Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff

Kanal manzili: @nurbekalimov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.58K
Kanalning ta’rifi

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18
Реклама - @The_Blesssed
Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2024-05-11 10:47:04 Олдин қанақа эди...

Энг ёмон кўрганим шу "бизни давримизда мамнақайди" деб ёшларни камситиш. Ҳар даврни ўзини темаси бўлади ва буни тушуниш керак деб ўйлаганман ҳамиша.

Так вот, кеча "Фара Ташкентский" деган сериалча кўриб қолдим. Ўзбекистонликлар олган, тв форматмас канешна. Хуллас, шунда битта 90 йилларда кўчинский бўлиб юрган ёш, умидли, бандит брат нимадир бўлиб комага тушиб қолади ва орадан 23 йил ўтиб, бизни давримизда ўзига келади.

Шу братни ўғли бор, типа вайнер. Шу бола инстаграмга видео жойласа негатив комментарий кўп бўлади. Кўпчилик хақорат қилиб ёзган онаси там отасидан келиб. Шунда ану Фара брат ўғлига сен уларни хақорат қилганмидинг? Алдаганмидинг? Кидать қиганмидинг? Хуллас уларни олдида косякинг бормиди дейди? Йўқ, у шунчаки видео жойлади ва улар бир бирини абсолютно танишмайди.

Шу пайт 90 йилларни боласи бўган братни мияси қисиб қолади бу беспределни кўриб. Уни ҳаёлига, дунёқарашига сиғмайди одамни шунчаки просто так ради забавы ҳақорат қилиш мумкинлиги.

Ўша ҳақорат қиганларни 3-4 тасини тиригини топиб бориб биғиллатиб келади Интернетда ўзидан генгста ясавоган ҳақоратчиларни ҳаммаси ҳаётда духини сандиққа яширган школотрон пацанчалар бўлиб чиқади.

Да замон ўзгарди, дааа бугунгиларни ўзини вайби бор. Лекин мен ҳам ўзидан ўзи хақорат қилувчиларни тушуна олмас эканман. Қонуний давлатда яшаётганлари шу болаларни бахти бугун

@nurbekalimov
7.3K viewsedited  07:47
Ochish/sharhlash
2024-05-10 20:49:49 Биламан, янгиликлар берадиган сайтлар, телеграм каналлар жуда кўп. Ҳар минутда хабар келиб телефонингиз тинмиди. Уларни қайси бирига ишониш керак, қайси бири ёлғон ажратиш ҳам муаммо. Лекин, сизларга битта интернет нашрини тавсия қилмоқчиман. Муҳими бу сайтда ҳар беш минутда хабар келиб, телефонни портлатмиди.

Кейин, қолган интернет нашрлардан ажралиб турадиган томони хабарларни батафсил беради. Ўзим ҳам кўпроқ таҳлилий мақола ёки бирор бир чиққан хабар ҳақида батафсил маълумот керак бўлса шу сайтдан фойдаланаман.

Маслаҳат)
t.me/uz24uzb
7.7K views17:49
Ochish/sharhlash
2023-07-07 16:42:42
Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йилда Давлат бюджетидан 11 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган

Ҳафталик доирасидаги "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" мавзусидаги сессияда ижтимоий давлатнинг асоси ҳисобланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги ишларга эътибор қаратилди.

Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтиришга қаратилган бир қатор ишлар қилинди. Масалан, 2016 йилдан 2022 йилгача ижтимоий нафақа учун ажратилаётган маблағлар ҳажми 10 бараварга оширилди.

Ижтимоий дастурларни молиялаштириш харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 баравар ортиб, кам таъминланган нафақа олувчи оилалар қамрови 5 баробар кўпайди. Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлганлар учун янги нафақа турлари жорий этилди.

Бундан ташқари, болали оилалар учун ижтимоий нафақалар қамрови 2017 йилдагига нисбатан 5 баравар ошиб, 2022 йилда Давлат бюджетидан 11 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.
3.4K views13:42
Ochish/sharhlash
2023-07-07 14:35:45 1840 йилда Британия империяси офицери Жейм Аббот ва Хива хони ўртасидаги диалогдан парча:

Хон: Сизларда нечта замбарак бор? Менда 20 та деб фахр билан айтибди Хон.

Аббот: Бизда сон саноқсиз кемалар бор, ҳар бирида 20 тадан 120 тагача замбараклар бор.

