Get Mystery Box with random crypto!

Ноткоинпуруш қамағда Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилг | Alimoff

Ноткоинпуруш қамағда

Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган, Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчисига Telegram мессенжери орқали ноткоин йиғиб, уни сотгани учун 10 суткага қамалди. «Газетa.uz» бу бўйича 7 июнь куни ЖИБ Чилонзор тумани судида чиқарилган ҳукмни ўрганибди.

Иш ҳужжатига кўра, 1 июнь куни Тошкент шаҳри ИИББ котибияти томонидан рўёхатга олинган ариза юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилган. Жараёнда фуқаро И.Н.га тегишли телефон ва пластик картадан криптоактивларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланилгани аниқланди.

Суд мажлисида йигит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича айбини тан олиб, криптоактивни Telegram`да йиғгани, ноткоин криптоактивини 800 минг сўмга сотганини билдирди. Ўз навбатида, у бунинг ноқонуний эканини билмагани, оилада ягона боқувчи эканини айтиб, суддан енгиллик баришни сўради.

Суд йигитни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155−4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топди ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинланди.

Шунингдек, йигитга тегишли Galaxy A30 телефони ва банк пастик картаси тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Маълумот учун, 155−4-модда (Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми криптоактивларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишни назарда тутади.

Мазкур модда криптоактивларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@nurbekalimov