олдига бордилар. Уларга Аллоҳ кўп ҳурматлар кўрсатиб, улуғ неъматлар ато қилди. Мен уларнинг аҳволини била туриб, дунёдан лаззатланишга ҳаё қилурман”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти биз учун ибрат-намуна. Ул зотнинг ҳаётини кўпроқ ўрганайлик. Шунда бизга берилган бу неъматларнинг шукрини адо этишга кўплаб таҳмид айтамиз. “Алҳамдулиллаҳ” дея оламлар Робби Аллоҳга ҳамд айтамиз.

Дўстларингизга ҳам улашинг

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
12.4K viewsedited  23:45
Ochish/sharhlash
2023-03-26 03:14:48 РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:
1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.


Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:
1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.

Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
4.8K viewsedited  00:14
Ochish/sharhlash
2023-03-25 17:52:38 Ikki kalima va ikki rakat namoz evaziga Alloh nimani kafolatladi?

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!


Manba @OCHILDI_DOMLA

Eshiting va yaqinlarga xam ulashing

Kanalga obuna boling
T.ME/OCHILDI_DOMLA
9.3K views14:52
Ochish/sharhlash
2023-03-25 08:02:28 РАМАЗОН - ҚУРЪОН ОЙИ: МУЛК СУРАСИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Таборак (Мулк) сурасида ер,
осмон ва бошқа мавжудотларни яратишдаги ҳикматлар, Аллоҳнинг қудрати, бу дунёда имонсиз ўтганларнинг охиратдаги афсус-надоматлари, ризқ-рўз талаб қилиш, табиий офатлар – ер ютиши, осмондан бало ёғилиши хавфи, ҳидоят, залолат каби масалалар баён этилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.

Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).

Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД
#РАМАЗОН

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
12.2K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2023-03-25 02:29:19
#Рамазон

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар
(Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@OCHILDI_DOMLA
6.6K viewsedited  23:29
Ochish/sharhlash