Хон:
3.9K views11:35
Ochish/sharhlash
2023-07-07 14:35:07
Италиялик эксперт Жиззахда зафарон етиштирувчи фирма очилгани маълум қилди

Халқаро ҳафталик меҳмони Италиянинг “Eych-Ti holding” компанияси президенти Роберто Туччи бугунги тадбирда Жиззахда очилган фирма ҳақида маълумот берди:

— Биз Жиззахда “шафран” ишлаб чиқариш технологияси фирмасини очдик. Ўзаро ҳамкорлигимиз фаол кетмоқда. Тажриба шуни кўрсатяптики, Ўзбекистон минтақасида янги инновацион технологиялар ва иқтисодий лойиҳаларга талаб катта.
Тошкентда ўтказилаётган халқаро ҳафталикда “қайноқ таклифлар”ни кўряпман. Италия Ўзбекистон билан ҳамкорликка доим тайёр.
4.8K views11:35
Ochish/sharhlash
2023-07-06 21:24:18
Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти бекор қилинибди. Чипта олиб қўйганлар топшириб, пулини қайтиб олиши мумкин.

Самый лучший день.

@nurbekalimov
8.9K viewsedited  18:24
Ochish/sharhlash
2023-07-06 16:26:35
Олдинроқ айтганимдек, Тошкентда шериклик ташаббуслари ҳафталиги бўляпти. Бугун мутахассислар актуал мавзуга тўхталишибди. Муаммо кўзга кўриниб турибди, бу ҳақда қайта гапириш шарт эмас. Хуллас, қуйидаги ишлар режаланяпти экан.

2022 йил баҳор мавсумида ҳудудларда 125 млн туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш ишлари амалга оширилган. Мавжуд яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Эндиликда 600 дан ортиқ чанг тозалаш ускуналари ўрнатилади ва модернизация қилинади. Бу орқали ҳавога чиқиндилар 25 фоизга камайтирилади.
8.0K viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2023-07-06 16:16:57 Шавкат Мирзиёев: Бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

Шу йўналишдаги магистратура квоталари ҳам 2 карра оширилади. Олий таълимга киришда ёшларнинг мактабда ўқиган баҳолари ҳам инобатга олиниб, келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади ва унинг натижаларига қараб олийгоҳ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлади.

Педагогларни фақат давлат грантида ўқитилиши яхши. Талаб ҳам шунга яраша бўлади. Контракт тўлайман деб сарсон бўмайди. Фикрини ўқишга қаратади. Яхши ўқимаганларни хайдаворишам осон

@nurbekalimov
8.8K viewsedited  13:16
Ochish/sharhlash
2023-07-06 13:29:49
Тошкентда ўзбек ва жаҳоннинг етакчи мутахассислари маданият, санъат, спорт, фан, таълим, ҳуқуқ, иқтисодиёт, сиёсат йўналишларида долзарб маърузалар билан иштирок этмоқда.

Бугун Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталигининг тўртинчи куни ҳам самарали ўтмоқда. Унда транспорт, тадбиркорлик, гендер тенглиги, инвестициялар борасида музокаралар ташкил қилинди.

Ҳафталик ташкилотчиларининг хабарига кўра, кейинги дастурларда рақамли технологиялар, ижтимоий хизматлар соҳасини кенгайтириш мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтади.

Event Hall расмий сайтидан барча тадбирлар ҳақида билиб бориш мумкин: https://eventhalltashkent.com/uz/speakers?page=3
8.0K views10:29
Ochish/sharhlash
2023-07-05 17:02:12 Сўнгги пайтларда телеграмда ҳам кучли юрист ва адвокатларнинг каналлари кўпаймоқда, адвокатура тизими ҳам жадал ривожланяпти. Бугун сизларга ана шундай топ адвокатлардан бири @advokat_Abdullayev братнинг каналини тавсия қиламан.

Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади. Республикамизда бўлаётган энг актуал суд жараёнлари, уларга мутахассис сифатида фикрлари билан ўртоқлашади. Бундан ташқари, ҳуқуий маслаҳатлар ҳам бериб борилади.

Нафақат юридик соҳада таълим олаётган талабалар, балки ҳар бир ҳуқуқий фаол фуқарога реал кейслар билан ишловчи адвокатларнинг контентлари қизиқ бўлиши аниқ.

Каналга уланиш @advokat_Abdullayev
8.5K views14:02
Ochish/sharhlash