Get Mystery Box with random crypto!

OCHILDI DOMLA

Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA O
Telegram kanalining logotibi ochildi_domla — OCHILDI DOMLA
Kanal manzili: @ochildi_domla
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.12K
Kanalning ta’rifi

Тошкент туманидаги "Хожи ота" жоме масжидининг имом хатиби Очилди домланинг телеграмдаги pасмий каналига хуш келибсиз!

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-01 15:30:50 МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ЖАННАТГА 122 ЭШИК

1. Ҳар бир амални фақат Аллоҳ таолонинг ро-зилигини кўзлаб бажариш, яъни ихлосли бўлиш.
2. Аллоҳ таолога тавба қилиш.
3. Янги чиққан ойни кўрганда дуо қилиш.
4. Иймон ва савоб умиди ила рўза тутиш.
5. Иймон ва савоб умиди ила кечаларини бедор ўтказиш.
6. Иймон ва савоб умидида Қадр кечасида бе-дор бўлиш.
7. Рамазоннинг охирги ўн кунида янада жидду жаҳд қилиш.
8. Умра қилиш.
9. Эътикофда ўтириш.
10. Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.
11. Қуръони Каримни тиловат қилиш.
12. Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатиш.
13. Аллоҳ таолони зикр қилиш.
14. Истиғфор айтиш.
15. Таҳоратни мукаммал адо этиш.
16. Таҳорат олгандан кейин шаҳодат калима-сини айтиш.
17. Доимий таҳоратли бўлиб юриш.
18. Мисвок ишлатиш.
19. Таҳорат олгандан кейин икки ракат намоз ўқиш.
20. Азонни эшитгандан кейин унинг дуосини ўқиш.

"Рамазон соғинчи" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг:


http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
6.6K viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash
2023-04-01 14:17:48 Фидя ва фитр садақаси нима?

Савол : Фидя ва фитр садақаси нима ва улар кимларга берилади?
Жавоб: Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Фитр садақаси, уни Рамазон ойи ичида берган киши зиммасидан соқит бўлади. Фитр садақаси миқдори буғдой ёки майиздан икки кило, хурмо ёки арпадан тўрт килодир. Фитр садақаси аслий эҳтиёжидан ортиқ кумуш закоти нисоби миқдоридаги мулки бўлган мусулмонларга вожибдир. (Яшаш учун зарурий, иш қуроллари аслий эҳтиёж ҳисобланади). Улар ўзлари ва балоғатга етмаган фақир болалари номидан фитр садақасини беришлари керак. Хотини, катта ёшдаги болалари ва бой фарзандлари учун беришлари шарт эмас. Фитр садақаси вожиб бўлиши миқдоридаги мулкка эга киши фарз садақа ололмайди. Унга қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақаси уни бермаган одам зиммасидан соқит бўлмайди. Уни рамазон ойидан кейин ҳам бериши лозим (“Муҳтасарул виқоя”).

Кундан – кунга қувватдан кетиб борадиган, қайта кучга тўлмайдиган қариялар, тузалишига умид бўлмаган беморлар рўза тутмаслигига шариатимиз рухсат беради (“Баҳрур роиқ”). Улар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фитр садақаси миқдорида мискинларга фидя беришади (“Ҳидоя”).

Улар истасалар, фидяларининг ҳаммасини бир қилиб , Рамазон ойининг бошида ёки охирида беришлари мумкин (“Фатовойи Ҳиндия”).

Агар улар фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак (“Ниҳоя”).

Фидя ва фитр садақа закот олиши мумкин бўлган кишиларга берилади. Фитр садақани зиммийларга ҳам бериш мумкин.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
7.6K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash
2023-04-01 10:58:33 ҚУРЪОН ЁДЛАШ ФОЙДАЛАРИ

– Қуръон ёдлаш хотирани кучайтиради;

– зеҳнни ўткир қилади;

– идрок этиш, фаҳмлаш қобилиятини ўстиради, кишининг дунёқарашини кенгайтиради;

– руҳий барқарорлик, хотиржамлик бағишлайди;

– паришонхотирликка, фикрни бир жойга жамлай олмасликка барҳам беради;

– дилга қувонч бағишлайди;

– инсоннинг ўзига бўлган ишончини оширади;

– иммунитетни кучайтиради;

– мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг Қуръон ёдлашлари дарсларни яхши ўзлаштиришларига ёрдам беради.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
7.4K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2023-04-01 10:56:31 НАЖОТ КАЛИТЛАРИ

Қуръони каримда баён этилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган нажот калитлари ўнтадир:
1) Фотиҳа сураси;

2) “Аллоҳу Роббий ла ушрику биҳи шайа”, яъни “Аллоҳ менинг Раббимдир, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайман”;

3) “Лã илãҳаиллã анта субҳãнака инний кунту миназ ӟолимийн”, яъни: “Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим”;

4) “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, яъни: “Аллоҳ бизга етар, У қандай ҳам яхши вакилдир”;

5) “Лãҳавла ва лã қуввата иллã биллãҳил ъалиййил ъаӟийм”, яъни: “Буюк ва Улуғ бўлган Аллоҳникидан бошқа куч ҳам, қувват ҳам йўқдир”;

6) истиғфорни кўпайтириш;

7) “Лã илãҳа иллаллоҳул ъаӟиймил ҳалийм, лã илãҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъаӟийм, лã илãҳа иллаллоҳу Роббус самавãти вал арǯ, Роббул ъаршил карийм”, яъни: “Буюк ва ҳалим бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Буюк Аршнинг Раббисидан бошқа илоҳ йўқ, осмонлар ва Ернинг, буюк Аршнинг Раббисидан бошқа илоҳ йўқ”.

