Get Mystery Box with random crypto!

Бир кило гўшт ва тўртта нон Хуллас қаергадир кимнидир кўргани | Alimoff

Бир кило гўшт ва тўртта нон

Хуллас қаергадир кимнидир кўргани боришинг керак. Нима овосамикин деб ўйланасан. Касал, қадрдон, амма хола, амаки тоға итд.

Дунёдаги энг зўр нарса бу бир кило гўшт ва тўртта нон. Тамом. Бу база, бошланғич нуқта. Керакмас там қанд қурс майда чуйда пряник, сок бало баттар. Улар шундоғам бор ҳар бир хонадонни сандиғида турипти меҳмонга қўйишга деб.

Менимча биз одамлар ибтидоий замонлардаям мамонтни овлаб, уни гўшидан жичча кесиб, яқин одамларни йўқлаган бўлсак керак.

Так что бир кило гўшт ва тўртта нон - асрлар оша синовдан ўтган усул.

@nurbekalimov