Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.16K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 151

2021-12-15 07:53:28 Шапка ҳақида

Сарлавҳани кўриб машина олишга шапка деб ўйлаган бўлсанг ўқиме қўёр. Бу ҳақиқий шапка ҳақида.

Хуллас мен талабалик давримда пальтода юрардим асосан ва абсолютно шапка киймасдим. Москвани даҳшатли совуқларида ҳам

Аям шапка кийиб юр дерди, мактаб пайтида ҳам киймасдим шапка. Олиптагарчилик хули.

Ҳозир ўзим қидириб, истаб, топиб кийиб оламан шапкамни, биров шапка кий дейиши шарт эмас. Шапка бу инсоният ўйлаб топган энг топ кашфиётлардан бири. Шапка кий миянг музлаб қомасин менга ўхшаб Шапка шапкажоним шапкақизғалдоқ. Сени яхши кўраман. Кечир шунча йил игнор қилганим учун.

@nurbekalimov
7.2K views04:53
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:22:36 ​​"Ўзбек интеллигенцияси" деган гапни эшитсам, нимагадир кўз олдимга биринчи бўлиб Чўлпон келади. Кейин бошқалар.

Чўлпонни кўпчилик лирик шоир деб билади, лек шахсан мен уни Сергей Есенин, Поль Варлен, Николай Гумилёв ва Артюр Ремболар каби бунтарьлар сафига қўшган бўлардим.

Мана бу мисраларни қаранг:

Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар?
Шарқнинг оналари, жувонларими?
Қаршимда йиғлаган бу жонлар кимлар?
Қуллар ўлкасининг инсонларими?

Шеър тўлиқ саволлардан иборат, "Бузилган ўлкага" деб номланган шеъри ҳам нега ва нима учун деган саволларга жавоб ахтаради. Саволлар хижрон там висол ўйинларига эмас, ижжтимоий муаммоларга қаратилган бўлади. Қалбида олов, анжанский чапанилик бор бўлган интеллигенция вакилига қиёслайман уни...

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,
Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен.
Ул юлдуз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: мен уни тушда кўрамен.
Тушимда кўрамен — шунчалар гўзал,
Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!

Мана шу шеърни тўлиқ ўқиб чиқингда, бу ерда бир қиз сиймоси ҳақида гап кетаётганига бирорта исбот йўқким буни инсоний муҳаббат ҳақида деб интерпритация қилинса...

Чўлпонни ўқишимиз керак, Чўлпон осмонимизда қачонлардир порлаган ёрқин юлдуз бўлиб қолаверади. Чўлпон мен учун ўзбек адабиётининг (эътибор беринг, фақат шеъриятининг эмас) топ-3 вакилидан биридир.

Яхши томони бугунги кунда ҳам унинг китоблари нашр қилинмоқда, Академнашрдаги братларим барака топишсин, Чўлпоннинг икки жилдли «Танланган асарлар»и нашр этишибди

Биринчи жилддан, шоир ҳаётлик пайтида чоп эттирган тўплам ва даврий нашрларда эълон қилинган шеърларидан сараланган 200 га яқин шеърлар жой олган.

Уни тайёрлаган мутахассислар нашрнинг оммабоплигини назарда тутиб шеърлар имлосини бирхиллаштириш, ҳозирги имлога яқинлаштириш йўлидан боришган.

Иккинчи жилддан эса «Кеча ва кундуз» романи ўрин эгаллаган.

Китобнинг эътиборга лойиқ жиҳати, романнинг аслига энг яқин нашр ҳисобланади. Таниқли олим Дилмурод Қуронов романнинг 1936-йилда чоп этилган илк нашрига мослаб тайёрлаган.

Китобни ўқиган синчков китобхон бу буюк асарнинг аввалги нашрлари билан чоғиштириб, фарқли жиҳатларини илғайди, унга қизиқиши ортади.

Муқова: қаттиқ
Нархи: 33 000 сўм (ҳар бир жилд)
Харид: t.me/akademsavdo

Харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.

Кузатиб боринг: @akademnashr
4.9K views13:22
Ochish/sharhlash
2021-12-14 14:45:16 Бугун Hyatt мехмонхонасида “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг “Янги имкониятлар кучи” номли ребрендинг тақдимот маросимида қатнашдик.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ўзининг ребрендинг жараёнини тақдимот қилди ва янги почта тизимида мижозларни нима кутаётганлиги ҳақида гапириб берди.