8) “Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазан, ва аъузу бика минал ъажзи вал касал, ва аъузу бика минал бухли вал жубн, ва аъузу бика мин ғолабатид дайни ва қоҳрир рижал”, яъни: “Ё Аллоҳим, мен Сендан қайғу ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолиш ва номардлар олдида разил бўлишдан паноҳ тилайман”;

9) “Я Ҳаййу я Қоййум, лã илãҳаиллã анта, бироҳматика астағийсу”, яъни: “Эй тирик ва қойим турувчи Зот, Сендан бошқа илоҳ йўқ, раҳматингга ғарқ қилишингни сўрайман”;

10) “Аллоҳумма роҳматака аржƴ, фалã такилний илã нафсий торфата ъайнин, ва аслиҳ лий шаний куллаҳ. Лã илãҳа иллã ант”, яъни: “Ё Аллоҳим. Раҳматингдан умидворман. Бир лаҳза бўлса-да, нафсимни ўз ҳолига ташлама, менинг барча ҳолатимни ислоҳ қил. Сендан ўзга илоҳ йўқ”.

#Дуо

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
7.7K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:48:23 Ифтор пайти учун бешта тиббий тавсия

1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш.

2. Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.

3. Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.

4. Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.
Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув
ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида
йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.3K viewsedited  13:48
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:02:21
Гўзал дуолардан бири:
«Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотимани сўрайман. Рамазонда зиён кўргувчилардан қилиб қўйма!»


@OCHILDI_DOMLA
7.7K viewsedited  13:02
Ochish/sharhlash
2023-03-31 15:39:51 Сув ичишдаги ҳикмат..

Агар сувни ўтириб ичсангиз, танангиздаги барча чўкинди ва сарқитларни ҳайдаб чиқаради. Бу чиқиндилар орасида буйракда тош йиғилишига сабаб бўладиганлари ҳам бор.
Агар сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичсангиз ва ҳар бўлиб ичишда нафас олсангиз, тана ҳаводан кислород олади, бу эса жисмга инсулин беради. Инсулин – танани қандли диабетдан ҳимоя қилувчи моддадир.
Сувни тик туриб ичмаслик лозим. Бунда ҳам ҳикмат бор. Тик туриб ичилган сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқли ичакка ўтиб, у ерни шикастлаши мумкин.
Яна бир гап. Сувни ичганда, шошмай, секин ҳўплаб ичиб, салавот ва шукрона билан ичишда ҳам ҳикмат бор.
Субҳоналлоҳ! Замон тараққий этгани сари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида жуда кўп ҳикмат борлиги юзага чиқяпти:
"Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин" (Имом Муслим ривояти).

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
8.9K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2023-03-31 07:59:00
Рамазон ойини иккинчи жума куни сизга хайрли ва барокатли бўлсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

ЖУМА МУБОРАК!

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
5.1K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2023-03-29 22:30:59 #Рўзадорнинг_фазилати
Рамазон ойининг ҳар кечаси Аллоҳ таоло уч марта:

“Истиғфор айтувчилар борми, кечираман”, дейди.

Рамазон ойининг ҳар бир кунида Аллоҳ таоло минг-минглаб бандаларини дўзахдан озод қилади.

Рамазон ойининг жума кунлари ҳар соатда минг-минглаб кишиларни дўзахдан озод қилади.

Рамазон ойининг охирги кунида Рамазоннинг бошидан то охиригача қанча бандани дўзахдан озод қилган бўлса, шунча кишини озод этади

(Имом Байҳақий, “Шуъабул ийман”).

@OCHILDI_DOMLA

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
1.1K viewsedited  19:30
Ochish/sharhlash
2023-03-29 22:28:29 Ким таровеҳ намозига қоим бўлса

Баъзи рўзадорлар таровеҳ намозини ўқишмайди ёки ундан баъзисини ўқишади, холос. Ваҳоланки, Рамазонда таровеҳда қоим бўлган кишининг савоби улкан ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.
(Имом Бухорий ривоят қилган)
Ушбу таровеҳ намозини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг халифалари адо қилишган. У бандани Роббига яқин қилиб, бандага Аллоҳнинг мағфирати ва муҳаббатини келтириб чиқарадиган сабаблардандир.
Таровеҳни ўқимасдан, уни тарк қилиш (савобдан) маҳрумлик деб эътибор қилинади.

@OCHILDI_DOMLA

http://T.ME/OCHILDI_DOMLA
1.1K viewsedited  19:28
Ochish/sharhlash