Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Hyatt мехмонхонасида “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг “Янги и | Alimoff

Бугун Hyatt мехмонхонасида “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг “Янги имкониятлар кучи” номли ребрендинг тақдимот маросимида қатнашдик.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ ўзининг ребрендинг жараёнини тақдимот қилди ва янги почта тизимида мижозларни нима кутаётганлиги ҳақида гапириб берди.

Бугундан бошлаб бренднинг янги номи — UzPost

Ребрендинг жараёни доирасида компания шунингдек ўзининг савдо платформаси/маркетплейсини ҳам ишга туширибди. “Unisavdo” деб ном олган ушбу маркетплейснинг Android ва iOS тизимлари учун мобиль иловалари 2021 йилнинг май ойида тақдим этилди. 300дан ортиқ тадбиркорлар “Unisavdo”да ўз маҳсулотларини жойлаштириш учун шартномалар имзолашди. Бугунги кунга келиб платформада 14 000 дан ортиқ маҳсулотлар жойлаштирилган ва улар республика бўйлаб етказиб берилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон почтаси” АЖ тўловларни қабул қилишнинг пул ўтказмаларини амалга оширишнинг янги тизими - “Avval”ни ишга туширди. “Fvval” тизими почта томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлар учун тўловни амалга оширадиган ягона марказлашган дастур бўлди. Ушбу тўлов тизими ёрдамида мижозлар 100 дан ортиқ хизматлар учун тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади. Ушбу тизим туфайли почта операторларида жойларда мобиль қурилмалари орқали тўловларни қабул қилиш имконияти ҳам бўлди.

2021 йилнинг охирига қадар тўлиқ ишга тушириладиган энг муҳим ўзгаришлардан бири почта логистикасининг янги тизими бўлди. Янги тизим жараёнларни оптимизация қилишга, почта жўнатмаларини расмийлаштириш босқичларини қисқартиришга ёрдам беради. Эндиликда “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз уйларидан чиқмасдан туриб ўз жўнатмаларини веб сайт, мобиль илова ёки Telegram бот орқали расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

ID код олган мижоз ўзига яқин почта бўлимига келади ва уни кўрсатади. Оператор мижоз томонидан олдинроқ киритилган маълумотларни почта тизимида кўради ва жўнатмани расмийлаштиришни дарҳол бошлайди.

Бундан ташқари, янги тизим кўп сонли жўнатмаларни расмийлаштиришни ҳам енгиллаштиради, бундан айниқса юридик шахслар кўпроқ фойдаланишлари мумкин. Катта миқдордаги почта жўнатмаларни юбормоқчи бўлган мижозлар керакли маълумотларни битта Excel файлга киритиб, уни почта тизимига юклашлари мумкин бўлади.

Авваллари “Ўзбекистон почтаси” мижозлари ўз жўнатмалари қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлишмаган бўлса, эндиликда янги тизим орқали улар онлайн тарзда ўзларининг жўнатмаларини кузатиб боришлари мумкин.

Ушбу ўзгариш нафақат почта мижозларига, балки компаниянинг ўзига ҳам ёрдам беради. Чунки энди почта жўнатмаларнинг қайси босқичларида энг узоқ узилишлар ёки кутишлар кузатилиши ҳақида ishoncli маълумотларга эга бўлади. Ушбу маълумотлар асосида компания жойлардагу муаммоларни аниқ ҳал қилишга муваффақ бўлади.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ автопарки ва инфратузилмаси ҳам янгиланиши керак эди. Компания 27 та Дамас, 75 та кичик Caddy, 4 та катта ISUZU ва 2 та юк ортувчи Газел автотранспортларини ҳамда 417 та электроскутер ва 200 та велосипедларни харид қилди. 15% почта бўлинмалари қайта таъмирланди ва қолган барча бўлинмалар ҳам босқичма-босқич равишда таъмирланади. Почта бўлинмаларининг техникалари ҳам янгиланди. Уларга янги компьютер техникалари, тўловни қабул қилишнинг мобиль қурилмалари тақдим этилди. Янги форматдаги ва янги дизайндаги пилот бўлинмалар очилди, келгусида уларнинг андозаси бўйича мамлакат бўйлаб барча почта бўлинмалари янгиланади. Шунингдек, компания автоматлаштирилган мажмуалар - почтоматларни ҳам жорий қилди. Улар орқали мижозлар ўз жўнатмаларини ўзлари олишлари мумкин бўлади. Бугунга келиб республика бўйлаб 30 та почтомат ўрнатилган.

Ўзбекистон Почтасини ребрендинг билан табриклаймиз ва ушбу соҳадаги реформаларда омад тилаймиз.

Тадбирдан суратлар ва янги логотип

@nurbekalimov