Бугундан бошлаб бренднинг янги номи — UzPost

Ребрендинг жараёни доирасида компания шунингдек ўзининг савдо платформаси/маркетплейсини ҳам ишга туширибди. “Unisavdo” деб ном олган ушбу маркетплейснинг Android ва iOS тизимлари учун мобиль иловалари 2021 йилнинг май ойида тақдим этилди. 300дан ортиқ тадбиркорлар “Unisavdo”да ўз маҳсулотларини жойлаштириш учун шартномалар имзолашди. Бугунги кунга келиб платформада 14 000 дан ортиқ маҳсулотлар жойлаштирилган ва улар республика бўйлаб етказиб берилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон почтаси” АЖ тўловларни қабул қилишнинг пул ўтказмаларини амалга оширишнинг янги тизими - “Avval”ни ишга туширди. “Fvval” тизими почта томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлар учун тўловни амалга оширадиган ягона марказлашган дастур бўлди. Ушбу тўлов тизими ёрдамида мижозлар 100 дан ортиқ хизматлар учун тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади. Ушбу тизим туфайли почта операторларида жойларда мобиль қурилмалари орқали тўловларни қабул қилиш имконияти ҳам бўлди.

2021 йилнинг охирига қадар тўлиқ ишга тушириладиган энг муҳим ўзгаришлардан бири почта логистикасининг янги тизими бўлди. Янги тизим жараёнларни оптимизация қилишга, почта жўнатмаларини расмийлаштириш босқичларини қисқартиришга ёрдам беради. Эндиликда “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз уйларидан чиқмасдан туриб ўз жўнатмаларини веб сайт, мобиль илова ёки Telegram бот орқали расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

ID код олган мижоз ўзига яқин почта бўлимига келади ва уни кўрсатади. Оператор мижоз томонидан олдинроқ киритилган маълумотларни почта тизимида кўради ва жўнатмани расмийлаштиришни дарҳол бошлайди.

Бундан ташқари, янги тизим кўп сонли жўнатмаларни расмийлаштиришни ҳам енгиллаштиради, бундан айниқса юридик шахслар кўпроқ фойдаланишлари мумкин. Катта миқдордаги почта жўнатмаларни юбормоқчи бўлган мижозлар керакли маълумотларни битта Excel файлга киритиб, уни почта тизимига юклашлари мумкин бўлади.

Авваллари “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз жўнатмалари қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлишмаган бўлса, эндиликда янги тизим орқали улар онлайн тарзда ўзларининг жўнатмаларини кузатиб боришлари мумкин.

Ушбу ўзгариш нафақат почта мижозларига, балки компаниянинг ўзига ҳам ёрдам беради. Чунки энди почта жўнатмаларнинг қайси босқичларида энг узоқ узилишлар ёки кутишлар кузатилиши ҳақида ishoncli маълумотларга эга бўлади. Ушбу маълумотлар асосида компания жойлардагу муаммоларни аниқ ҳал қилишга муваффақ бўлади.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ автопарки ва инфратузилмаси ҳам янгиланиши керак эди. Компания 27 та Дамас, 75 та кичик Caddy, 4 та катта ISUZU ва 2 та юк ортувчи Газел автотранспортларини ҳамда 417 та электроскутер ва 200 та велосипедларни харид қилди. 15% почта бўлинмалари қайта таъмирланди ва қолган барча бўлинмалар ҳам босқичма-босқич равишда таъмирланади. Почта бўлинмаларининг техникалари ҳам янгиланди. Уларга янги компьютер техникалари, тўловни қабул қилишнинг мобиль қурилмалари тақдим этилди. Янги форматдаги ва янги дизайндаги пилот бўлинмалар очилди, келгусида уларнинг андозаси бўйича мамлакат бўйлаб барча почта бўлинмалари янгиланади. Шунингдек, компания автоматлаштирилган мажмуалар - почтоматларни ҳам жорий қилди. Улар орқали мижозлар ўз жўнатмаларини ўзлари олишлари мумкин бўлади. Бугунга келиб республика бўйлаб 30 та почтомат ўрнатилган.

Ўзбекистон Почтасини ребрендинг билан табриклаймиз ва ушбу соҳадаги реформаларда омад тилаймиз.

Тадбирдан суратлар ва янги логотип

@nurbekalimov
5.9K views11:45
Ochish/sharhlash
2021-12-14 13:47:27 Сиз нима деб ўйлайсиз?

Даниялик антрополог ва ёзувчи Питер Фрейхен айтяпти, кунлардан бир куни у Шимолий Қутбда ов қилиб юрганида ови бароридан келмайди, шунда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ўзи овлаган морж гўштидан каттагина қисмини унга кесиб беради. Фрейхен бу одамларга миннатдорчилик билдираётганда улар айтадики: "Бизнинг ўлкаларда биз ҳаммамиз инсонмиз, шундай экан, биз бир биримизга ҳамиша ёрдам берамиз, бунинг учун бизга миннатдорлик билдиришлари эса ёқмайди. Бугун мени овим бароридан келди, эртага сен омадлироқ бўласан. Бизда, "Совғалар билан одам қулга айланади, қамчи билан эса итга" деган мақол бор" дебди.

Албатта бу ҳикояни кўриб кўпчилигимиз қойил маладес там отангга баллидан босворамиз.

Лекин, Дэвид Грэбер айтяптики, қарз бу инсоният ривожининг узвий ажралмас қисмидир. Қарздорлик тамойили ҳеч қачон йўқолмайди, биз ишлатаётган нақд пул ҳам аслида кимнидир биздан қанча қарзлигини англатади деяпти. Мисол, сизда 1000 долдр пул бўлса, демак жамият сиздан шу суммани қарз, бу қоғоз аслида қарздорлик тилхати ва уни бутун дунё тан олиб қабул қилаверади. Нонвойга борсангиз у ҳам олади, нос сотадиган хола ҳам қабул қилади ҳатто, давлат ва банкларнию индамадим.

Ницше эса қарздорликни бутун инсоният диний қарашларининг ҳам ажралмас қисми деяпти, масалан бу дунёда ёмонликлар қилишинг бу қарз, чунки нариги дунёда ушбу қилмишларингни азоб билан тўлайсан. Ундан ташқари бизни динимизда ҳам каффорат, гуноҳларни ювиш деган нарсалар бор, бу ҳам минде опқараганда қарз тўлаш демакдир.

Нима деб ўйлайсиз, примитив яшаш тарзида бўлган ўша Питер Фрейхенга учраган эскимосларнинг дунёқарашидан келиб чиқиб, бугунги кунда инсонлар жамияти қарз деган нарсани унутиб яшай оладими?

@nurbekalimov
6.2K viewsedited  10:47
Ochish/sharhlash
2021-12-13 19:02:33 Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида кесиб ташланган 81 та дарахт воқеаси кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда, яъни 2020 йилнинг февраль ойида дарахт кесишга қарши мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик, қимматбахо дарахтларни кесиб ташлаган «Building and Supplies» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганди.

Оммавий ахборот воситалари
прокуратура маълумотларига таяниб дастлабки терговда айбланувчилардан 1 млрд 891,3 млн сўм зарар ундирилганлигини билдирган.

Кўпчилик қатори менга ушбу ишнинг якуни нима бўлгани қизиқ.

Шу боис, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасига ундирилган 1 млрд 891,3 млн сўмни нималарга ишлатишгани, Тошкент шаҳар прокуратурасига эса жиноят иши нима бўлганини билиш мақсадида расман мурожаат юборгандим.

Қизиқ ҳолат: Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг билдиришича, табиатга етказилган зарар учун ундирилган 1 млрд 891,3 млн сўм қўмитага берилмаган ва шу кунга қадар Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамида сақланмоқда.

Шунча вақт депозит ҳисоб рақамида пулни ушлаб туриш тўғрими, деган саволга молиячилардан жавоб олаяпмиз.

Шу йилнинг 9 ноябрида юборилган мурожаатимизга Тошкент шаҳар прокуратураси ҳозирча жавоб бермади. Менимча мурожаат чуқур ўрганилаётган бўлса керак.

@deputat_kusherbayev
2.9K views16:02
Ochish/sharhlash
2021-12-13 18:58:39
“Yosh kitobxon” tanlovining saralash bosqichi muddati o‘zgardi

Ko‘plab yoshlarning takliflarini inobatga olgan holda arizalarni qabul qilish muddati 25-dekabrga qadar uzaytirildi.

“O‘zbekiston yoshlari forumi” doirasida butun mamlakat bo‘ylab keng qamrovli loyihalar amalga oshirilmoqda. Tashkil etilayotgan loyihalarda tanlovga ariza yuborgan yoshlarning aksariyati qatnashayotganligi, qolaversa yoshlarga qulaylik yaratish maqsadida tanlovning saralash bosqichi 27-28-29–dekabr sanalariga ko‘chirilganligini ma’lum qilamiz.

O‘ylaymizki bu vaqt yosh kitobxonlarga tayyorgarlik ko‘rish uchun qo‘shimcha imkoniyat taqdim etadi.

Yosh kitobxon tanlovining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari
Telegram • Instagram • Facebook • Youtube
3.6K views15:58
Ochish/sharhlash
2021-12-13 15:37:52 Энг ёмон кўрган нарсаларимдан бири

Энг ёмон кўрган нарсаларимдан бири бирорта одамнинг типа уялиши керак бўлган нарсасини ҳаммани олдида гапириб устидан қотиш.

Бир куни мактабда боллар билан "эшак минди" ўйнаётсак, битта синфдошимизни шимини анақа қисми йиртилиб кетди. Мен буни кўрдим, индамадим, лекин яна бир киши кўрган эди, ўша ўртоғимиз ҳаммани эътиборини шунга қаратиб воха-вохалаб кула бошлади. Испанский стыд ушлавоган илк онларим шу бўлса керак. Тўғриси, машнақа вазиятларда кўрмаганга олишни афзал деб билганман мен.

Кўчада кетаётсам бирорта қиз пошнаси баландлигидан қоқилиб кетса ҳам как будто кўрмагандай ўтиб кетаман, чунки у хижолат бўлиб биринчи сенга қарайди.

Йўлга ахлат ташлаб кетаётганни, қизилдан ўтиб кетганни, машинасини пиёдалар йўлига қўйиб кетаётганни кўрганга ол, гапир, обсуждать қил. Лекин просто сени олдингда хижолат бўладиган холатга тушиб қолган одамни кўрмаганга олиб кетавер.

Антон Павлович Чеховнинг "Болахонали уй" ҳикоясида зўр битта диалог бор, шуни болалигимдаёқ ўқиб миямга қуйиб олганман.

"Кишининг яхши тарбия олганлиги, унинг дастурхон устига соусни ағдариб юбормаслигида эмас, бошқа бирор киши бехосдан шундай қилган тақдирда, уни пайқамагандек бўлиб кўринишда..."

@nurbekalimov
5.9K views12:37
Ochish/sharhlash
2021-12-13 14:49:07 ​​Сўз кучи ҳақида (Китоб тавсия)

Муқаддас китоблардан бири бўлмиш Инжилнинг Янги аҳд бўлими шундай бошланган: "Биринчи бўлиб сўз пайдо бўлди..."

Шеърий адабиётдаги братанларимдан бири Анатолий Грант a.k.a. Николай Гумилёв ўзининг бир шеърида шундай деганди: "Худо сўз билан оламни яратди, сўз билан шаҳарлар вайрона бўлди..."

Сўзни қудрати ҳамма нарсанинг қудратидан устундир, чунки ҳар қандай кипишь сўздан бошланади.

Гитлер ўз сўзлари билан одамларни гипноз қилиб, катта уруш бошлаб, Европа вайрон бўлганини ёки Гандининг сўз билан одамларни тинчлантириб, катта қурбонлардан асраб қолганлигини эсла.

Так вот, агар нотиқлик санъати, фикрларни тўғри етказиб бериш ва умуман риторикани ўрганмоқчи бўлганларга Ирина Лешутина: Риторика. Нотиқлик санъати китобини тавсую.

Ушбу китоб орқали нотиқлик санъатининг сир-у асрорларидан бохабар бўласиз. Унда омма қаршисида нутқ сўзлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, кийиниш маданиятидан тортиб ўзини қандай тутишгача бўлган билимлар акс этган. Китоб ўз нутқини ривожлантириш истагида бўлганлар, журналистика соҳаси вакиллари, қолаверса, жамиятнинг барча қатлами учун умумий ва фойдадан холи эмас. Қайси соҳа вакили бўлишингиздан қатъий назар ҳозир қўлингизда ушбу китоб бор бўлса, демак, сиз муваффақият сари илк қадам ташладингиз. Жамиятда ўрнингизни мустаҳкамлаш, юксак марраларни эгаллаш истагингиз бўлса, “Риторика” китоби доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Босилиноради!

Китобни ўзбек тилида шу ердан сотиб олиш мумкин https://asaxiy.uz/product/knigi/ilm-fan-va-darsliklar/irina-leshutina-ritorika-notiklik-sanati?language=ru

@nurbekalimov
6.0K views11:49
Ochish/sharhlash
2021-12-13 13:47:58
Қадрли биродар ва биродаркалар, «Тошкент ёшларни севади» шиори остида пойтахтда ўтказилаётган ёшлар ойлиги вообше авжига чиқмоқда

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Абдулазиз Назировнинг маълум қилишича, ёшлар ойлиги доирасида жорий йилнинг 14-17 декабрь кунлари Тошкентдаги ёшлар марказида “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бўлиб ўтади.

Ома лекин пойтахт ёшлар ойлигига роса қаттиқ тайёргарлик кўрибди. Бир кун қарасанг, маҳаллага тушиб, маҳалла даражасида ёшлар байрами ўтказади, бир кун қарасанг, спорт ҳафталиги ўтказади, бир қарасанг, интеллектуал ўйинлар ҳафталиги ўтказади, яна бир қарасанг, ёшлар учун мега шоулар ўтказади. Энди эса бу йўналишда ҳам ёшлар учун фойдали ҳафталиикни бошлашибди.

14-17 декабрь кунлари Тошкентдаги ёшлар марказида бўлиб ўтадиган “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги”нинг жадвали билан манетта танишишингиз мумкин: https://t.me/AANazirov/152. Хатиржам борилоради, асосийси, барчаси мутлақо текин

@nurbekalimov
6.2K viewsedited  10:47
Ochish/sharhlash
2021-12-13 08:55:39 Ёшлар форумидаги таклифлардан мен ўзим учун Топ-3 таклифларни ажратиб олдим. Мана шу таклифларни тўлиқ қўллаб қувватлайман. Яна қўллаб қувватлайдиганларим кўп, аммо менга ёққан энг топларини улашяпман:

Масофавий таълим аккаунтидан таклиф: Ўқишга киришдаги имтиёзларни йўқотиш ҳақида

Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига кириш учун 31 хил турдаги имтиёзлар бор. Булар орасида умуман имтиҳонсиз, бунинг устига тўлиқ давлат гранти асосида ўқишга киришни таъминловчи имтиёзлар ҳам мавжуд. Бундан ташқари, йилдан йилга имтиёзлар яна-да ошиб бормоқда. Бунга чек қўйиш ва ўқишга киришдаги бугунгача бўлган барча имтиёз турларини қайта кўриб чиқиш керак! Имтиёз бор жойда коррупцияга ҳам, таниш-билишчиликка ҳам йўл очилади. Энг асосийси, адолат ва тенг ҳуқуқлилик йўқолади. Ўқишга киришми? Ҳамма тенг ҳуқуқлими? Марҳамат, тайёрлансин, ўқисин, ана кейин имтиҳон топшириб ўқишга кирсин. Имтиёзлар — келажакнинг ва ёшларнинг энг катта фожиаси. Бу имтиёз аталмиш балоларни таълим сифатига таъсирини ҳам алоҳида ҳисоб-китоб қилиб чиқиш керак. Фойдасидан зарари кўп. 31 таям имтиёз бўладими-а? Имтиёзга йўл очилди, дегани таълим сифатига ханжар уриб, коррупция ва таниш-билишчиликка йўл очилди, демакдир.

Азизбек Дабыловдан таклиф: Қорақалпоқ тилида болалар учун махсус телеканал ташкил этиш

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон телевидениясида „Ўзбекистон“ телевидениясидаги „Болажон“, „Ақлвой“ каби болалар учун телеканалларнинг бўлмагани туфайли, болаларимиз тилида катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шуни ҳисобга олиб, Қорақалпоғистон телевидениясида Қорақалпоқ тилида болалар учун махсус телеканал ташкил этиш зарур.

Аббосбек Тожибоевдан таклиф: Таълим муассаларида мажбурий форма талабларини енгиллаштиришни ҳуқуқий асосларини яратиш

Сўнгги 5 йилда бир қатор енгилликлар берилган бўлса ҳам, мажбурий форма талабини имкон қадар енгиллаштириш давр талаби бўлиб қолмоқда. Мени таклифим шундан иборатки таълим муассасаларида мажбурий форма масаласини қайта кўриб чиқиш, енгиллаштириш ҳамда ихтиёрий форма тўғрисида аниқ ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқиш керак. Таълимга тўсиқ бўлаётган давомат, форма, қоғозбозлик каби жараёнларни бекор қилиб, замонавий таълим стандартлари асосида миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш ва бунинг ҳуқуқий асосларини аниқ-конкрет белгилаб бериш керак.

Комментларда сиз ҳам ушбу таклифлар бўйича ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин, ундан ташқари бошқа таклифларни ҳам ташланг, сизга ёққан, ўзингиз ёзган таклифлар билан ҳам улашишингиз мумкин.

@nurbekalimov
7.1K views05:55
Ochish/sharhlash